Главная » 2017»Iyun»24 » Ислом Каримов туғилган хонадонда ифторлик дастурхони ёзилди
11:47
Ислом Каримов туғилган хонадонда ифторлик дастурхони ёзилди
22 июнь, пайшанба куни Самарқанд шаҳридаги Бибихоним кўчаси 124-уйда, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов туғилган хонадонда муқаддас Рамазон ойи муносабати билан ифторлик дастурхони ёзилди.
Ушбу хайрли тадбирга Самарқанд шаҳри аҳли, қолаверса, бошқа жойлардан ҳам меҳмонлар ташриф буюришди. Қорилар томонидан Қуръон тиловат қилиниб, унинг савоби Ислом Каримов руҳига бағишланди.
Бундан ташқари, ифторликка қадам ранжида қилган меҳмонлар ҳам Биринчи Президент ҳақига дуога қўл очишди.