Yakshanba, 27.07.2025, 16:02
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » Futbol yangiliklari
Madridning “Real” jamoasi sardori Serxio Ramos “Bavariya”ga o`tib ketgan sobiq jamoadoshiga Bundesliga omad yor bo`lishini tiladi.

“Do`stim, senga omad tilayman. Ammo Evropa Chempionlar Lishasida to`qnash kelganda emas. Hamma yaxshi tilaklarim senga, Xames”, – deb yozdi Ramos ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalaridan biriga.

Eslatib o`tamiz, kolumbiyalik iste`dod egasi “Bavariya”da 2 yil ijara asosida to`p suradi.
Коментариев: 0
Просмотров: 114
«Спорт» телеканали ҳақида шу вақтга қадар ким яхши гап эшитган? Савол, албатта, риторик. Чунки эшитмаган гапимиз қолмагандир, аммо орасида яхшилари жуда кам.

«Спорт»ни нималарда айблашмади дейсиз – олиб берилмаган «Класико», трансляцияси қолдирилган Олий лига, ёмон шарҳ, ёмон тасвир, ёмон об-ҳаво, тўфон, булут, бўрон... Хуллас «Спорт-ТВ»ни ёмонлайман десангиз, гап қидириб узоққа бориш шарт эмас: шундай телевизор мурватини буранг, ўзи топилаверади. Ва бу танқидларнинг баъзилари асосли эканини ҳам тан олиш лозим.

Аммо келинг, шу ўринда масаланинг бошқа томонига ҳам қараб қўяйлик. Танқид, талаб ва тош отиш ўз йўлига, аммо «Спорт»нинг яхши ишлари ҳам озми-кўпми бўлганини инкор эта оласизми? Кимдир шундай вақтда телеканалга раҳмат айтганми? Шартми, дейсизми? Шарт! Чунки ёмон ишларни кўриб танқид қилишни билган инсон, раҳмат айтишни ҳам билиши лозим. Ёки бундай эмасми? Ахир холислик даъво қиламиз-ку?!

Масалан, ўтган мавсумдан эътиборан Италия ва Франция чемпионатлари намойиши бошланди, биз «Милан дерби»сини тўғридан-тўғри эфирда томоша қилдик. Неча йилларки Ўзбекистонимизнинг турли ёшдаги терма жамоалари ўйинини қолдирмай кўриб келамиз. Майли, бунисини ҳам қўя туринг. Эсласангиз, яқинда Конфедерациялар Кубоги бўлиб ўтди. Очилиш ўйинидан тортиб финалгача трансляция қилинди. Тўғри, муаммолар ҳам бўлгандир, аммо амаллашди. Ким учун? Албатта биз — мухлислар учун. Биз эса бурнимизни жийирибгина томоша қилиб олдик. «Қачонгача бошқалардан олиб беради ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 106
Россиялик аралаш жанг устаси Ҳабиб Нурмагомедов шу йил ўтказилиши режалаштирилган Конор МакГрегор ҳамда Флойд Мейвезерга қарши жанг ҳақида фикр билдирди.

Айни вақтда Қозонда ММА бўйича семинар ўтказаётган Ҳабиб МакГрегорнинг Мейвезер билан жанги ахмоқлик эканини таъкидлади.

«Флойдга қарши Криштиану Роналду ҳам жанг қилиши мумкин. Конор жанг қиляпти-ку нимага унга мумкин эмас? Ҳамма учун қизиқарли бўларди профессионал боксчи профессионал футболчини ураётгани»,- деган Ҳабиб.

Бу билан россиялик спортчи Макгрегорни мазах қилган. У Тошкентга келган вақтида Макгрегорнинг Мейвезерга қарши жанг қилиш қарорини ахмоқлик деб атаган ва Мейвезер дунёнинг энг зўр боксчиси эканини таъкидлаганди.

Нурмагамедов ва Роналду бир-бирларини ҳурмат қилишлари бир неча ой олдин маълум бўлганди. Апрель ойида Нурмагомедов инстаграм саҳифасида «Реал»ни энг яхши жамоа деб атаган ва Мадрид клуби ҳақида пост қолдирганди. Бу постга фикр билдирган Роналду Ҳабибни «Top brother» (Ажойиб биродар) деб атаганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 113
«Ювентус» ҳимоячиси Леонардо Бонуччи «Милан»га ўтишга яқин. Tribuna.uz ёзишича, 30 ёшли италиялик футболчи Милан клубига ўтишга розилик берган. Манба маълумотига кўра, ушбу футболчига миланликлар етти миллион евролик маош таклиф қилишган.

«Милан» «Кекса синьоралар» раҳбариятига ушбу трансфер бўйича сўров йўллашган. Миланликлар таклифига кўра Бонуччи учун икки ҳимоячи – Де Шильо ва Романьоли берилади ёки товон пули тўланади.

Бонуччи ва «Ювентус» ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2021 йилгача, футболчи 2010 йилдан буён туринликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Якунланган мавсумда у Италия чемпионати доирасида 29 учрашув ўтказди ва 3 гол урди. У Чемпионлар лигасида ҳам 11 ўйинда майдонга тушган ва бир голга муаллиф бўлган.

Қайд этиш керакки, у ёзги трансферларда энг талабгир футболчилардан бири бўлиб турибди. Унга «Манчестер Сити», «Реал» ва «Челси» клубларидан жиддий қизиқишлар мавжуд.
Коментариев: 0
Просмотров: 101
«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду бугун яна бир бор солиқ органлари вакиллари билан муаммога дуч келди.

Hola нашри хабарига кўра, солиқ инспекциясининг божхона департаменти ходимлари Балеар оролларида оиласи билан дам олаётган футболчининг яхтасида тинтув ўтказган. Бу тинтув унинг солиқ тўламагани билан боғлиқ можарога алоқадор бўлиши мумкин.

Божхоначилар қуролланган полициячилар билан ҳамкорликда 1,5 соат давомида футболчи бўлган яхтани тинтув қилган.

Қайд этилишича, яхта Роналдуга тегишли эмас, таътил вақтида ижарага олинган. Тинтув пайтида Роналду оиласи билан яхта ичида бўлган.

Айни вақтда Роналду Испанияда 14,7 миллион евро миқдоридаги солиқни тўламаганликда айбланмоқда. Футболчи эса бу ишда ўзини айбсиз ҳисоблайди ва талаб этилаётган маблағни тўламоқчи эмас.

Роналдунинг иши бўйича суд 31 июлга белгиланган. Португалиялик футболчи судда ўз манфаатларини ҳимоя қилиши учун икки адвокат ёллаган.
Коментариев: 0
Просмотров: 106
«Лестер» клуби хўжайини Вишай Шривадданапрабха ва унинг ўғли Айяватт Таиландда коррупцияда айбланмоқда.

The Guardian тарқатган хабарга кўра, Вишай ва унинг ўғлига тегишли бўлган King Power компанияси Бангкок аэропорти франшизаси орқали Таиланд хазинасига 327 млн фунт маблағни тўламаган.

Коррупцияга қарши кураш бўйича давлат қўмитаси раҳбари Чарнчайн Исарасенарак тадбиркорларни судга берган. Унинг маълумотларига кўра, King Power компанияси аэропорт вакиллари билан тил бириктириб, божсиз савдодан олинган даромадлардан 15 фоиз ўрнига бор йўғи 3 фоиз миқдорида солиқ тўлаган.

Эслатиб ўтамиз, King Power 2010 йилда «Лестер» клубини 39 млн фунт эвазига сотиб олган эди. Жамоа 2015/16 йиллар мавсумида Англия чемпионлигини қўлга киритди.
Коментариев: 0
Просмотров: 77
Дани Алвес расман «ПСЖ» аъзосига айланди.

34 ёшли бразилиялик футболчи парижликлар клуби билан икки йиллик шартномага имзо чекди. Алвес янги жамоасида 32-рақам остида ҳаракат қилади.

Дани Алвес аввалига «Манчестер Сити» сафига ўтиши кутилган, аммо кутилмаганда у йўналишни Париж томон ўзгартирди.

ОАВда ёзилишича, парижликлар унга «Манчестер Сити»дан кўра икки баравар кўпроқ маош (йилига 10 млн евродан ортиқ) таклиф этишган.

Футболчи «Ювентус»дан эркин агент мақомида Франция чемпионатига келди.
Коментариев: 0
Просмотров: 50
Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрига Жан Клод ван Дамм, Фёдор Емельяненко ва Жефф Монсон, шунингдек, Dj Армин ван Бьюрен ташриф буюриши ҳақида тарқалган хабарларга ойдинлик киритилди. Darakchi.uz сайти турнир ташкилий қўмита раиси Азиз Жўрабоевдан интервью олган.

Ўтган ҳафтада Ўзбекистондаги қатор нашрларда, жумладан, «Кун.uz» сайтида 9 сентябрь куни «Бунёдкор» стадионида ASIAN FIGHT - 2017 номини олган спорт кечаси ўтиши режалаштирилгани, унда юқорида номи зикр этилган меҳмонлар иштирок этиши ҳақида хабар тарқатганди.

«ASIAN FIGHT - 2017 халқаро спорт турнири Ўзбекистон Пенчак Силат федерациясининг 2017 йил учун тасдиқланган йиллик тақвимига киритилган эди. Яъни бу ўтган йилнинг охиридаёқ режалаштирилган. Май ойининг сўнггида турнир низоми тегишли тартибда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига тасдиқ учун киритилди ва июнь ойининг бошида тасдиқланди.

Аммо «Бунёдкор» стадионида бундай кенг миқёсда ўтказиладиган оммавий тадбирни ташкил этиш бўйича тегишли тартиб-қоидалар мавжуд. Сир эмаски, мазкур тадбир Ўзбекистон нуфузини дунё миқёсида янада оширишга, етишиб келаётган ёш авлодда соғлом турмуш тарзи, хусусан спортга муҳаббатни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. Барча ишларнинг амалдаги қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар доирасида бўлишидан биринчи навбатда ўзимиз манфаатдормиз. Шу мақсадда зарурий ҳужжатлар тўплами Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Расмийлаштириш ишлари тезроқ якунига етиши учун астойдил ҳаракат қиляпмиз», деган у. ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 110
УЕФА энг яхши клублар рейтингини эълон қилди. Рейтингнинг юқори 3та ўрини испан клублари эгаллашди.

1-ўринни 151,799 коэффициенти билан "Реал Мадрид" эгаллади. Жамоа сўнгги 4 йилда 3 бора Чемпионлар лигасида зафар қучди.

Яна бир Мадрид жамоаси "Атлетико" эса 133,799 коэффициент билан "Барселона" (128,799) ва "Бавария"ни (122,656) ортда қолдирди.
"Ювентус" эса 119,049 коэффициент билан кучли бешликни ёпиб берган.

Коментариев: 0
Просмотров: 98
"Реал Мадрид"нинг АҚШда бўлиб ўтадиган мавсумолди машғулотларига жалб қилинган 26 нафар футболчидан иборат рўйхатдан Криштиану Роналду ҳамда Серхио Рамос жой олмади.

AS берган маълумотга кўра, Конфедерациялар кубогида иштирок этган Роналду ва ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатида қатнашган Хесус Вальехо ҳамда Борха Майораль таътилда. Шунингдек, дам олиш кунлари тақдим этилган Рамос ҳам пайшанба куни ўзи Лос-Анжелесга йўл олган.

Рўйхатда қуйидаги футболчилар бор: дарвозабонлар Кейлор Навас, Касилья, Рубен Яньес, Лука; ҳимоячилар Карвахаль, Варан, Начо, Марсело, Тео, Данило, Кесада, Техеро, Хакими, Ману Эрнандо; ярим ҳимоячилар Кроос, Касемиро, Модрич, Иско, Ковачич, Оскар, Франчу; ҳужумчилар Бензема, Бэйл, Лукас Васкес, Мората, Дани Гомес.

"Реал" Халқаро чемпионлар кубогида "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити" ва "Барселона"га қарши ўйин ўтказади.
Коментариев: 0
Просмотров: 106
«Реал» ярим ҳимоячиси Хамес Родригес фаолиятини «Бавария»да давом эттиради. Мюнхенликлар клуби матбуот хизмати ушбу футболчи трансфери борасида мадридликлар билан келишувга эришилгани ҳақида хабар берган.

«Бавария» колумбиялик бу футболчини кейинроқ сотиб олиш ҳуқуқи билан икки йилга ижарага олган. Хамес Родригес тиббий кўрикдан муваффақият билан ўтган ва шартномани имзолаш арафасида. 25 ёшли футболчи Хитой ва Сингапурга йўл оладиган таркибга киритишган.

«Бавария» футболчининг икки йиллик ижараси учун 10 млн евро тўлайди.

Эслатиб ўтамиз, Хамес «Реал»га ҳозир «Бавария» устози бўлмиш Карло Анчелотти даврида келганди. Италиялик мутахассис жамоадан кетгач, футболчи асосий таркибдаги ўрнини йўқотди. Якунланган мавсум давомида Хамес ва «Реал»нинг ҳозирги бош мураббийи Зайнидин Зидан ўртасида ихтилоф келиб чиққанди.
Коментариев: 0
Просмотров: 117
Мексикалик футболчи Марко Фабиан томонидан Германия дарвозасига киритилган тўп Конфедерациялар кубогининг энг яхши голи деб топилди. Тўп мусобақанинг ярим финалида майдон марказига яқин жойдан урилган эди, деб хабар қилмоқда ФИФА сайти.

Фабиан ўйиннинг 89-дақиқасида Марк-Андре тер Штеген қўриқлаётган дарвозани узоқдан нишонга олди. "Бундестим" голкипери эса бу зарбани қайтаришдан ожиз қолди. Албатта, урилган гол ўйин тақдирини ҳал қилмади. Мексикаликлар Германия жамоасига 1:4 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Энг яхши голлар бешлигига, шунингдек, Рауль Хименес (Мексика), Андре Силва (Португалия), Керем Демирбай (Германия) ва Андре-Франка Замбо Ангисса (Камерун) голлари ҳам муносиб кўрилди.

Бундан аввал, Юлиан Дракслер Конфедерациялар кубоги-2017’нинг энг яхши ўйинчиси, Клаудио Браво энг яхши дарвозабон, Тимо Вернер энг яхши ҳужумчиси бўлган эди.

Асосан ёш ўйинчилардан иборат Германия термаси мусобақа финалида Чили жамоаси устидан ғалаба қозониб, кубокни қўлга киритди. Россия А гуруҳида 3-ўринни эгаллаб, ярим финалга йўлланмани қўлга кирита олмади.
Коментариев: 0
Просмотров: 110
«Манчестер Юнайтед» «Эвертон»дан Ромелу Лукаку сотиб олинганини эълон қилди.

Манкунианликлар расмий сайтида маълум қилинишича, бельгиялик бу ҳужумчи билан 5 йиллик шартнома тузилган. Келишувда шартномани узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган.

Норасмий маълумотларга кўра, трансфер қиймати 75 млн фунт (85 млн евро). У жамоада Златан Ибраҳимовичдан бўш қолган 9-рақамли футболкада тўп суради.

Ушбу трансфер доирасида манчестерликлар ҳужумчиси Уэйн Руни «Эвертон»га бориб қўшилди.

Лукаку якунланган мавсумда «Эвертон» сафида 39 ўйинда майдонга тушган ва 26 гол уриб, 7 голга узатма берган. 24 ёшли ҳужумчи «ирислар» сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келаётганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 90
“Manchester Yunayted” jamoasi hujumchisi Antoni Marsyal o`z faoliyatini Italiya A Seriyasida davom ettirishi mumkin. Bu haqda La gazzetta dello Sport nashri ma`lum qildi.

Italiyaning “Roma” jamoasi 21 yoshli fransiyalik hujumchining xizmatlariga muhtojlik sezmoqda. Joze Mourino qo`li ostida etarlicha o`yin amaliyotiga ega bo`lmayotgan futbolchi mankunianlarni tark etishi kutilmoqda.

Marsyal 2015 yili “Monako”dan “Manchester Yunayted”ga ko`chib o`tgan. Uning amaldagi kelishuvi 2019 yilning iyunigacha mo`ljallangan. O`tgan mavsumda fransiyalik yosh iste`dod egasi APLning 25 o`yinida maydonga tushib, 4 ta gol va 6 ta golli pasga mualliflik qilgan.
Коментариев: 0
Просмотров: 86
Madridning “Real” klubi Xames Rodriges “Manchester Yunayted” bilan muzokaralarga kirishdi, deya xabar beradi The Independent nashri.

Tomonlar hozirda shartnomaning shaxsiy shartlari bo`yicha kelishuvga e`tiborni qaratgan, biroq Madrid klubi bilan transfer borasida bir qarorga kelmagan. Ma`lum bo`lishicha, “Real” kolumbiyalik futbolchi uchun 70 million evro olishni rejalashtirmoqda.

25 yoshli futbolchining klub bilan tuzgan shartnomas 2020 yil yozida yakuniga etadi.
Коментариев: 0
Просмотров: 71
« 1 2 ... 10 11 12 13 14 ... 29 30 »
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyul 2025  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |