Меню сайта
Категории раздела
Наш опрос
Мини-чат
Статистика
Hozirda Saytda: 13
Mehmonlar: 13
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Iyun » 27 » Тошкентда иккита фоҳишахона ёпилди
20:28
Тошкентда иккита фоҳишахона ёпилди
Жорий йилнинг 22 июнь, пайшанба куни тахминан соат 19:00ларда, Бектемир тумани ИИБ ходимлари ўтказган “Орият” тадбири давомида Исматуллаева Венера Рафиковна Бектемир туманида жойлашган хонадонида фоҳишахона сақлаб, 20.000 сўм пул эвазига фуқаро “С” ва “Г” ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб бергани аниқланган. Ушбу воқеанинг эртаси, 23 июнь, жума куни тахминан соат 14:00ларда, Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ходимлари ўтказган тезкор тадбир натижасида, муқаддам судланган Марипов Вячеслав Зекирович Мирзо Улуғбек туманида жойлашган хонадонида фоҳишахона сақлаб, 30.000 сўм пул эвазига фуқаро “Р” ва “К” ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб бергани аниқланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Категория: Махаллий янгиликлари |
Просмотров: 93 |
Добавил: OtasH
| Рейтинг: 0.0 /0
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей