Агар сизда эндикринологик ҳасталик бўлса доимо ўзингизни қаттиқ чарчагандек ҳис қиласиз. Бу бизда қалқонсимон безни катталашишига сабаб бўлади. Йод моддаси етишмаслигини билиш учун сонингизга йод билан чизиқчалар чизинг, 2 соатга қолмай йод ўз рангини йўқотса демак сизда ўта жиддий йод танқислиги мавжуд, 4-5 соатда ўчиб кетса албатта гормонларга анализ топшириб текшириб кўришингиз керак. Агар узоқ турса демак сизда йод танқислиги йўқ. Йод моддасини ўзида кўп миқдорда сақловчи маҳсулотлар денгиз карами, денгиз маҳсулотлари, спаржа, шавел, олма узум, ёнғоқ ва албатта қизил пиёз. Бугунги сизларга берадиган тавсиямиз ҳам айнан қизил пиёз ҳақида бўлади. 2 дона қизил пиёзни олиб блендр ёки мясорубкадан ўтказинг. Бўйнингизга ушбу массани қўйиб устидан кленка ўранг ва устидан марли билан боғланг. Кейин шарф ураб 15-20 дақиқа ушланг. Бу усул билан сиз бир мунча даволаниб енгиллик ҳис қилишингиз мумкин. Бир хафтада икки маротаба ушбу даволаш усулидан фойдаланинг. Шунингдек врач билан гаплашиб ўзида йод моддаси сақловчи махсулотларни истеъмол қилинг, дориларни ўз вақтида қабул қилинг.