Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Мини-чат |
|
 |
Статистика |
Hozirda Saytda: 1 Mehmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
 |
|
Главная » Махаллий янгиликлари
Аввал хабар берилганидек, Самарқанд шаҳрида 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг учрашуви бўлди.
Шу куни давлат раҳбари Биринчи Президент Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Таомилга биноан Қуръон тиловат қилинди.
Ислом Каримов дафн этилган ҳудудда ёдгорлик мажмуаси барпо этилмоқда.
Президент қурилиш ишларининг бориши билан танишди. Қурилиш лойиҳасига кўра, Ҳазрати Хизр мақбараси атрофида миллий меъморлик анъаналари асосида қўшимча айвонлар, чойхона қурилмоқда, бошқа қулайликлар яратилмоқда. Давлат раҳбарига мазкур қурилиш обеъктларининг лойиҳалари ҳақида сўзлаб берилди.
Шавкат Мирзиёев Биринчи Президент мақбараси Ҳазрати Хизр масжиди билан уйғун бўлиши зарурлигини таъкидлади. Айвонлар мақбара билан ҳамоҳанг бўлишига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини қайд этди.
Уни янада такомиллаштириш, зиёратчилар учун барча қулайликлар яратиш бўйича тавсиялар берди. Мажмуа атрофини кенгайтириш ва ободонлаштириш, замонавий тунги ёритиш тизими билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади.
Коментариев: 0
Просмотров: 62
Huawei уч-беш йилдан сўнг шахсий компьютерлар бозорида Apple, Lenovo ҳамда HP’ни ортда қолдиради ва етакчига айланади. Бу ҳақда компания ижрочи директори янги ноутбуклар чиққанидан бир неча кун ўтиб маълум қилди.
Хитой ишлаб чиқарувчиси бирданига учта ноутбук - MateBook X, MateBook D ва MateBook E’ни тақдим этди. Шу билан бирга, X модели Apple ва унинг MacBook’ига тўғридан-тўғри рақобатчидир.
«Huawei янги маҳсулотни яратиб, янги бозорга кириш ҳаракатида экан, унинг мақсади – жаҳон етакчисига айланишдир. Ўйлашимча, бу компаниянинг инновацион ишланмалар ва тадқиқотларга жиддий сармоялари билан боғлиқ. Биз ўз имкониятларимизни смартфон мисолида кўрсатдик», - дея хабар берди компаниянинг ижрочи директори Ван Бяо.
IDC тадқиқотига кўра, шахсий компьютерлар бозори сўнгги бир неча йилда пасаймоқда, шунинг учун бу ердаги рақобат жуда кучли. Ҳозирги кунда етакчи бешликка HP, Lenovo, Dell, Apple ва Acer киради. Бироқ Ван Huawei улардан ўзиб кетишига ишонмоқда.
Huawei компанияси ўтган йилда 26,19 млрд. доллар ишлаб топди. Смартфонлар етказиб бериш ҳажми эса 29 фоизга ўсиб, 139 миллион донани ташкил этди. Бу эса Huawei’га бозордаги улуш бўйича дунёда учинчи ўринга чиқиш имконини берди.
Коментариев: 0
Просмотров: 69
Ўзбекистон ШҲТ мамлакатлари билан иқтисодий алоқаларни чуқурлаштиришни истайди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташкилотнинг Остонада бўлиб ўтган саммитидаги чиқишида гапирди.
Президент Ўзбекистон Хитойнинг «Бир минтақа, бир йўл» ташаббуси доирасида катта лойиҳалар амалга оширилишига муҳим аҳамият қаратишини таъкидлаб ўтган.
Шавкат Мирзиёевнинг фикрича, ШҲТнинг биринчи галдаги мақсади минтақанинг улкан салоҳиятидан фойдаланиш бўлиши керак. Президент шу мақсадда транспорт-коммуникация лойиҳалари амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади.
«Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли қурилишининг тезроқ бошланиши энг қисқа вақтда мамлакатларимиз жаҳон бозорига чиқишини таъминлаши мумкин», — деган Ўзбекистон раҳбари.
У шунингдек минтақа транзит салоҳиятини самарали ривожантириш бўйича таклифларни мувофиқлаштириш учун ШҲТ мамлакатлари темир йўл маъмуриятлари раҳбарларининг доимий учрашувлари механизмини йўлга қўйишни таклиф қилган.
ХХРнинг Ўзбекистондаги элчиси Сунь Лицзенинг сўзларига, Шавкат Мирзиёев ва ХХР раиси Си Жинпинг ушбу темир йўл қурилишини тезроқ бошлаш бўйича келишиб олган.
Икки давлат раҳбари темир йўл қурилиши лойиҳасини Ўзбекистон президентининг май ойида Пекинга қилган ташрифи давомида муҳокама қилганди.
Шавкат Мирзиёев ШҲТ доирасида фан ва техника соҳасида, шунингдек, туризм соҳасида ҳамкорлик бўйича таклифлар берган.
Коментариев: 0
Просмотров: 80
Журналист Аброр Зоҳидов амалдорларнинг ўзидан катта амалдорларга нисбатан лаганбардорлиги масаласини қаламга олди. Фуқаронинг ўз давлатини севиши, мамлакат йўлбошчисини ҳурматлаши ҳавас қилгулик ҳол. Ўзаро суҳбатларда, борингки расмий давраларда юрт раҳбарини самимий улуғлаб қўйиш ҳам чиройли хислат. Аммо оддий фуқаро қолиб, юрт сўрайдиганлар қиёфасида ҳаммаси юзаки, зўракилиги сезилиб турсачи? Тилёғламалик айёрлик билан қоришиб кетсачи? “Осмондаги болалар” фильмида бир лавҳа бор: ёш ижодкорнинг асарини танқидчиларга катта бир ёзувчининг муаллифлиги билан тақдим этишади. Ҳамма мақтайди. Эртасига асл муаллиф маълум қилинганида ҳамма дарров тўнини тескари кийиб олади ва ёмонлай бошлайди. Улардан бирига “Кечагина худди шу асарни мақтаб тургандингизку? дея мурожаат қилинганида: “Мен кеча муаллиф деб ўйлаган улуғ ёзувчимиз кўзи билан қарагандим? дея жавоб беради. Шунда “ўзингизнинг кўзингиз қаерда эди?” деса осонгина “Мен фикримни айтдим”, дейди эгардан тушмай. Бугунги баъзи раҳбарларимизнинг тутган йўли ҳам шунга ўхшаб кетмаяптими? Амал курсисига эришган инсон борки албатта тилёғламалик қилишим шарт деб ўйлайди шекилли. Аниқ эътибор бергансиз: кичикроқ амалдордан тортиб ҳокиму вазирларгача бирор муҳим масала юзасидан гап кетганида, ҳатто бу ўзи учун ҳам жуда майда иш ҳисоблансада, албатта “президентимизнинг бевосита кўрсатмаларига асосан... давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган қарорга кўра...” каби сўзлар билан бошлайди. Айтадиган гап
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 98
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТнинг Остона саммити доирасида Испания Қироли Филипп VI билан музокара ўтказди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. Ўзбекистон раҳбари икки мамлакат ўртасидаги анъанавий дўстлик муносабатлари узоқ ўтмишга бориб тақалишини таъкидлади. Олти аср муқаддам Соҳибқирон Амир Темур ва Кастилия қироли Энрике III саъй-ҳаракати билан Самарқандда ва Кастилия пойтахти Сеговияда элчихоналар таъсис этилган. Ўзаро ҳамкорликнинг бугунги юксак даражасига Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ва Қирол Хуан Карлос I ўртасида қарор топган алоҳида муносабатлар туфайли эришилди. Шавкат Мирзиёев ва Филипп VI суҳбатда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама этиб, халқаро аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар. Томонлар давлатлараро алоқаларни кенгайтиришда олий даражадаги мулоқот муҳим ўрин тутишини таъкидлади. Ташқи сиёсат маҳкамаларининг мунтазам маслаҳатлашувлари нафақат долзарб минтақавий ва халқаро сиёсат масалалари бўйича фикр алмашиш, балки турли даражадаги келгуси учрашувлар жадвали ва кун тартибини ишлаб чиқиш ҳамда келишиш имконини бермоқда. Давлатлараро муносабатларнинг муҳим буғини бўлган савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масаласи ҳам томонлар диққат марказида бўлди. Икки томонлама савдо соҳасида кўплаб қулайликлар яратилиб, сезиларли даражада, яъни жорий йилнинг дастлабки 4 ойи
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 98
UNITEL МЧЖ (Beeline савдо маркаси) ва COSCOM МЧЖ (Ucell савдо маркаси) мобиль операторлари радиоэлектрон воситалар ва радиочастота спектридан фойдаланишни қўпол равишда бузишмоқда. Бу ҳақда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси маълум қилди. Инспекциянинг таъкидлашича, 2017 йилнинг май ва июнь ойиларида база станциялари ва ушбу операторларнинг мобиль алоқа тармоқлари радиорелейли линиялардан фойдаланиши бўйича тартиб талаблари бузилган. Инспекция маълумотларига кўра, мобиль операторлар база станциялари ва радиорелейли линиялардан фойланишга қабул қилиб олиш акти ва радиоэлектрон воситалар ҳамда радиочастоталардан техник фойдаланиш бўйича тегишли рухсатни расмийлаштирмасдан, ноқонуний равишда тижорий мақсадларда фойдаланишган. Хусусан, қоидабузарликлар Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида аниқланган. Инспекциянинг эслатишича, операторлар “норматив-ҳуқуқий актлар ва лицензия келишувлари талабларини тизимли равишда ҳамда қўпол бузишлари, шунингдек, кўрсатилаётган мобиль алоқа хизматлари сифати кўрсаткичлари пасайгани учун” огоҳлантирилган ва маъмурий жавобгарликка тортилган. Инспекциянинг маълум қилишича, COSCOM МЧЖ ва UNITEL МЧЖ Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазирлиги томонидан тақдим этилган ҳаракатланувчи радиотелефон (уя
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 80
Қозоғистон 2017 йилнинг кузида Ўзбекистонга мунтазам автобус рейслари қатновини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон сармоялар ва ривожланиш бўйича вазири Женис Қосимбек маълум қилди, деб хабар бермоқда Today.kz.
"Бизда узоқ вақт давомида мунтазам автобус қатнови йўқ эди. Ўзбекистон чегарасигача борган йўловчилар чегарадан пиёда ўтиб, қўшни давлат ҳудудида мунтазам рейсларга ўтиришарди. Бугун биз ҳам темир йўл, ҳам автомобиль рейсларини очдик. Кузда мунтазам автобус рейсларини очишни мўлжаллаганмиз", - деди у.
Вазирнинг таъкидлашича, бунинг учун “бутун инфратузилмани жорий йилда тегишли даражага келтириш” лозим.
Эслатиб ўтамиз, ушбу вазир депутатларга Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидан соддалаштирилган тартибда ўтишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини тақдим этди. Қосимбекнинг тахминича, яқин йилларда икки давлат ўртасидаги маҳсулот айланмаси миқдори беш миллиард долларга етиши мумкин.
Коментариев: 0
Просмотров: 60
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Остона шаҳрига келди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Саммитда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари ташкилотнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама этиши, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб муаммолари юзасидан фикр алмашиши кутилмоқда.
Мажлисда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, ШҲТ фаолиятини кенгайтириш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, терроризм ва диний экстремизмга қарши курашни кучайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинади.
Остона шаҳрида ШҲТнинг Тошкент саммити қарорларини амалга ошириш бўйича Ҳиндистон ва Покистонни ташкилот аъзолигига қабул қилиш жараёни ниҳоясига етказилиши режалаштирилган.
Саммит доирасида Президентимизнинг қатор делегациялар раҳбарлари билан учрашувлари кўзда тутилган.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида EXPO – 2017 ихтисослаштирилган халқаро кўргазманинг расмий очилиш маросимида ҳам иштирок этади.
Коментариев: 0
Просмотров: 91
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 6 июндан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари курси бир ҳафта олдингига нисбатан 28,15 сўмга ошди ва 3874,48 сўмни ташкил этди. 1 Евронинг қиймати 4336,24 сўмга ва 1 рубль қиймати эса 68,35 сўмга етди. 1 АҚШ доллари 3874,48
1 ЕВРО 4336,24
1 Россия рубли 68,35
1 Англия фунт стерлинги 4984,91
10 Япония иенаси 350,44
1 Исландия кронаси 39,75
10 Жанубий Корея вони 34,65
1 Кувайт динори 12776,54
100 Ливан фунти 257,32
1 Малайзия ринггити 908,33
1 Норвегия кронаси 460,60
1 Хитой юани 569,57
1 Сингапур доллари 2803,53
1 Швеция кронаси 449,10
1 Швейцария франки 4019,59
1 БАА дирҳами 1054,88
1 Миср фунти 214,30
1 Дания кронаси 586,93
1 Австралия доллари 2884,94
1 Туркия лираси 1104,97
1 СДР 5359,61
1 Канада доллари 2874,25
1 Украина гривнаси 147,43
1 Польша злотийси 1043,58 Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 84
Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев бошчилигидаги делегация Афғонистон пойтахтида ўтказилган «Кобул жараёни» халқаро учрашувида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
БМТнинг Афғонистонга кўмаклашиш бўйича миссияси ёрдамида Афғонистон ташаббуси билан ўтказилган тадбирда 20 дан ортиқ давлат, жумладан, қўшни мамлакатлар делегациялари иштирокида Афғонистон, минтақа ва жаҳондаги хавфсизлик, терроризм таҳдиди муаммолари ҳамда Афғонистондаги курашаётган томонларни муросага келтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон делегациясини Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани қабул қилди.
Шунингдек, Афғонистон президентининг инфратузилмалар, кадрлар ресурслари ва технологиялар бўйича катта маслаҳатчиси Ҳумоюн Қаюмий, қишлоқ хўжалиги ва ривожланиш масалалари бўйича катта маслаҳатчиси Абдул Ҳамид Ҳелмондий, миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Муҳаммад Ҳаниф Атмар, МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича махсус вакили Шокир Коргар, ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ҳикмат Халил Карзай билан музокаралар ўтказилди.
Коментариев: 0
Просмотров: 70
“Ўзгидромет” марказидан олинган маълумотга кўра, об-ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши натижасида, Тошкент вилоятининг юқори тоғли ҳудудларидаги мавжуд қор қатламларининг жадал эриши туфайли Чирчиқ дарёсининг сув сарфи кўпайиб дарё қирғоқларини емирилишига олиб келиши аниқланди, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати. Ҳозирда, мутахассислар томонидан Чирчиқ дарёсининг жами 11 та участкаларида (Юқоричирчиқ – 4 та, Қибрай – 2 та, Қуйичирчиқ – 3 та ва Янгийўл – 2 та) қирғоқларининг емириш ҳолатлари ҳамда сув босиш хавфи юқорилиги таъкидланмоқда. Мазкур ҳудудда жами 254 та хўжалик (1615 нафар фуқаро), 23 та дала ҳовлилар ва 80 га экин ер майдонлари мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири - Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2017 йил 31 майдаги “Тошкент вилояти ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсининг ўзанида ва қирғоқларида кечиктириб бўлмайдиган муҳандислик-техник ва бошқа ҳимоя ишларни ташкил этиш тўғрисида”ги 3-сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида, ФВВ, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзгидромет, Давлат санитария ва эпидемиология назорати маркази, Ергеодезкадастр давлат қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги масъул ходимларидан иборат 6 та гуруҳ ташкил этилган бўлиб, улар томонидан Чирчиқ дарёси қирғоқ муҳофаза зонасини ўрганиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда. Сув босиши мумкин бўлган ҳудудларни олдини олиш, келгусида аҳолини ва экин ер майдонларни содир бўлиши мумкин бўлган сув тошқини билан боғл
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 110
3 июнь куни "UzReport TV" телеканалининг узатилиши апрель-май ойларидаги трансляция хизматидан қарздорлиги сабаб эфирда рақамли форматда тарқатилиши вақтинчалик тўхтатиб қўйилганлиги "Радиоалоқа, реадиоэшиттириш ва телевидение маркази" давлат унитар корхонаси томонидан эълон қилинган эди.
Бугундан бошлаб "Uzreport TV" телеканалининг рақамли форматда эфирга узатилиши яна тикланди.
Эслатиб ўтамиз, чеклов телеканалнинг аналог форматда тарқатилишига ва рақамли форматда тарқатиш унинг таркибига кирувчи "Futbol TV" телеканалига нисбатан жорий қилинмаган эди.
"Uzreport TV" асосан онлайн янгиликларни ва иқтисодий кўрсатувларни узатишга ихтисослашган телеканал бўлиб, унда Европа чемпионати, Англия Премьер-лигаси, Испания Ла Лигаси, шунингдек, Европа чемпионлар лигаси футбол учрашувлари тўғридан-тўғри эфирга узатилади. Жонли эфирда узатилувчи Европа футбол учрашувларини кенгроқ қамраб олиш мақсадида канал таркибида 23 апрелдан эътиборан "Futbol TV" телеканали ҳам фаолият кўрсата бошлаган.
Коментариев: 0
Просмотров: 72
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 8 июнь куни Остона шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Аввал хабар қилинганидек, саммитда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари ташкилотнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама этиши, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб муаммолари юзасидан фикр алмашиши кутилмоқда.
ШҲТнинг Тошкент саммити қарорларини амалга ошириш доирасида Остона шаҳрида Ҳиндистон ва Покистонни ташкилот аъзолигига қабул қилиш жараёни ниҳоясига етказилади.
Президентимиз Остона шаҳрида EXPO – 2017 ихтисослаштирилган халқаро кўргазманинг расмий очилиш маросимида ҳам иштирок этади, қатор хорижий делегациялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади.
Коментариев: 0
Просмотров: 66
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида ҳудуларга ва пойтахт туманларига ташриф буюрмоқда. Тошкент шаҳри бўлаб навбатдаги ташриф Мирзо Улуғбек тумани бўлиши мумкин. Туманда Президентни юқори савияда кутиб олиш учун катта тайёргарлик ишлари кетмоқда. Маълумот учун, Шавкат Мирзиёев 1992 йилдан Жиззах вилояти ҳокими лавозимини эгаллаганига қадар Мирзо Улуғбек туманида ҳоким лавозимида фаолият олиб борган. Эслатиб ўтамиз, охирги марта Шавкат Мирзиёев 26 май куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманига борган эди. Шундан сўнг Андижон вилоятига икки кунлик ташриф уюштирди. Эртага эса Қозоғистонда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити доирасида қатнашиш учун Остона шаҳрига учиб кетади.
Коментариев: 0
Просмотров: 62
Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi Yaponiyaning Aichi va Oita prefekturalarida mehnat faoliyatini olib borishni istagan O‘zbekiston fuqarolar to‘planayotganini ma’lum qildi. Bu haqda UzNews xabar bermoqda.
E’londa aytilishicha, 20–28 yoshli ayollar gul va sabzavot ekishga jalb qilinadi. Maosh — Aichi prefekturasida soatiga 845 iyena (7,64 dollar), Oita prefekturasida — soatiga 715 iyena (6,46 dollar). Ish tartibi: Aichi prefekturasida — kuniga 8 soat, haftasiga ikki kun dam, Oita prefekturasida — kuniga 7,5 soat, haftasiga bir kun dam.
Barcha qiziquvchilar 214-51-87 va 214-47-29 raqamlariga murojaat qilishi mumkin.
Коментариев: 0
Просмотров: 58
« 1 2 ... 11 12 13 14 15 16 17 » |
|
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
« Iyul 2025 » |
Пн |
Вт |
Ср |
Чт |
Пт |
Сб |
Вс |
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 | 30 | 31 | |
 |
Архив записей |
|
 |
|