Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Мини-чат |
|
 |
Статистика |
Hozirda Saytda: 1 Mehmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
 |
|
Главная » Futbol yangiliklari
«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ўз жамоасида кўришни истамаяпти.
Португалиялик футболчи солиқчилар билан муаммоаларидан кейин Мадрид клуби раҳбариятидан норози бўлган ва жамоани тарк этишга қарор қилганди, шундан кейин у «МЮ»га йўл олиши ҳақида хабарлар тарқалди.
Marca нашрининг ёзишича, Моуриньо бундай ёшдаги футболчига (Роналду 32 ёшда) катта маблағ сарфлаш тўғри эмас деб ҳисоблайди (Мадридликлар уни 200 миллион еврога сотиши мумкин, унга шунингдек, 25 миллион евро миқдоридаги маош тайинлашга тўғри келади). У «Реал»нинг бошқа ҳужумчиси, 24 ёшли Альваро Моратани ўз жамоасида кўришни истамоқда.
Бундан ташқари, Моуриньо Роналдуни шунчаки кўришни истамайди. Ушбу икки португалиялик «Реал»да бирга ишлаганида, уларнинг муносабатлари бузилган.
Моуриньонинг Роналдунинг келишига қарши бўлиши - португалиялик футболчининг ўйинида пасайиш бошлангани ва унинг Мадрид клубидан кетиш ҳақидаги гапларига ишонч йўқлиги билан ҳам боғланмоқда.
Эндиликда Роналдуда «ПСЖ»га ўтиш имкони қолмоқда, парижликлар жамоаси ушбу футболчи учун 140 миллион евро сарфлашган тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Роналду Испания прокуратураси томонидан 14,7 миллион евро миқдоридаги солиқларни тўламаганликда айблангач, «Реал»дан кетиш тараддудига тушди. Унинг ҳисоблашича, жамоа уни бундай вазиятда етарлича қўллаб-қувватламади.
Коментариев: 0
Просмотров: 85
Бугун, 20 июнь куни Олий лиганинг 14-тури доирасида яна 5 учрашув бўлиб ўтди.
«Бухоро» ўз майдонида «Бунёдкор»ни қабул қилди. Улуғбек Бақоев бошқарувидаги жамоа Миржалол Қосимовнинг «Бунёдкор»ига ҳеч қандай имконият қолдирмади - 4:2. Бу эса бухороликлар ўз тарихида илк марта «қалдирғочлар» жамоаси устидан ғалабаси бўлди.
Эндиликда, 14 турдан кейин «Бухоро» 20 очко тўплаган ҳолда олтинчи ўринда жойлашган, «Бунёдкор» эса 15 очкоси билан 13-ўринда қолмоқда.
Олий лига, 14-тур «Бухоро» – «Бунёдкор» 4:2 Голлар: Нурилло Тўхтасинов 22 автогол, - 1:0. Иван Нагаев 25, - 2:0. Санъат Шихов 36, - 3:0. Достонбек Ҳамдамов 65, - 3:1. Нозим Умуров 79, - 4:1. Вадим Чемиртан 90+3, - 4:2. «Бухоро»: Эркин Жабборов, Бобиржон Омонов, Санъат Шихов, Артём Филипосян, Алишер Шоғуломов (Нозим Умуров, 60), Шохрух Гадоев, Зоҳир Пиримов, Раббим Ҳасанов, Эргаш Исмоилов, Владимир Баенко, Иван Нагаев «Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров, Рустам Ашурматов, Акрам Комилов, Жавлон Иброҳимов, Шахзодбек Нурматов, Элдор Шомуродов (Вадим Чемиртан, 59), Достонбек Ҳамдамов, Нурилло Тўхтасинов (Фаррух Икромов, 41), Дилшод Аҳмадалиев, Отабек Шукуров, Миржамол Қосимов (Сардорбек Азимов, 75).
Коментариев: 0
Просмотров: 61
«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду 31 июль куни Мадрид автоном суди ҳамжамиятига сўроқ бериш учун боради. Бу ҳақда El Confedencial нашри хабар тарқатди.
Ўтган ҳафтада Испания прокуратураси Роналдуни ўз даромадларини яшириш мақсадида Испания қонунчилигига зид йўллар орқали фирибгарлик ишлатишда айбланганди. Гап Роналдунинг 14,7 млн евро миқдоридаги солиқларни тўлашдан бўйин товлагани ҳақида боради.
2011 йилдан 2014 йилга қадар ишлаб топилган даромадларни яширишга уринган Роналдуга 5 йиллик муддатгача бўлган қамоқ жазоси хавф солмоқда.
Бу хабарлар ортидан Роналду Испанияни бутунлай тарк этиш тараддудига тушган.
Коментариев: 0
Просмотров: 84
«Интерфутбол» нашри Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Вадим Абрамовдан терма жамоанинг сўнгги натижалар ҳақидаги фикрларини сўраб, интервью олди. Вадим Абрамов ўз жавобларида терма жамоа жаҳон чемпионатига чиқа олмаса, Азиз Ҳайдаров ва Одил Аҳмедовга ачинишини, уларда бошқа имкон бўлмаслиги мумкинлигини қўшимча қилиб ўтган. 1. Эрон - Ўзбекистон ўйини ҳақидаги умумий фикрлар — Эрон термаси билан бўлган ўйинга қандай режа тузилгани мен учун тушунарли, аммо у қай даражада амалга ошгани ҳақида бирор нарса дейиш қийин. Бу учрашувда рақибнинг кучсиз жиҳатлари бор эди ва ундан фойдаланса бўларди. Аммо термамиз буни уддалай олмади. Ҳозир эронлик футболчилар иштирок этадиган аксар чемпионатларда мавсум якунига етган. Табиийки, футболчилар ҳорғин ҳолатда бўлишади. Бизда эса Қатар чемпионатида тўп сурадиганлардан бошқа ҳамма энг яхши спорт формасида бўлиши лозим эди. Ҳар ҳолда мавсум энди қизғин паллага кириб бормоқда ва бу устунликдан фойдаланса бўларди. Бироқ фойдаланилмади. Бевосита ўйиннинг ўзига келадиган бўлсак, ҳар икки жамоа ҳам ўзининг энг яхши жиҳатларини намойиш эта олмади. Эрон бундан кучлироқ ўйнаши мумкин эди, Ўзбекистон терма жамоасида ҳам очилмаган қирралар бор. Шунчаки, рақиб бу учрашувдан нима исташини яхшироқ тушуниб турганди ва бир ғалаба учун нима қилиш керак бўлса, ўшани амалга ошира олди. 2. Ўзбекистон терма жамоаси Теҳронда ўтган аввалги баҳсда Эронни мағлуб этган эди. Бу сафар
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 105
«Интерфутбол» нашри Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Рауф Инилеевдан терма жамоанинг сўнгги натижалар ҳақидаги фикрларини сўраб, интервью олди. Нашр қуйидаги саволлар билан мурожаат қилган: 1. Эрон - Ўзбекистон ўйини ҳақидаги умумий фикрлар. 2. Ўзбекистон терма жамоаси Теҳронда ўтган аввалги баҳсда Эронни мағлуб этган эди. Бу сафар нима ўзгарди - Ўзбекистон кучсизландими ёки Эрон кучайганми? 3. Самвел Бабаян айни вақтдаги таркибни ўзбек футболи тарихидаги энг кучлиси, деб айтган эди. Аммо Эронга қарши кечган баҳсда ўзбек футболи тарихидаги энг кучсиз жамоа майдонга тушди, деган фикрга қўшиласизми? Рауф Инилеевнинг жавоблари: 1. Эрон - Ўзбекистон ўйинидан қолган таассурот ҳаммада бир хил бўлса керак. Учрашув бундай ўтишини кутмагандик. Терма жамоа бутун ўйин давомида керак бўлганидек ҳаракат қила олмади ва мағлубиятга учради. Энг ёмони - Ўзбекистон терма жамоасида гол уриш учун вазиятлар ҳам бўлмади. Мана шуниси энг катта муаммо. Футболчиларимиз бирор марта дарвоза томон аниқ зарба бера олишмади. Бу учрашувда нафақат ғалаба, балки дуранг учун ҳам имконият йўқ эди. Рақиб ҳар томонлама ўйинни назорат қилиб, ҳақли ғалабага эришди. 2. Эрон термаси билан сафарда бўлиб ўтган аввалги учрашувдан буён кўп нарсалар ўзгарди. Энг аввало, рақиб таркибида кучли футболчилар сони янада кўпайганини айтиш лозим. Эрон жамоасида Европада тўп сурадиган кучли ижрочилар ҳар доим бўлган. Ҳозирги
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 91
«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти «Реал»дан Криштиану Роналду трансфери амалга оширилишига шубҳа билдирмоқда. Daily Express маълумотига кўра, манкунианликлар португалиялик бу 32 ёшли футболчи учун Мадрид жамоаси талаб қиладиган 200 млн еврони жуда кўп деб ҳисобламоқда. Бундан ташқари, футболчига йилига 22 млн евро миқдорида маош тайинлаш керак бўлади. Шунингдек, ушбу трансфер амалга ошишига Жозе Моуриньо ва футболчи ўртасидаги муносабатлар тўсиқ бўлиши мумкин. Португалиялик мутахассис «Реал»даги охирги мавсумида кўплаб футболчилар билан, жумладан Роналду билан ҳам зиддиятга борганди. Мураббийнинг бир фикри машҳур: «Мен ҳақиқий Роналдони шуғуллантирганман, ҳозиргисини эмас». Daily Star хабарига кўра, Моуриньо Роналдунинг ўз жамоасига келишига қарши бўлмоқда. У ҳозирги вазиятда футболчи ўз шартномасини яхшилаш учунгина «МЮ»дан фойдаланмоқда, деган фикрда. ESPN колумнисти, испан футболи ҳақидаги китоб муаллифи Грэм Ҳантегнинг ҳикоя қилишича, Роналду Моуриньо бош мураббий бўлганида ҳам Мадрид жамоасидан кетиб, Манчестерга қайтиш истагини билдирганди. «Солиқлар бўйича можаролардан анча вақт олдин, «Реал»да ёрқин ўйинлар кўрсатаётган Криштиану Роналду «МЮ»даги собиқ жамоадошларига Мадриддаги ҳаётидан шикоят қилганди. У Мадрид клубида бир неча марта шундай ҳолатга тушган. Айниқса, Моуриньо бош мураббий бўлганида. Ўшанда Криштиану «МЮ» раҳбарияти вакили Альберт Морганга қўнғироқ қилган ва «Реал»даги ҳолати «МЮ
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 96
«Реал» президенти Флорентино Перес жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду атрофидаги вазият ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
«Мен ҳали Криштиану билан гаплашмадим. Ҳозирча сизга ҳеч нарса айта олмайман. Охирги пайтларда мен президентлик сайлови билан банд бўлдим ва бу мавзуга вақт ажрата олмадим.
Мен барчасини газеталарда ўқидим. Ҳозирча менда бир қарор йўқ. Криштианунинг клуб билан шартномаси бор, у «Реал» футболчиси. Биз у билан гаплашамиз.
Ҳозир Криштиану терма жамоаси билан муҳим турнирда иштирок этмоқда ва мен уни безовта қилмоқчи эмасман. Нима бўлганини аниқ билмайман, аммо бунинг барчаси ғалати.
Криштиану – яхши йигит ва ҳақиқий профессионал. Бу тарих эса жуда ғалати. Мен у билан гаплашаман, у ҳаммасини тушунтириб беради.
Ҳа, барча солиқларни тўлаши керак. Аммо Криштиануда солиқдан қочиш фикри бўлмаган, у ҳеч қачон пулларини яширмаган. Мен матбуотдаги миш-мишларни ўқиб, зада бўлдим», – деган Перес.
13 июнь куни Испания прокуратураси Криштиану Роналду 2011-14 йиллар давомида жами 14,7 миллион евро миқдоридаги солиқларни яширгани учун унга қарши иш очди.
15 июнь куни Португалиядаги нашр Роналду «Реал»дан кетишни истаётгани, бунга у ўзини клуб томонидан қўллаб-қувватланмаётгани ҳақида хабар тарқатди. Кўп ўтмасдан футболчи терма жамоадаги шерикларига Мадриддан кетишга қарор қилгани ҳақида маълум қилди.
Коментариев: 0
Просмотров: 69
Афсонавий футболчи Диего Марадона «Ювентус»нинг бразилиялик ҳимоячиси Дани Алвесни тентак деб атади.
«Дани Алвес — тентак. У ҳимоячи, аммо у ўз позициясида ўйнамайди. У Кафу ёки Майконга тенглаша олмайди, бу футболчилар ҳам Бразилия терма жамоасида қанот ҳимоясида зўр ўйнашган. Дани Алвес ўйин давомида 3 марта тўпга тегинса, 8 марта рақибни тепади.
У ҳақда гапиргандан кўра, кетганим маъқул», — дея Марадонанинг сўзларини келтирган TyC Sport.
Бундан аввалроқ Алвес Лионель Мессини Марадона билан тенглаштириш керак эмаслиги, Месси 5та «Олтин тўп» эгаси эканини айтганди. У шунингдек, Аргентинанинг 1986 йилдаги жаҳон чемпиони бўлиши Марадона қўли билан гол уриши туфайли рўй берганини эслаб ўтган.
Коментариев: 0
Просмотров: 88
Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес маълум қилдики, жамоанинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг клубдаги келажаги у терма жамоаси билан Конфедерациялар кубогида иштирок этиб қайтгач, муҳокама қилинади. Ўтган ҳафтада бир қатор нашрларда Роналду Испания прокуратураси ўзига нисбатан солиқларни тўламаслик айблови билан иш ошгач, «Реал»дан кетишга қарор қилгани ҳақида ёзилганди. «Мен охирги марта Роналду билан Кардиффда, Чемпионлар лигаси финалидан кейин гаплашгандим, биз ўшанда кейинги мавсум ҳақида гаплашгандик. Ҳозирги вазиятни тушунмаяпман, бу жуда ғалати вазият. Мен у билан Конфедерациялар кубогидан кейин гаплашаман. Мен у кетади деб ўйламайман. Биз Роналду, Хамес Родригесу ва Альваро Мората бўйича таклифлар олмаганмиз», - дея Переснинг сўзларини келтирган As нашри. Клуб президенти шунингдек, ушбу футболчи учун 1 миллиард евро миқдоридаги товон пули белгилаб қўйилгани ҳақида маълум қилган. «Унинг «Реал» билан шартномасидаги бадал пули миқдори - 1 миллиард евро. Агар бошқа клублар бунча пул тўлашмаса, у кетмайди», деган президент Onda Cero радиоси эфирида. Роналдуга даъвогар жамоалар «Манчестер Юнайтед», «ПСЖ», «Монако», «Челси», «Манчестер Сити» ва Хитой клублари бўлиб турибди. 4 карра «Олтин тўп» соҳиби 2009 йилда «Реал»га «Манчестер Юнайтед» сафидан рекорд даражадаги маблағ эвазига келиб қўшилганди. Ҳозирда 32 ёшга чиққан футболчи якунланган мавсумда «Реал»
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 85
Чили терма жамоаси ҳужумчиси Алексис Санчес Конфедерациялар кубогини оғриқ билан ўтказмоқда. У Чили терма жамоаси машғулотлари вақтида оёғини қайириб олганди. 28 ёшли ҳужумчи Камерунга қарши ўйинни захира ўриндиғида бошлаганди, мураббий уни 58-дақиқада, ҳисоб 0:0 бўлиб турган ҳолатида майдонга туширди. Футболчининг фаоллик кўрсатиши эвазига чилиликлар ўйиннинг қолган қисмида 2та гол уришди ва ғалабага эришди. Ўйиндан кейинги кунда Санчес ижтимоий тармоқда шишиб кетган оёғи суратларини намойиш этди. Чили 22 июнь куни турнир доирасидаги навбатдаги учрашувни Германияга қарши ўтказади.
Коментариев: 0
Просмотров: 98
ФИФА президенти Жанни Инфантино Конфедерациялар кубоги 1-туридан ўрин олган Австралия ва Германия ўртасидаги учрашувдан сўнг мусобақада ҳакамга видеоёрдам тизими (VAR) ишлаётганлигидан мамнун эканлигини айтди. Учрашувнинг ўзи эса Германия фойдасига 2:3 хисобида якунланди.
"Мен VAR тизимидан жуда мамнунман. Биз видеоёрдамчилар ҳакамларга тўғри қарорлар қабул қилишда қандай ёрдам бераётганини кўрмоқдамиз. Тизимнинг Конфедерациялар кубогида синовдан ўтиши бизга жараёнларни ва ҳакамлар билан алоқа қилишни яхшилашда ёрдам беради. Мухлислар кўп йиллар давомида орзиқиб кутганлари юз берди. Видеоёрдам тизими бу замонавий футбол келажагидир", деб айтди Инфантино.
Коментариев: 0
Просмотров: 53
Бугун — 19 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигасида 14-тур беллашувлари старт олади ва унинг доирасида 3 та учрашув бўлиб ўтди. Марказий ўйин Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида 19:00 да старт олади ва унда мезбонлар Қаршининг «Насаф» клубига қарши майдонга тушди. Ушбу учрашувда тошкентликлар жамоаси Игорь Сергеев ва Шерзод Каримовнинг голлари эвазига 2:1 ҳисобидаги ғалабага эришди. Бу натижадан сўнг «Пахтакор» очколари сонини 21тага етказиб, турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилди. «Насаф» эса 23 очкоси билан иккинчи ўринда қолмоқда. Тенгма – тенг курашлар остида кечган «Машъал» – «Нефтчи» учрашувида кучлар тенг келди - 2:2. Учинчи учрашув Бекободда кечди ва унда маҳаллий «Металлург» «Қизилқум»ни мағлубиятга учратди - 3:1. Ўзбекистон Олий лигаси 14-тур беллашувлари 19 июнь, душанба «Пахтакор» — «Насаф» 2:1 Голлар: 1:0 - 67 Сергеев, 2:0 - 69 Каримов, 2:1 - 78 Сайфиев. Пахтакор: Лобанов, Алижонов, Козак, Тожиев, Ҳошимов, Исматуллаев, Аҳмедов, Каримов, Нуруллаев, Сергеев, Ҳакимов. Насаф: Суюнов, Шораҳмедов, Ғаниев, Раҳматуллаев, Абдураҳимов, Голбан, Аъзамов, Рашидхонов, Сайфиев, Нарзуллаев, Черан. <«Машъал» — «Нефтчи» 2:2 Голлар: 1:0 - 23 Раҳмонов, 1:1 - 45 Мамазулумов, 2:1 - 52 Абдураимов, 2:2 - 85 Айвазов. Машъал: Илёсов, Шайкулов, Рахмонов, Абдураимов, Камолов, Муртазоев, Сафаров, Қосимов, Бегимқулов, Агалиев, Шарипов.
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 78
Конфедерациялар кубоги-2017 турнири гуруҳ босқичида Осиё чемпиони Австралия амалдаги жаҳон чемпиони Германияга қарши ўйнади.
В гуруҳи вакилари учрашуви Германиянинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. Дастлаб Штиндль тезкор гол муаллифи бўлди, 41-дақиқада Рогич кутилмаганда ҳисобни тенглаштирди, аммо 3 дақиқа ўтиб, пенальтини аниқ амалга оширган Юлиан Дракслер немисларни танаффусга ғолиб ҳолда олиб чиқди.
Иккинчи бўлимда томонлар биттадан гол уришди, Германиянинг голига Горетцка (48), австралияликлар голига эса Юрич (56) муаллифлик қилди.
Гуруҳдаги биринчи учрашув Чили ва Камерун ўртасида кечган, унда жанубий америкаликлар 2:0 ҳисобидаги ғалабага эришганди.
Конфедерациялар кубоги 1-тур В гуруҳи Австралия – Германия 2:3 (1:2, 1:1) Голлар: 0:1 – 5 Штиндль, 1:1 – 41 Рогич, 1:2 – 44, пенальти Дракслер, 1:3 – 48 Горетцка, 2:3 – 56 Юрич. Австралия – Райан, Бехич, Райт, Сэйнсбери, Миллиган, Луонго (Круз, 46), Дегенек, Муй, Рогич (Тройси, 71), Лекки, Юрич. Германия – Лено, Рюдигер, Хектор, Мустафи, Дракслер, Киммих, Руди, Горетцка, Брандт (Зюле, 63), Вагнер (Вернер, 57), Штиндль (Жан, 78). Огоҳлантиришлар: Горетцка (55), Сэйнсбери (64).
Коментариев: 0
Просмотров: 71
УЕФА расмий сайтида 2017/18 йилги Чемпионлар лигаси тақвими эълон қилинди. 19.06.17: Биринчи ва иккинчи саралаш босқичи учун қуръа ташлаш маросими 27-28.06.17: Биринчи саралаш босқичи, биринчи учрашувлар 04-05.07.17: Биринчи саралаш босқичи, жавоб учрашувлари 11-12.07.17: Иккинчи саралаш босқичи, биринчи учрашувлар 18-19.07.17: Иккинчи саралаш босқичи, жавоб учрашувлари 14.07.17: Қуръа, Учинчи саралаш босқичи учун 25-26.07.17: Учинчи саралаш босқичи, биринчи учрашувлар 01-02.08.17: Учинчи саралаш босқичи, жавоб учрашувлари 04.08.17: Қуръа, плей-офф босқичи учун 15-16.08.17: Плей-офф, биринчи учрашувлар 22-23.08.17: Раунд плей-офф, ответные матчи 24.08.17: Қуръа, Гуруҳ босқичи 12-13.09.17: Гуруҳ босқичи, биринчи тур 26-27.09.17: Гуруҳ босқичи, иккинчи тур 17-18.10.17: Гуруҳ босқичи, учинчи тур 31.10.17-01.11.17: Гуруҳ босқичи, тўртинчи тур 21-22.11.17: Гуруҳ босқичи, бешинч тур 05-06.12.17: Гуруҳ босқичи, олтинчи тур 11.12.17: Қуръа ташлаш маросими, 1/8 финал 13-14.02.18 ва 20-21.02.18: 1/8 финал, биринчи учрашувлар 06-07.03.18 ва 13-14.03.18: 1/8 финал, жавоб учрашувлари 16.03.18: Қуръа ташлаш маросими, 1/4 финал 03-04.04.18: 1/4 финал, биринчи учрашувлар 10-11.0
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 165
Футбол мухлислари Испания прокуратурасидан «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуга нисбатан қўзғатилган ишини ёпишни сўрамоқда.
Change.org сайтида португалиялик футболчининг солиқ идоралари олдидаги қарзини кечиш сўралган петиция пайдо бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду 2011-2014 йиллар давомида жами 14,7 млн евро миқдоридаги солиқни тўлашдан бўйин товлаганликда айбланмоқда. Шундан сўнг, футболчи Испаниядан бутунлай кетиш тараддудига тушган.
Коментариев: 0
Просмотров: 58
« 1 2 ... 17 18 19 20 21 ... 29 30 » |
|
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
« Iyul 2025 » |
Пн |
Вт |
Ср |
Чт |
Пт |
Сб |
Вс |
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 | 30 | 31 | |
 |
Архив записей |
|
 |
|