Овқатларни ош кўклари, шакароб, мурч, қатиқ, зира билан истеъмол қилиш фойдалидир. * * * Беҳи уриғини янчиб, истеъмол қилиш юрак хасталигига даво. * * * Помидор юрак фаолиятини яхшилайди. * * * Юрак - томир хасталиклари, бош айланиши, пешоб тутилиши, томирлар касаллиги ҳамда қувватсизликда дўлананинг шифобахш хусусияти каттадир. * * * Маълумки, юрак киши танасидаги барча оғирликни ўз зиммасига олган аъзодир. Шундай экан, ҳар қандай юрак хасталигини даволашда овқат миқдорини ва қувватини бироз камайтириб истеъмол қилиш лозим. * * * Ўзида юрак хасталигини билган одамлар кишмиш узумини пишган мавсумида ҳар куни иложи борича кўп еса, иншааллоҳ, шифо топади. * * * Айрим асаб ва руҳий хасталикларни, шунингдек, юракнинг одатдагидан тез уриши касаллига Қуръони каримни овоз чиқариб ўқиш ёки биров ўқиганда, уни эътибор билан тинглаш даво бўлади. Чунки Парвардигоримиз қудрати билан Қуръони карим оятларида инсон аъзоларидаги иммун толаларини уйғотувчи электр заррачалари бор. * * * Хурмо ўзидаги кўп хил дори-дармонлари билан мевалар ичида анжирга жуда яқин туради. Баъзи жиҳатларда анжирдан бир мунча устунлиги бор. Шу боисдан, у юрак хасталикларининг ҳамма турларига, диққинафас, истисқо, сил касалликларининг ҳам ҳамма турларига даволиги бор. Уни ҳар қандай бетоб одам истеъмол қилса бўлади.