Juma, 25.07.2025, 06:03
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 18
Mehmonlar: 18
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Iyun » 29 » Ўзбекистонда илк бор АҚШдаги нуфузли университет факультети очилади
23:44
Ўзбекистонда илк бор АҚШдаги нуфузли университет факультети очилади
Жорий йилнинг 27 июнь куни АҚШнинг Вебстер (Webster) университети вице-президенти Питер Маҳер Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетига ташриф буюрди.

Ташриф давомида ташкил этилган учрашув давомида ҳар икки Университетлар ўртасида имзоланган Меморандум бандларини бажариш мақсадида, Webster университетининг халқаро таълим дастури асосида ТАТУда факультет ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилди.

Бошланғич музокаралар натижасида, “Ахборот технологиялари (Информатика, Киберхавфсизлик)”, “Медиа коммуникация (Телевизион технологиялари)” йўналишлари бўйича бакалавриат дастурини ўқув жараёнига тадбиқ этиш юзасидан келишиб олинди.

28 июнда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида АҚШнинг Webster университети таълим ишлари, халқаро кампус ва ташаббуслар бўйича вице-президенти Питер Маҳер билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Webster университети ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университетлари ўртасида АКТ соҳаси учун кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик муҳокама қилинди. Хусусан, биргаликда талабалар учун таълимий ва талаба алмашинув дастурларини, шунингдек илмий тадқиқотларни ташкил қилишда истиқболли лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда Webster университети билан ҳамкорлик ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш, халқаро стандартлар асосида соҳа мутахассисларининг замонавий билим ва кўникмаларини оширишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Категория: Махаллий янгиликлари | Просмотров: 78 | Добавил: OtasH | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyun 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |