Yakshanba, 27.07.2025, 11:21
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » Futbol yangiliklari
«Манчестер Сити» ва «Ювентус» Дани Алвеснинг трансфери бўйича келишувга эришиш арафасида. Mundo Deportivo, Corriere dello Sport ва The Sun нашрлари ушбу бразилиялик ҳимоячи Туриндан Манчестерга 5,7 млн евро эвазига трансфер қилиниши ҳақида ёзмоқда.

Алвес «Ювентус»га «Барселона»дан 2016 йил ёзида эркин агент сифатида келиб қўшилганди. Футболчи ўтган мавсумда жамоасининг 33 учрашувида майдонга тушиб, 6 гол урди ва 7 голга узатма берди. У «Юве» билан скудеттони ютди, Италия Кубогида ғалаба қозонди ва Чемпионлар лигаси финалига чиқди.
Коментариев: 0
Просмотров: 71
Криштиану Роналду барчани ҳайрон қолдирган ҳолда шу ёзда «Реал Мадрид»ни тарк этишга қарор қилди.

Аввалига, 16 июнь куни Португалиядаги A Bola нашри шу ҳақда хабар тарқатди, кўп ўтмай Испаниядаги Marca, Sky ва ESPN нашрлари бу хабарни тасдиқлашди. Футболчи жамоа хўжайинлари Флорентино Перес ҳамда Хосе Анхель Санчесга бу нияти ҳақида маълум қилди. Унинг жамоадан кетиши ҳозирча ҳал этилмайди, у терма жамоаси билан Конфедерациялар кубогида иштирок этиб қайтиши кутилади.

Клуб раҳбарияти аввалига футболчини фикридан қайтаришга уринди, аммо Роналду Испаниядан кетиш фикрида қатъий турмоқда ва «қаймоқранглилар» жамоаси раҳбарияти ҳам уни мажбурлаб ушлаб турмоқчи эмас.

Футболчи ғазаб ичида бу оддий бўлмаган қарорга келган, уни бунга мажбур қилган қандай сабаблар бор?

Солиқлар бўйича фирибгарликдаги айбловлардан таҳқирланиш

Роналду 2011 йилдан 2014 йилгача бўлган муддат давомида давлатга 14,7 миллион еврони тўламасликда айбланмоқда, аммо у барча ишини Испаниядаги қонунлар доирасида амалга оширганини таъкидламоқда.

Футболчи томонидан 2010 йилда тузилган Gestifute компанияси унинг бизнес тузилмасини юритади. Айнан шу компания орқали унинг имиж ҳуқуқидан олинган маблағлар яширилгани айтилмоқда. Футболчининг юристлари эса солиқ декларацияларида даромадлар яширилмаганини билдиришмоқда: «Кўринишидан, Испанияда баъзи критериялар тўғри деб ҳисобланмайди. Аммо Роналду битта ҳам қонунни бузмаган. Бу Месси ёки со ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 117
«Манчестер Сити» «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду учун курашга қўшилди. Бу ҳақда The Sun таблоиди хабар тарқатди.

Айни пайтда «шаҳарликлар» жамоасидан ташқари ушбу португалиялик футболчига «Манчестер Юнайтед», «ПСЖ», «Монако» ҳамда Хитойдаги клублардан қизиқишлар мавжуд.

Айни вақтда Португалия терма жамоаси йиғинида бўлиб турган ушбу 32 ёшли футболчи мадридликлар жамоаси президенти Флорентино Пересга ёзда жамоадан кетиш истаги ҳақида билдирган. Солиқ билан боғлиқ можаролар гирдобида қолган футболчи жамоасидан етарлича қўллаб-қувватлов олмаётгани туфайли Испанияни тарк этмоқчи. Ўз навбатида клуб ҳам уни кетишни истаса, мажбурлаб ушлаб турмаслиги ҳақида маълум қилган.
Коментариев: 0
Просмотров: 86
Испания терма жамоаси ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатида биринчи учрашувни Македония вакилларига қарши ўтказди.

Польшадаги Гдине шаҳрида жойлашган «ГОСиР» стадионида кечган учрашув испанларнинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ғолиблар сафида Марко Асенсио ҳет-трик расмийлаштирди, Сауль ва Херард Деулофеу ҳам ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди.

Гуруҳнинг иккинчи учрашувида Португалия ёшлари сербиялик рақибларини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Эндиликда В гуруҳида Испания ва Португалия 3тадан очко жамғарган ҳолда биринчи ва иккинчи ўринларда жойлашган, Сербия ва Македонияда очко йўқ.

16 июнь куни А гуруҳи баҳслари ўтказилганди. Турнир мезбонлари бўлмиш Польша терма жамоаси Словакияга ютқазган (1:2), Швеция ва Англия ёшлари учрашувида ҳисоб очилмаган.

С гуруҳида баҳслар энди бўлиб ўтади, Германия Чехия билан, Дания эса Италия билан ўйнайди.

Евро-2017 U21
Гуруҳ босқичи, В гуруҳи, 1-тур
Испания U-21 – Македония U-21 5:0 (3:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 10 Сауль, 2:0 – 16 Асенсио, 3:0 – 35, пенальти Деулофеу, 4:0 – 54 Асенсио, 5:0 – 72 Асенсио.
Испания U-21 – Аррисабалага, Вальехо, Хорхе Мере, Гайя, Бельерин, Маркос Льоренте, Сауль, Асенсио (Ойарсабаль, 81), Денис Суарес, Деулофеу (Себальос, 63), Сандро Рамирес (Иньяки Уильямс, 74).
Македония U-21 – Алексовски, Демири, Зайков, Бейтулаи, Барди, Бабунски (Костадинов, 76), Маркоски (Джорджев, 46), Велкоски, Ангелов (Элм ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 79
«Реал» президенти Флорентино Перес жамоадан кетишни истаётган ҳужумчи Криштиану Роналдуга, кетишни истаса, кетавериши мумкинлиги ҳақида маълум қилган.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра, мадридликлар раҳбарияти «футболчининг шантажларига учмайди» ва бошқа жамоадан таклиф тушса, уни сотиб юборади.

16 июнь куни Португалия терма жамоаси билан Конфедерациялар кубогида бўлиб турган 32 ёшли футболчи ёзда жамоадан кетиши ҳақида маълум қилганди. У ўзининг Испания прокуратураси ва солиқчилар билан можаролари фонида клубдагилар ўзини етарли даражада ҳимоя қилмаяпти, деб ҳисобламоқда.

Перес душанба куни Cope радиостанцияси офисига келиб, вазият ҳақида тушунтириш бериши кутилмоқда.

Бироз олдинроқ «Реал» футболчилари Роналду маошини ошириб олиш учун шу гапни бошлагани ҳақида айтишган, унга янги шартнома таклиф этилса, барчаси «тинчиши»га ишонч билдиришганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 72
Россия терма жамоаси Янги Зеландия терма жамоасини Конфедерациялар кубоги доирасидаги биринчи учрашувда мағлубиятга учратди.

Санкт-Петербургда бўлиб ўтган учрашув мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиннинг 31-дақиқасида янги зеландияликлар сардори Майкл Боксолл ўз жамоаси дарвозасига гол йўллаб қўйди. 69-дақиқада Федор Смолов россияликларнинг ҳисобдаги устунлиги таъминлади.

Эндиликда россияликлар А гуруҳида 3 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Станислав Черчесов шогирдлари кейинги турларда португалияликлар ва мексикаликларга қарши учрашувларда майдонга тушади.

Россия ва Янги Зеландия турнирни очиб берди. 18 июнь куни гуруҳларда яна икки учрашув ўтказилади — Қозонда Португалия Мексика билан ўйнайди, Москвада эса Камерун ва Чили учрашади.

Конфедерациялар кубоги Москва, Санкт-Петербург, Қозон ва Сочи шаҳарларида 2 июлга қадар ўтказилади.

Россия – Янги Зеландия 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 31, автогол Бокселл, 2:0 – 69 Смолов.
Россия – Акинфеев, Кудряшов, Васин, Джикия, Жирков, Ерохин (Тарасов, 77), Глушаков, Головин, Самедов, Полоз (Бухаров, 64), Смолов (Миранчук, 90).
Янги Зеландия – Маринович, Смит, Уинн, Бокселл, Дюрэнт, Рохас (Смелц, 71), Колви (Пэттерсон, 83), Томас, Вуд, Барбарусес (Туилома, 61), Макглинчи.
Коментариев: 0
Просмотров: 82
«Реал» Альваро Моратанинг «Манчестер Юнайтед»га трансфер қилиниши бўйича жараённи тўхтатиши мумкин.

AS нашри хабарига кўра, мадридликлар клуби раҳбарияти Криштиану Роналду клубни тарк этиши ҳақидаги хабар туфайли шундай қадам ташлаши мумкин. Қайд этиш керакки, Роналду учун асосий даъвогар жамоа айнан Манчестер клуби бўлиб турибди.

Бундан олдинги хабарларда Мората «МЮ» билан шахсий шартнома бўйича келишиб олгани, жамоа футболчи трансфери учун 74 миллион евро тўлаши айтилганди.

Якунланган мавсумда 24 ёшли испанилик ҳужумчи «Реал» сафида 43 ўйинда майдонга тушиб, 20 гол урган ва 6 голли узатмага муаллифлик қилган.

Испания прокуратураси томонидан 14,7 млн евро миқдорида солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айблангач, Роналду Испанияни тарк этишга қарор қилган. Унга Англия, Франция ва Хитойдаги клублардан таклифлар мавжуд.
Коментариев: 0
Просмотров: 80
Криштиану Роналду «Реал»дан кетиш қарорини икки ой муқаддам, яъни Чемпионлар лигаси финалидан анча олдин қабул қилганди. Бу ҳақида AS нашри хабар тарқатган.

Манба хабарига кўра, португалиялик футболчи апрель ойида ўз агенти Жорже Мендеш билан шу ҳақда гаплашган. Таъкидланишича, айнан Мендеш футболчини муҳим ўйинлар олдидан ўз қарорини ошкор қилмай туришга кўндирган.

Бу хабар Роналдунинг қарори солиқ можароси билан боғлиқ эмаслигини кўрсатади.

Айни пайтда Испания прокуратураси Криштиануни 2011 йилдан 2014 йилга қадар вақт мобайнида жами 14,7 млн евро миқдоридаги солиқни тўламаганликда айбламоқда. Агар бу айблов тасдиқланса, Роналдуга 5 йиллик қамоқ таҳдид солади.
Коментариев: 0
Просмотров: 58
«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг агенти Жорже Мендеш ўз мижози учун мавжуд таклифлар ҳақида маълум қилди.

Cadena Cope хабарига кўра, агент мадридликлар раҳбариятини инглиз, француз ва Хитой клубларидан таклиф олгани ҳақида хабардор қилган.

Бундан аввалроқ, «Манчестер Юнайтед», «ПСЖ» ва «Монако» клублари Роналду учун 180 миллион евро тўлашга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалганди. Хитой клубларидан бири кейинроқ бу миқдорни 200 миллион еврога кўтарди.

Клуб футболчи истамаса, уни таркибда ушлаб қолмаслигини, лекин трансфер учун нархни футболчи эмас, клуб белгилаши ҳақида маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Роналду Испания прокуратураси томонидан 14,7 млн евро миқдорида солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбланган эди. Шу туфайли футболчи Испанияни тарк этишга қарор қилган.
Коментариев: 0
Просмотров: 96
Чилидан Москвага Конфедерациялар кубогини ёритиш учун келган журналист маҳаллий таксичи томонидан алданди.

У «Домодедово» аэропортидан шаҳар марказидаги меҳмонхонага қадар келгач, таксичи ундан йўл ҳақи сифатида 50 минг рубль (900 доллар) ундирган.

Чилилик бошқалардан ҳақиқий нарх ҳақида билгач, полицияга мурожаат қилган.

Кўп ўтмасдан полиция ушбу таъмагир ҳайдовчини қўлга олган.

«Қўлга олинган шахс Москва вилояти фуқароси бўлиб, у чилилик журналистни «Мерседес» автомобилида манзилга етказиб қўйган. Ҳозирда гумонланувчи полиция бўлимида кўрсатма бермоқда.

Унга нисбатан РФ Жиноят кодексининг 159 моддаси, 2 қисми бўйича («Тўловлардаги фирибгарлик») жиноий иш очилган», — дейилади Россия ИИВнинг Москва бўйича бўлими сайти хабарида.

РФ Жиноят кодексига кўра, бундай турдаги фирибгарлик учун 300 минг рублгача жарима қўлланади ёки ҳуқуқбузар 480 соатлик мажбурия меҳнатга жалб этилади.
Коментариев: 0
Просмотров: 54
"Барселона"нинг собиқ президенти Жоан Лапорта жамоа ҳужумчиси Лионель Месси 2006 йилда "Интер"га ўтиш учун яқин бўлганини айтиб берди.

"Бу 2006 йилда бўлган эди. "Интер" Месси трансфери борасида таклиф билан чиқди. Улар шартнома бекор қилиш учун белгиланган 150 млн евро товон пулини ҳам тўлашмоқчи эди, шу сабабли бироздан кейин бу суммани 250 млн еврога ошириб қўйганмиз.

Бироқ мен доимо Мессининг отаси Хорхе билан муносабатларга ишонганман. Ва мен унга айтдим: Улар барча суммани тўлаши керак бўлади, чунки мен Месси сотмайман. У бу ерда бахтли бўлади, у бизнинг клубда танилади. "Интер"да у фақатгина молиявий томондан ютади. Ўғлингизнинг тақдирига тарихдаги энг буюк футболчи бўлиш ёзилган, биздан эса унга бу маррага эришиш учун ёрдам берадиган жамоа бор. У қолса, афсус қилмайди", – деди Лапорта.
Коментариев: 0
Просмотров: 72
«Реал» собиқ президенти Рамон Кальдерон мадридликлар ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг баёнотига изоҳ берди. Португалиялик футболчи жамоадан кетишни истаётгани ҳақида айтиб ўтганди. Кальдерон «Реал»нинг ҳозирги президентига Роналдуга халақит бермаслик ва яхши шартномага эришишни маслаҳат берди.

«Уни „Манчестер Юнайтед“дан харид қилаётганимда, ўхшаш вазият юз берганди – у ўша ердан кетишга қарор қилди, ҳамда натижада биз шартнома имзоладик. У кетишни истаётгани ҳақида гапирар экан, бу якуний қарор бўлади, сен президент сифатида ҳеч нарса қила олмайсан, фақатгина уни қўйиб юбориш ҳамда қулай шартнома имзолаш керак, холос.

Эслайман, Криштиану билан шартнома имзолаганимда, у менга қўнғироқ қилди ва «Манчестер Юнайтед»даги барча унинг учун хурсандлиги ҳамда унга яхши муносабатда эканини айтиб берди. Сэр Алекс Фергюсон унинг учун худди ота сифатида эди, ҳамда Роналду ишқибозларни севарди. Бу клуб унинг фаолиятида жуда муҳим ўринга эга. «Манчестер Юнайтед» - унинг юрагида мангу қолувчи жамоа.

Мен у Хитой ёки Яқин Шарққа кетади, деб ўйламайман. У ажойиб ҳолатда ва зўр ўйнамоқда. У Погбадан ҳам қимматроққа баҳоланади, чунки ўйинчи сифатида кучлироқ. Уни ўз таркибига қўшиб олмоқчи бўлганлар, катта суммадан воз кечишларига тўғри келади", - дея Кальдероннинг сўзларини келтиради The Sun.
Коментариев: 0
Просмотров: 78
"Реал Мадрид" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг агенти Жорже Мендеш 16 июнь куни клуб раҳбарияти билан шошилинч музокаралар ўтказди. Мендеш жамоа вакилларига мижозига АПЛ клубидан таклиф бўлаётанини айтган. Бу ҳақда Cope радиостанциясига таянган ҳолда, Metro хабар берди.

Мендеш шунингдек, Роналдуга Хитой ва Франция клублари ҳам қизиқаётганини қўшимча қилган.

"Реал" президенти Флорентино Перес Роналдунинг мадридликлар сафида қолишини истайди, бироқ португалиялик ҳужумчиси "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи бўлса, унга қаршилик қилмоқчи эмас.

Аввалроқ Роналду солиқ тўлашдан қочишда айбланиб, прокуратура томонидан текширишлар олиб борилаётгани учун Испаниядан кетмоқчи экани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.
Коментариев: 0
Просмотров: 64
«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг фаолиятини ёритиб борувчи, бу мавзудаги энг яхши эксперт ҳисобланмиш португалиялик журналист Нуну Луж маълум қилдики, бу футболчи Испанияда бошқа ўйнамаслик бўйича қарор қабул қилиб бўлган.

«Роналду Испанияда бошқа ўйнамоқчи эмас.

Унинг ҳисоблашича, унга бу ерда молиявий жиҳатдан катта зарар етказишди, уни ҳеч ким ҳимоя қилмади. Роналду сўралган барча ишни қилди, аммо энди у янги клуб ахтаради.

Унга Испания ёқади, у ажойиб шаҳар – Мадридда яшайди, унинг маҳбубаси испаниялик. Аммо ҳозирги вазиятда Роналду «Реал»нинг қўлловини ҳис қилмаяпти.

У бундан дарғазаб, чунки бу унинг айби эмас, молиявий масалани клуб ҳал этиши керак. Аммо мен бу ҳақда кўп гапиришни истамайман, гарчи кўп билсамда», – деган Луж Radio MARCA эфирида.

Бугун A Bola хабар қилдики, Роналду солиқлар билан боғлиқ можаро туфайли «Реал»ни тарк этиш истагида. Мадридликлар клуби эса уни фикридан қайтаришга ҳаракат қилмоқда.
Коментариев: 0
Просмотров: 69
Туркиянинг “Галатасарой” футбол клуби ҳужумчиси Лукаш Подольски ўз фаолиятини Японияда давом эттиради. 32 ёшли футболчи “Виссел Кобе” билан шартнома имзолаган. Келишув тафсилотлари номаълум.

Япон жамоаси матбуот хизматининг хабар беришича, Германия терма жамоаси собиқ форварди кенг оммага 6 июль куни таништирилади. Раҳбарият тақдимотга 200 кишини таклиф этган.

Лукаш Подольскининг “Галатасарой” билан шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар мўлжалланганди. Норасмий маълумотларга кўра, келишув қиймати 2,6 млн. еврони ташкил қилган.
Коментариев: 0
Просмотров: 84
« 1 2 ... 19 20 21 22 23 ... 29 30 »
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyul 2025  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |