Juma, 25.07.2025, 06:03
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 16
Mehmonlar: 16
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Iyun » 15 » Газдан фойдаланиш ва тўловларни амалга ошириш маданияти ачинарли аҳволда...
12:35
Газдан фойдаланиш ва тўловларни амалга ошириш маданияти ачинарли аҳволда...
Барчамиз яхши биламизки, газ жуда катта машаққат ва меҳнат ҳамда харажатлар эвазига олинади. Халқаро Пресс-клубда бўлиб ўтган йиғилишда "Ўзбекнефтгаз" вакиллари шу жиҳатларни инобатга олиш кераклигига диққатни қаратишди.

"Бозордан дейлик нон ёки бирор зарур маҳсулотларни олиш, уяли телефон хизматлари учун ўз вақтида пул тўлаш ҳеч кимнинг ёдидан чиқмайди. Бу маҳсулотларни пул тўламай кўтариб кетиш эса, ўғирлик ҳисобланади...бироқ газ-чи?! Газ давлатники, пойлаб туради, дегандек муомала қилиш, табиий бойликлардан фойдаланганлик учун пул тўламаслик - ўғирлик эмасми?", - дейди "Ўзбекнефтгаз" раҳбари.

Шу ўринда бугунги кунда мамлакатимизда газдан фойдаланиш ва тўловларни амалга ошириш маданияти устида ишланаётгани таъкидлаб ўтилди. Биргина Тошкент шаҳрининг ўзида газ тизими бўйича қарздорлик 100 миллиарддан ортиқни ташкил қилади... Агар ҳамма ўз вақтида тўловларни амалга оширса, ҳеч қандай мажбурий тўлов ундириш механизми яратилмас эди, дейди экспертлардан бири.

Бундан ташқари, мутахассислар аҳолини газ исрофгарчилигидан сақланишга чақиришди.

"Афсуски, бугунги кунда баъзи оилалар ё гугуртни тежаб, ёки меҳмон келишини кутишдек баҳоналар билан газни ёқиғлиқ ҳолатда қолдиришади, яна кимлардир ваннахона исиб турсин деб иссиқ сувни олдиндан ёқиб қўйиши, бу эса газнинг исроф бўлишига олиб келмоқда", - дейилди анжуманда.

Тежамкорлик - замон талаби бўлган бир пайтда Ўзбекистоннинг қазилма бойликларига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, уни келгуси авлод вакиллари ҳисобланган фарзандларимизга етказиш бизнинг бурчимиздир. Нафақат ўзингиз, балки атрофингиздагиларнинг ҳам табиий ресурсларни исроф қилишига йўл қўйманг, чунки бугун тежалган бойлик эртага фарзандингизнинг кунига ярайди.
Категория: Махаллий янгиликлари | Просмотров: 71 | Добавил: OtasH | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyun 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |