Yakshanba, 27.07.2025, 10:59
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » Futbol yangiliklari
Жанлуижжи Доннарумма «Милан» билан шартномани узайтирмаслиги маълум бўлгач, кўп ўтмасдан у «Реал»га ўтмоқчилиги ҳақида хабар тарқалди.

Sky Sport Italia нашри хабарига кўра, «Милан» посбонини «Реал», «Манчестер Юнайтед» ва «ПСЖ» жамоалари даъвогар.

Мадридликлар жамоаси италиялик 18 ёшли дарвозабонга яна бир йил ўз жамоасида қолишни таклиф қилмоқда, бу ҳолда у кейинги мавсумда Мадридга эркин агент сифатида келади.

Доннарумма «Милан» йилига 4,5 миллион евро миқдоридаги маош тўлаш назарда тутилган бўлсада таклиф этилган шартномани рад этди. Томонларнинг музокаралари футболчининг агенти Мино Райола туфайли барбод бўлди, у шартномада жамоа ЕЧЛга йўлланма ололмаса, футболчининг бадал пули жуда кам, яъни 10 миллион евро этиб белгиланишини истаганди.

Доннарумманинг миланликлар билан шартномаси 2018 йилнинг ёзида ниҳоясига етади, агар у шартномасининг охиригача ўйнаса, «Реал» учун мутлақо бепулга тушади.
Коментариев: 0
Просмотров: 61
«Реал» Криштиану Роналдуни олиб қолиш учун барча чораларни кўради.

Marca нашрининг тасдиқлашича, Португалиядаги A Bola нашри тарқатган, Роналду жамоа президенти Флорентино Пересга ўзининг клубдан кетмоқчилиги ҳақидаги хабар асосга эгадир.

Португалиялик футболчи Испанияда ўзини солиқчилар ва прокуратура тинч қўймаётгани туфайли мамлакатдан бутунлай кетмоқчи.

Испан гранди клубдагиларнинг олиб боражак ҳаракатлари футболчининг қарорини ўзгартиришига сабаб бўлишига умид билдирмоқда, у «Реал»да мухлисларни қувонтиришда давом этишини исташмоқда.

Шу билан биргаликда «Реал» ҳеч бир футболчисини унинг иродасига қарши таркибда ушлаб қолмаслиги қайд этилган. Агар иш футболчининг трансферигача бориб етса, трансфер пулини клуб белгилайди, бу миқдор эса 400 млн евро атрофида бўлади.

Манба Роналду «Реал»дан кетадиган бўлса, «Манчестер Юнайтед» ёки «ПСЖ» сафига бориб қўшилиши мумкинлигини қўшимча қилган.

Роналду «Реал»дан кетмоқчи, Перес бундан хабардор
Эслатиб ўтамиз, Роналду Испанияда 2011 йилдан 2014 йилгача бўлган муддат давомида жами 14,7 млн евро миқдоридаги солиқни тўламаган. Матбуотда Роналду ўз имиж ҳуқуқи орқали топилган маблағларни 2010 йилда ўзи томонидан ташкил этилган фонд орқали яширгани ҳақида ёзилмоқда. Футболчи Испаниядаги ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан жами 4та жиноятни содир этишда айбланмоқда ва унга бу учун 5 йилдан 7 йилгача қамоқ жазоси таҳдид солмоқда.
Коментариев: 0
Просмотров: 62
«Реал»нинг португалиялик футболчиси Криштиану Роналду можаролар гирдобида қолгани туфайли Испанияда қолишни истамаяпти.

A Bola хабарига кўра, португалиялик футболчи июль ойидаёқ Испаниядан кетмоқчи. У президент Флорентино Пересга жамоага муҳаббатига қарамасдан Конфедерациялар кубогидан кейин жамоадан кетиш истагида экани ҳақида билдирган. Бу Испаниядаги прокурорлар Роналдуни солиқларни тўламагани юзасидан кўп безовта қилаётгани билан боғлиқ.

Испания прокуратураси ушбу футболчи 2011 йилдан 2014 йилгача ҳукуматга 14,7 миллион евро миқдорида солиқ тўламагани юзасидан жиноий иш қўзғатган. Матбуотда Роналду ўз имиж ҳуқуқи орқали топилган маблағларни 2010 йилда ўзи томонидан ташкил этилган фонд орқали яширгани ҳақида ёзилмоқда. Футболчи Испаниядаги ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан жами 4та жиноятни содир этишда айбланмоқда ва унга бу учун 5 йилдан 7 йилгача қамоқ жазоси таҳдид солмоқда.
Коментариев: 0
Просмотров: 55
«Челси» жамоаси бош мураббийи Антонио Конте раҳбарият билан ўртада юзага келган зиддият туфайли жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Sky Sport Itala хабар тарқатган.

Италиялик мутахассис ўзининг трансфер мақсадлари амалга оширилмаётганидан норози бўлмоқда.

Mirror нашри бироз аввалроқ «Челси»раҳбарияти билан боғланиб, бу миш-мишларни инкор қилган эди. Аммо Sky Sport Italia «вазият тахмин қилинганидан ҳам жиддийроқ» экани ҳақида ёзмоқда. Контенинг ўрнига номзодлар ҳам айтилмоқда. Улардан бири - ўтган мавсумда «Боруссия»ни бошқарган Томас Тухель.

Яқин вақтлар ичида Конте ва «Челси» раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтиши ва масалага ойдинлик киритилиши, якунда Конте истеъфога чиқиши ҳам мумкин.
Коментариев: 0
Просмотров: 64
15 июнь куни Олий лига 13-туридан ўрин олган учта ўйин ўтказилди.

«Локомотив» сафарда «Бухоро» устидан иродали ғалабага эришди ва турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирди (29 очко). «Пахтакор» Олмалиқда 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраб, 13 турдан кейин 18 очкоси билан саккизинчи ўринда қолди.

Қашқадарё дербисини Ғузорда ўтказган Қаршининг «Насаф» клуби 2:1 ҳисобида зафар қучди ва турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди (23 очко).

13-тур бугун бўлиб ўтадиган «Бунёдкор» — «Қўқон-1912» ўйини билан якунига етади.

Олий лига. Абрамов «Нефтчи»даги дебют ўйинида ютқазди ва бошқа натижалар
Ўзбекистон Олий лигаси

13-тур беллашувлари
«Шўртан» (Ғузор) – «Насаф» (Қарши) – 1:2
Голлар: Таран (57) – Абдурахимов (47), Нарзуллаев (63)
“Шўртан”: 1.Элдор Тожибоев, 4.Жамол Отақулов, 9.Игорь Таран (с), 11.Зафар Полвонов, 12.Лазиз Убайдуллаев, 14.Умарбек Эшмуродов, 14.Обид Жўрабоев, 18.Элдор Бойматов, 19.Маъруфхон Муродов, 27.Сардор Собирхўжаев, 77.Отабек Нарзуллаев.
“Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Мақсуд Каримов, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 15.Шахбоз Эркинов, 18.Баҳром Абдураҳимов, 22.Инорь Голбан, 23.Шерзод Аъзамов (с), 27.Ислом Рашидхонов, 34.Фарруҳ Сайфиев, 38.Дониёр Нарзуллаев.

«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Пахтакор» (Тошкент) – 2:0
Голлар: Бердимуродов (60), Йелич (72)
"Олмалиқ": Хуршид Хўжаев, Раҳматулло Бердимуродов, Шавкат Муллажонов, Ғуло ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 63
Клаудио Раньери Франциянинг «Нант» клуби бош мураббийи этиб тайинланди.

65 ёшли мутахассис "канарейкалар" билан 2 йиллик шартнома имзолаган. Унинг маоши йилига 3,6 млн евро қилиб тайинланди.
Коментариев: 0
Просмотров: 70
Футболимиз бир нарсага ёлчимаган — ўйинларни тактик жиҳатдан таҳлил қилиб берадиган мутахассисларга. Балки бундай мутахассислар бордур, лекин улар омма олдига чиқиб, ё ҳамкасбининг ношуд тактикасини фош қилишдан андиша қилади, ёки шунчаки чўчишади.

Миллий терма жамоамиз неча йиллардан бери мазмунсиз ўйин кўрсатиб келади. Лекин бирорта мутахассис чиқиб, видеошарҳлар, мақолалар, суҳбатлар орқали жамоа ўйинини таҳлил қилиб бермайди. Журналистлар эса Бабаян ва унинг штабини қанчалик танқид қилмасин, жамоасининг нурсиз ўйинларини мунтазам гапирмасин, улар шунчаки «сенлар футболни тушунармидинглар» қабилида кулиб қўйишдан нарига ўтишмайди. Агар мутахассисларимиз ҳам таҳлил қила бошлашганида, балки терма жамоа штаби ўз хатоларини эртароқ тан олишни бошлаган бўлармиди?!

Ҳар сафар бир хил хатолар, ортидан мухлислар ва журналистлардан кескин танқидлар. Лекин бунга реакция йўқ. Гуруҳимизда қониқарсиз ўйин ва натижа кўрсатаётган деярли барча терма жамоалар ўз мураббийларини ўзгартирди. Федерациямиз эса Бабаян штабига охиригача имкон беришга қарор қилди. Худди ҳаммаси бинойидек. Асосий таркиб футболчиларимиз ЖЧга чиқиш имкониятимиз йўқлигига ўзини ва бошқаларни ишонтириб боряпти. Бу уларнинг мураббийлар штабига, улар тузган жамоага ишончсизлигидан дарак эмасми? Демак, улар ҳам жамоада иш тўғри йўлга қўйилмаганини, таркиб ва тактика тўғри танланмаётганини жуда яхши билишади. Фақат баралла айта олишмайди. Худди шундай мутахассисларимиз ҳам, мутасаддилар ҳам билиб т ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 92
Мадриднинг «Реал» ва Лондоннинг «Челси» клублари «Ҳамбург»нинг 17 ёшли ҳужумчиси Ян-Фит Арпга қизиқиш билдирмоқда.

Bild нашри маълумотига кўра, футболчи бу клубларнинг таклифларини рад этган ва клубида қолиш истагини билдирган. Арп «Ҳамбург»да ўзига кўпроқ ўйнаш имконияти берилишига ишонч билдирмоқда. Бундан ташқари, футболчи кейинги мавсумда мактабни битирув имтиҳонларидан ўтиши керак.

Яқин кунлар ичида Арп клуби билан шартномасини 2019 йил ёзига қадар узайтириши кутилмоқда.

Якунланган мавсумда «Ҳамбург» Германия чемпионатида 14-ўринни эгаллади.

Ян-Фит Арп Германия ўсмирлар терма жамоаси сардори ҳисобланади.
Коментариев: 0
Просмотров: 74
Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Вадим Афонин "Оренбург"дан "Анжи"га ўтди. Бу ҳақда "Матч ТВ" мухбири Сергей Ильевга Урал клуби спорт директори Борис Стукалов маълум қилган.

Маълумотот учун, Афонин ортда қолган мавсум Россия чемпионати 26та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол киритишга муваффақ бўлди. Ундан олдинги мавсумда ФНЛнинг энг яхши ўйинчиси деб тан олинган эди.
Коментариев: 0
Просмотров: 61
«Реал» ҳужумчиси, солиқларни тўлашдан бўйин товлашда айбланаётган Криштиану Роналду виждони тозалиги ҳақида айтди.

«Менинг виждоним топ-тоза», — дея Роналдунинг сўзларини келтирган Deportes Cuatro.

Португалиялик футболчи 2011-2014 йиллар давомида жами 14,7 млн евро миқдоридаги солиқни Испания ҳукуматидан яширишда гумон қилинмоқда.

Нашрлар футболчи имиж ҳуқуқи орқали топган пулларини ўзи томонидан 2010 йилда тузилган хайрия жамоатчилик ташкилоти орқали давлатдан яширгани ҳақида ёзишмоқда.

У жами бўлиб Испания солиқ органлари томонидан 4та жиноятни амалга оширишда айбланмоқда.
Коментариев: 0
Просмотров: 80
«Лион» ярим ҳимоячиси Корентин Толиссо «Бавария» аъзосига айланди. Бугун у Мюнхен клубида тиббий кўрикдан ўтган ва шартномани имзолаган.

Ушбу 22 ёшли франциялик футболчи билан 5 йиллик шартнома тузилган. Унинг учун «Бавария» «Лион»га 37 миллион евро тўлаган.

Толиссо «Лион» тарбияланувчиси ҳисобланади. Ушбу хавбек якунланганм мавсумда жамоасининг турли турнирларида жами 47 учрашувда майдонга тушган ва 14 гол уриб, 7 голга узатма берган.

«Бавария» бунгача «Вердер»дан Серж Гнабрини сотиб олганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 84
«Реал» ОАВга ўз жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг солиқ тўламагани билан боғлиқ можаро ҳақидаги хабарларда футболчининг клуб либосида тушган суратини қўймасликни сўраб мурожаат қилган. Бу ҳақда El Confidencial хабар тарқатди.

Сешанба куни Испания прокуратураси португалиялик футболчини жами 14,7 млн евро миқдоридаги солиқни тўлашдан бош тортгани учун уни судга берган эди.

Прокуратура Роналду 2011 йилда солиқ органларини 1,4 миллион еврога алдагани, 2012 йилда 1,7 млн евро, 2013 йилда 3,2 млн евро ва 2014 йилда 8,5 млн евро миқдоридаги солиқни яширганини таъкидламоқда.

Прокуратура маълумотига кўра Роналду 2010 йилда тузган бизнес-тузилмасидан ўз даромадларини яширишда фойдаланиб келмоқда.

Қайд этиш керакки, Мадриддаги Marca ва As газеталари муқовасига Роналдунинг Португалия термаси либосида тушган фотосуратини қўйган.
Коментариев: 0
Просмотров: 78
ЖЧ-2018 саралашида кетма-кет муваффақиятсизликларга учраётган, аммо бошқа терма жамоаларнинг қайд этаётган натижалари туфайлигина турнир йўлланмасига эга чиқиш учун имконият сақлаб қолаётган Самвел Бабаян бошқарувидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси кун мавзусига айланди. Спорт журналисти Қаҳрамон Асланов «Бабаян истеъфога чиқиши керакми?» сарлавҳаси остидаги мақоласини тақдим этиб, бу масалада мураббийнинг истеъфога чиқишини ёқлаётган мухлислар билан ҳамфикр эканини ифодалаган. Қуйида ушбу мақола қайта нашр этилади.

«Бабаян истеъфога чиқиши керакми?»

Бу мақолада ҳеч қандай янги фикр, янги таҳлил кўрмайсиз. Шунчаки, мен ҳам сизлар билан эканлигимни кўрсатиш учун ёзилди.

«Барселона» чорак финалда «Ювентус»га ютқазгач, Дани Алвеш масаласи кўп муҳокама қилинди. Клуб бразилиялик ҳимоячини кетказиб катта хато қилганини ҳамма айтди. Чунки Алвеш Туринда ҳали ҳам яхши ўйнаётганди. Лекин аслида, «Барселона»нинг хатоси Алвешни кетказгани эмасди. Алвешнинг кетиш пайти аллақачон келган, клуб у билан хайрлашиб тўғри қарорга келган. Аммо «Барселона»нинг хатоси бу ерда жараённи тўлиқ бошқармагани, яъни Алвешнинг ўрнига яхшироқ ҳимоячи олиб келмагани. Натижада Алвешнинг кетиши муаммога айланди.

Бу ҳолатни мен кўпроқ, мураббийларимизнинг истеъфосига ўхшатаман. Биз доим бу жараённи тўлиқ бошқара олмаймиз, натижада, худдики, истеъфодан фойда йўқ, деган хулосага келиб қолинади.

Бир неча ой олдин «Истеъфо» сарлавҳаси ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 88
2017/18 йилги мавсум учун Англия Премьер-Лигаси тақвими маълум бўлди. Тақвим АПЛ расмий сайтида эълон қилинди.

Мусобақанинг биринчи турида амалдаги чемпион «Челси» ўз майдонида «Бёрнли»га қарши куч синашади. АПЛга қайтган «Ньюкасл» «Тоттенҳэм»ни қабул қилади.

Биринчи тур учрашувлари 12 август куни бошланади. Иккинчи турда мухлислар «Тоттенҳэм» – «Челси» баҳсини кузатишлари мумкин, 3-турда «Ливерпуль» – «Арсенал» қарама-қаршилиги мухлисларни кутмоқда, 4-турда «Челси» «Манчестер Сити»га қарши ўйнайди.

АПЛнинг 1-туридан ўрин олган баҳсларни қуйида кўришингиз мумкин:
Коментариев: 0
Просмотров: 68
Мадриднинг «Реал» клуби келгуси мавсум учун расман уй ва сафар либосларини тақдим этди.

Клубниг уй либослари оқ ва ҳаворанг тусларда тайёрланган. Сафар либослари эса тим қора рангда бўлиб, либосдаги ҳошиялар ҳаворанг тусда.

Клуб ҳозирча Чемпионлар лигаси учун либосларни тақдим этгани йўқ. Унинг тақдимоти одатда август ойларида ўтказилади.
Коментариев: 0
Просмотров: 112
« 1 2 ... 20 21 22 23 24 ... 29 30 »
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyul 2025  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |