Juma, 25.07.2025, 06:06
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 18
Mehmonlar: 18
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » May » 29 » "Bepushtlik"ning da'vosi bormi ?
20:44
"Bepushtlik"ning da'vosi bormi ?
- Афсуски эркаклар бепуштлиги тиббиётда аёллардан кам қайд этилмайди. Ваҳоланки, агар оилада фарзанд бўлмаса, биринчи галда айб аёлга юкланади. У йиллаб даволанади, аммо натижа бўлавермагач, шифокорнинг талабига ён бериб, «спермограмма қилинса, яхши бўларди», дейди ийманиб. Аммо эркак потенцияси унинг фарзандли бўлишга қодирлигини белгиламайди. Шу билан бирга потенцияси заиф эркаклар уруғлиги фертиллиги ортиқ даражада бўлиши мумкин. Аммо яна шуни ёдда тутиш жоизки, эркаклар бепуштлиги аёлнинг бепуштлигини истисно этмайди. Шунинг учун оилада эркак бепуштлиги аниқланса, албатта, аёл ҳам текширувдан ўтиши керак.

Авваламбор, бепушт жуфтликлар репродуктолог шифокорга мурожаат қилишлари лозим. У эр-хотинларни 2010 йили Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) қабул қилган протокол асосида текширади ва даволайди. Бунга ҳеч кимнинг ўзбошимчалик билан ёндашишга ҳақи йўқ. Жуфтликлар мукаммал текширувлардан ўтгачгина, уларга ташхис қўйилади ва муолажа турлари белгиланади.

Эркак бепуштлигини ташхислаш аёлга қараганда анча осон кечади. Шу боис, бепушт эр-хотин жуфтлигини кўрикдан ўтказишни эркакдан бошлаган маъқул. Агар аёл соғлом бўлса, бу ўринда сперма таҳлилини олиш лозим. Спермоанализатор ичидаги камерада эркак манийси морфологияси, миқдори, сифати, ҳажми текширилади. Аммо бунинг учун яхши мутахассисларга мурожаат этиш керак.
@SALOMATLIK_SIRLARI

- Агар аёл соғлом бўлиб, эркак уруғлиги сони, сифатида муаммолар бўлса, одатда эркакларда ҳеч қандай даволаш муолажалари ўтказилмайди. Агар сизга бирор шифокор ёки табиб, «уруғликни кў­пайтирадиган дори бераман», деса, ишонманг. Бундай дори йўқ. Иккинчидан, сизга тавсия этилган дори йўриқномаси билан муфассал танишиб чиқинг. Шунда бунга ўзингиз ҳам ишонч ҳосил қиласиз. Демоқчиманки, эркак уруғлигида муаммолар бўлган ҳолатда бачадон ичи инсеминацияси ўтказилади. Агар уруғнинг даражаси бир миллилитрда 10-15 миллионни ташкил этса, инсеминация муолажасини бошласа бўлади. Агар эркак манийси бир миллилитрда 10 миллиондан паст даражада бўлса, у ҳолда уруғни (банкка) йиғиб, музлатиб қўйилади. «Банк»даги сперматозоидлар миқдори етарлича тўплангач, бачадон ичи инсеминацияси ўтказилади. Агар эркакдан умуман уруғ чиқмаётган бўлса, бунда унинг уруғдонидан экстракция йўли билан сперматозоидлар чиқариб олинади. Олинган сперматозоидлар аёл тухум­ ҳужайраси ичига инъекция қилиб юборилади. Ҳосил бўлган эмбрион бачадон ичига ўтказилади. Умуман олганда, тўрт фоиз морфологияси нормал бўл­ган уруғлик бачадон ичи инсеминацияси ўтказиш учун етарли бўлади.
Категория: Sog'liq (Salomatlik Haqida) | Просмотров: 114 | Добавил: OtasH | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  May 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |