Juma, 25.07.2025, 05:40
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 8
Mehmonlar: 8
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Iyun » 20 » Мирзиёев Россия билан миграция бўйича келишувни тасдиқлади
18:12
Мирзиёев Россия билан миграция бўйича келишувни тасдиқлади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қарорига биноан Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувни тасдиқланди. Ҳужжат матни сешанба куни маҳаллий матбуотда эълон қилинган.

Апрель ойи бошида, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Москвага ташрифи доирасида Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари Ўзбекистон фуқароларини Россияда вақтинчалик меҳнат қилишга уюшган ҳолда жалб этиш бўйича келишув имзолаганди. Ҳукуматлар шунингдек, биргаликда миграция соҳасида мутасадди органлар ваколатхоналарини таъсис этиш бўйича ҳам келишув имзолаган.

Президент Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия томонини бу жараён ҳақида хабардор қилиш топшириғини берган.

Бундан олдинроқ, 15 июнь куни президент Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш — давр талаби» мавзусидаги анжуманда нутқ сўзлаб, Ўзбекистон ва Россия ўртасида имзоланган шартнома бу давлат ҳудудида ишлаётган Ўзбекистон фуқароларини ҳимоя қилиши ҳақида гапирганди.

Маълумотларга кўра, айни вақтда хорижда 3 миллионга яқин ўзбекистонлик меҳнат қилади (меҳнатга лаёқатли фуқароларнинг учдан бир қисми). РФ ИИВ маълумотига кўра, Россияда 1,7 миллион ўзбекистонлик бор.
Категория: Махаллий янгиликлари | Просмотров: 105 | Добавил: OtasH | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyun 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |