Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Мини-чат |
|
 |
Статистика |
Hozirda Saytda: 1 Mehmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
 |
|
Главная » Махаллий янгиликлари
Жорий йилнинг 22 июнь, пайшанба куни тахминан соат 19:00ларда, Бектемир тумани ИИБ ходимлари ўтказган “Орият” тадбири давомида Исматуллаева Венера Рафиковна Бектемир туманида жойлашган хонадонида фоҳишахона сақлаб, 20.000 сўм пул эвазига фуқаро “С” ва “Г” ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб бергани аниқланган. Ушбу воқеанинг эртаси, 23 июнь, жума куни тахминан соат 14:00ларда, Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ходимлари ўтказган тезкор тадбир натижасида, муқаддам судланган Марипов Вячеслав Зекирович Мирзо Улуғбек туманида жойлашган хонадонида фоҳишахона сақлаб, 30.000 сўм пул эвазига фуқаро “Р” ва “К” ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб бергани аниқланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Коментариев: 0
Просмотров: 92
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева Ўзбекистон халқини ҳайит байрами билан муборакбод этди. “Ийд ал-Фитр айёми барчангизга муборак бўлсин, азизлар! Сиз ва оила аъзоларингизга бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик ва қут-барака тилаб қоламан”, деб ёзади Лола Каримова. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига кўра, ҳайит айёми 26 июнь куни нишонланади.
Коментариев: 0
Просмотров: 82
Бухоро вилояти божхона боқармасининг “Олот” чегара божхона комплекси ходимлари томонидан тамаки маҳсулотлари ва нақд хорижий валюталарни яширин равишда олиб ўтишга уринган шахслар тўхтатиб қолинди.
Қўшни давлат фуқароси Л.Ҳамраеванинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганда, унда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, божхона ходимининг оғзаки сўраб-суриштириши давомида маълум қилинмаган 124 қути сигареталар яширилгани аниқланди. Божхоначиларнинг кўзини шамғалат қилиш мақсадида ушбу тамаки маҳсулотлари сумканинг ички ён томонлари астари ичига яширилган экан, дейилади Бухоро вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабарида. Унинг ҳамроҳи З.Аллашова ҳам худди шу усулни қўллаган ҳолда 116 қути сигареталарни яширин равишда олиб чиқаётган пайтда фош қилинди. Шунингдек, туркиялик Я.Мустафа ўзи бошқараётган юк автотранспорти кабинасидаги ётоғининг тўшаклари орасида 1100 АҚШ доллари, унинг юртдоши Г.Абдулкадир эса автотранспортнинг давлат рақами орқасига 1100 АҚШ доллари, Х.Харун эса автотранспорт салони ичига 500 АҚШ долларини яширганча олиб чиқишга уринишгани аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар божхона суриштирув ва текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Коментариев: 0
Просмотров: 81
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги махсус ҳарбий транспорт самолёти жорий йилнинг 23 июнь куни соат 19:40 да Нукус шаҳридан жабрланган ва вафот этган фуқароларни олиб келиш мақсадида Қозоғистон Республикаси Актобе шаҳрига учиб кетган ҳамда шу куни соат 23:00 да Актобе шаҳар аэропортига қўнган эди. Бугун, 24 июнь куни эрталаб қурбонлар ва жабрланганлар Актобе вилоятидан Ўзбекистонга йўл олгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикасининг 9 нафар вафот этган, 7 нафар жабрланган ҳамда қолган 31 нафар фуқаролари Актобе шаҳар аэропортидан Тошкент шаҳрига соат 11:40 олиб келинди. Вафот этган фуқаро М.Эргашев Hyundai русумли махсус тиббий автомашинасида Жиззах вилоятига олиб борилади. Вафот этган фуқаро Т.Жумаев “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси кўмагида Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар аэропортига олиб борилади, дейилади ФВВ Ахборот хизмати хабарида. Шунингдек, вафот этган 7 нафар фуқаро 24 июнь куни соат 12:40 да Мудофаа вазирлигининг самолётида Фарғона шаҳар аэропортига олиб келиниб, Наманган, Андижон, Фарғона вилоятларида истиқомат қилувчи яқинларига топширилади. Маҳаллий ҳокимият органлари томонидан дафн этиш маросимларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ёрдам кўрсатилади. ЙТҲ оқибатида жабрланган фуқароларга зарурий тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларига жойлаштирилади. Қолган фуқароларга доимий яшаш жойларига ети
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 100
2016 йил 24 июнь санаси Ўзбекистон тарихида алоҳида ўринга эга кун сифатида қайд этилади. Роппа-роса 1 йил аввал шу кун Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити ўтказилган эди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти марҳум Ислом Каримов раислигида ўтган мажлисда Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон иштирок этган. 24 июнь куни Ислом Каримов хорижий ҳамкасблари билан сўнгги марта учрашган эди. Шу куни юқоридаги давлатлар раҳбарларининг барчаси билан алоҳида мулоқот ташкил этилган эди. Бундан ташқари, 1 йил аввал Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан биргаликда пойтахтда қад ростлаган Александр Сергеевич Пушкин ҳайкали пойига гул қўйишган эди.
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 145
Бугун, 24 июнь куни Қозоғистоннинг Актобе вилояти ҳудудида рўй берган ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлган 9 нафар ва жароҳатланган 38 нафар ўзбекистонликлар учун юборилган махсус самолёт Ўзбекистонга йўл олди. Қозоғистондаги Ўзбекистон элчихонаси консуллик бўлими ходимлари Актобе шаҳрига етиб борган эди. Улар республика ва маҳаллий ҳукумат органлари билан келишган ҳолда ЙТҲ қурбонлари ва жабрдийдаларига барча ёрдамларини аямасликларини билдириб, махсус рейс билан Ўзбекистонга олиб келинишини айтишган эди. Ҳукумат топшириғи билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг қўшни мамлакатга етиб борган шифокорлари маҳаллий ҳамкасблари билан жароҳатланганларни кўздан кечиришди ва Ўзбекистонга олиб келиш бўйича қарор қабул қилишди. Ўзбекистон элчихонасининг хабар беришича, махсус рейс бугун эрталаб Актобе шаҳридан Ўзбекистонга қараб йўл олган. Ташқи ишлар вазирлигидан сайтимизга хабар беришларича, ушбу амалиёт Ўзбекистон тарихида илк марта кузатилмоқда. Олдинлари жасадларни Ватанга қайтариш бўйича “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК шуғулланар эди. Бу сафаргиси эса ТИВ ва ФВВ ҳамкорлигида амалга оширилган тезкор ташаббус бўлди ҳамда бу ўз натижасини бермоқда.
Коментариев: 0
Просмотров: 84
22 июнь, пайшанба куни Самарқанд шаҳридаги Бибихоним кўчаси 124-уйда, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов туғилган хонадонда муқаддас Рамазон ойи муносабати билан ифторлик дастурхони ёзилди. Ушбу хайрли тадбирга Самарқанд шаҳри аҳли, қолаверса, бошқа жойлардан ҳам меҳмонлар ташриф буюришди. Қорилар томонидан Қуръон тиловат қилиниб, унинг савоби Ислом Каримов руҳига бағишланди. Бундан ташқари, ифторликка қадам ранжида қилган меҳмонлар ҳам Биринчи Президент ҳақига дуога қўл очишди.
Коментариев: 0
Просмотров: 98
Бугун, 23 июнь куни Тошкент шаҳрининг Навоий кўчасида икки Nexia иштирoкида бахтсиз йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Воқеа Навоий кўчаси ва Абай кўчалари кесишган чорраҳада содир бўлган. Гувоҳларнинг айтишича, биринчи Nexia қайрилаётган бўлган, иккинчи Nexia эса тўғри йўлдан катта тезлик билан келиб урилган. Бахтсиз тўқнашувда бир ҳайдовчи бошидан лат еган. Жойга тез тиббий ёрдам етиб келиб, биринчи ёрдам кўрсатган. Йўл ҳаракати нозирлари эса бироз кейин ҳозир бўлишган. Кўринишидан автотранспорт воситаларига катта зиён етган.
Коментариев: 0
Просмотров: 100
Тошкент вилояти ҳудудида 2017 йилнинг 15 июнь кунидан 22 июнь кунига қадар 72 та жиноят қайд этилди. Бу ҳақда Тошкент вилоят ИИБ томонидан ўтказилган брифингда маълум қилинди. Улар жумласидан: қасддан баданга оғир шикаст етказиш, автотранспорт воситасини олиб қочиш, ўғирлик, фирибгарлик, товламачилик, фоҳишахона сақлаш, гиёҳвандлик, иқтисодий ва бошқа турдаги жиноятлар ташкил қилади. Содир этилган жами 72 та жиноятнинг 65 таси “изи йўқолмасдан” фош этилган ва тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, фош этилмаган 7 та ўғирлик жинояти бўйича айбдорларни қидириб топиш ва уларни қонун доирасида жавобгарликка тортиш борасида барча тергов ва тезкор чоралар кўрилмоқда. Ҳафта давомида қидирувда юрган 27 нафар шахс ушланди, илгари содир этилиб, очилмаган 10 та жиноят фош этилди.
Коментариев: 0
Просмотров: 61
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида икки ўзбекистонлик 6 синфда ўқийдиган қизни зўрлаганликда айбланмоқда. Красносельский туманида яшовчи 36 ёшли аёл полицияга унинг қизини бошқа мамлакатдан келган икки йигит таҳқирлагани ҳақида ариза берган. Тезкор-қидирув ишлари натижасида жиноят икки ўзбекистонлик томонидан содир бўлгани аниқланган. Биринчи воқеа 2016 йилнинг кузида содир бўлган. Мактабдан уйига қайтаётган қизга ўз уйи кираверишида нотаниш шубҳали шахс ҳужум қилган ва уни зўрлаган. Бу ҳодисадан ярим йил ўтгач, яна шу ерда ўша қизга 20 ёшли йигит ташланган. Маълум бўлишича, у ҳам ўзбекистонлик бўлиб, шунингдек, 2004 йилда туғилган қизга ҳам тажовуз қилган. Икки ўзбекистонлик ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган. Уларга нисбатан вояга етмаганларни зўрлаш факти бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Коментариев: 0
Просмотров: 135
Ресторан ичкарисидан бир тўда қизлар ярим-очиқ кийимда чиққанча, ҳар ёнга “чайқаларди”. Куни кеча шаҳримиздаги “Нур” ресторанида (Тошкент ш., "Малика" савдо маркази атрофида) курсдошлар учрашуви бўлиб ўтди. Рўза ойи бўлгани учун уни ифторлик вақтига мўлжалладик. Бу ресторанга илк бор келишимиз эди. У жуда чиройли, миллий қиёфада безатилган, озодалигига-ку гап йўқ. Нарх-навоси ҳам чакки эмас. Жамоа жам деб, мазали таомлардан татиб кўрдик, дийдор ғанимат деб, курсдошлар, гуруҳ раҳбаримиз билан мароқли суҳбат қурдик. Ушбу кунни камера, фотоаппарат ёрдамида тарихга муҳрлашга ҳам улгурдик. Ҳа, назаримизда, ушбу кун биз учун энг унутилмас бўлиши, қизиқарли воқеалар, лаҳзаларга бой бўлиши керак эди. Бир соат ўтар-ўтмас, мураббийимиз кетишга чоғландилар. Биз улар билан хайрлашдик... Ва бироз ўтгач, гуруҳ раҳбаримиз олдинроқ кетганидан хурсанд ҳам бўлдик. Нега дейсизми? Чунки ресторанда, чамаси, 20:30 ларда шундай шоу ўтказилдики, кўзлар ҳам уят, ҳам ғазабдан қизара бошлади. Йигитларимиз бундай ҳолатни кутмаган чоғи, қизларнинг олдида хижолатли аҳволга тушиб қолишди. Ресторан ичкарисидан бир тўда қизлар ярим-очиқ кийимда чиққанча, ҳар ёнга “чайқаларди”. Биз тезроқ шоу тугашини кутардик Аммо шоу борган сари авжига чиқарди. Қизлар янада очиқ “либос”да чиқиб, чунонам рақс тушишардики, қаерда эркак зотини кўрса, ўлжага ташланган ҳайвондек, уларга яқинлашиб, пул беришларини талаб этишарди. Кўз олдимга кўчада тиланчилик қилиб, пул олиш
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 136
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 июнь куни “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди. Қарорда 2017 йил 26 июнь дам олиш куни деб белгиланиб, мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланиши айтиб ўтилган эди.
Маълумки, ҳозирги вақтда олий таълим муассаларига қабул жараёнлари кетмоқда. Шуни инобатга олиб, 26 июнь душанба куни қабул жараёнлари давом этиш ёки этмаслигига аниқлик киритиш мақсадида Давлат тест марказига боғландик. Мутасаддилар ҳозирча ҳеч қандай кўрсатма йўқлигини билдиришди.
Шундан сўнг, Олий таълим вазирлигига мурожаат қилдик. Бизга аён бўлдики, қарорга мувофиқ қабул ҳайъати дам олишга чиқади. Абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида фақатгина навбатчилар иш олиб боради.
Коментариев: 0
Просмотров: 85
Татаристоннинг Лаишевский туманида меҳнат қилаётган ишчи қум остида қолиб кетиб, ҳалок бўлди. Фалокат “Волгастрой” баазаси ҳудудида рўй берган. Бу ҳақда “Prokazan.ru” портали хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, самосвалдан тушириш вақтида қум остида қолиб қурбон бўлган ишчи Ўзбекистон фуқароси эди. 36 ёшли эркак олган тан-жароҳати туфайли воқеа жойида жон берди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов текширув ишлари олиб бориляпи.
Коментариев: 0
Просмотров: 88
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 22 июнь куни пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 23-25, кундузи 38-40 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Кечаси 22-27, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 22-27, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 22-27, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 22-27, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 20-25, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.
Коментариев: 0
Просмотров: 98
Ўзбекистоннинг “Кварц” АЖ Халқаро Бизнес ташаббуслар дирекцияси (BID) томонидан “International Star for Leadership in Quality” (Сифат соҳасидаги етакчилик учун Халқаро юлдуз) мукофотини қўлга киритди. “Кварц” АЖ — Ўрта Осиёнинг энг етакчи корхоналаридан бири бўлиб, 1975 йилда ишга туширилган. “Кварц” компанияси фаолиятига қуйидагилар киради: шиша идишлар, сайқалланган шишалар, шунингдек, чиниққан шишалар ишлаб чиқарилади. “International Star for Leadership in Quality” мукофоти, Париж 2017 йил 9 апрель куни Парижда ўтказилган тантанали маросимда BID Президенти Хосе Прието “Кварц” АЖ бошқарув раиси А.Пўлатовга “International Star for Leadership in Quality” халқаро мукофотини топширди. Таъкидлаш жоизки, жорий йил “Кварц” корхонаси нафақат Ўзбекистон, балки Ўрта Осиё мамлакатлари ичида мазкур халқаро танловда қатнашган ягона иштирокчидир. Ушбу нуфузли мукофот “Кварц” корхонасининг модернизация ва ишлаб чиқаришни кенгайтириш, мавжуд технологияларни энерго-самарадорлигини юксалтириш, ходимлар малакасини ошириш, халқаро стандартларга қатъий амал қилиш бўйича тинимсиз харакатлари натижасида тақдим этилди. Танловнинг танлаш жараёнида қуйидаги жиҳатларга алоҳида эътибор берилган: мижозлар талабини қондириш; инновация; ходимлар малакасини ошириш; доимий ўсиш; ISO 9001 тизими; атроф-муҳитга таъсири; хом-ашёни қайта ишлатиш; бошқарув; иқтисодий кўрсаткичлар;
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 113
« 1 2 ... 9 10 11 12 13 ... 16 17 » |
|
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
« Iyul 2025 » |
Пн |
Вт |
Ср |
Чт |
Пт |
Сб |
Вс |
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 | 30 | 31 | |
 |
Архив записей |
|
 |
|