Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Мини-чат |
|
 |
Статистика |
Hozirda Saytda: 1 Mehmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
 |
|
Главная » Futbol yangiliklari
Бугун, 23 июнь куни грузиялик собиқ футболчи Шота Арвеладзе Тошкентнинг «Пахтакор» жамоасига янги мураббий сифатида таништирилади. Айни вақтда, 14 тур ўйинларидан кейин 21 очко жамғарган ҳолда бешинчи ўринда жойлашиб турган «Пахтакор»да жорий мавсумда учинчи мураббий иш бошлаш арафасида. Бунгача жамоани Григорий Колоссовский ҳамда Равшан Ҳайдаров навбатма-навбат бошқаришди. «Трибуна» сайти «Пахтакор»да янги даврни бошлаб бериши кутилаётган Шота Арвеладзе ҳақидаги қизиқ маълумотларни келтирди. Шота Арвеладзе — Грузия футболи тарихидаги энг яхши тўпурар, мамлакат чегараларидан ташқарида ҳам муваффақиятли фаолият юритган футболчи. У футболчилик фаолияти давомида «Мартве», Тбилисининг «Динамо»си, «Трабзонспор», «Аякс», «Рейнджерс», «АЗ-Алкмаар» ва «Леванте» каби жамоаларда тўп сурган. У 1991 йилдан 1993 йилгача қаторасига уч марта Грузия чемпиони, 1997-98 йилларда Нидерландия чемпиони бўлган, 2 марта Шотландия кубогини (2001-02, 2002-03), 3 марта Шотландия лигаси кубогини (2001-02, 2002-03, 2004-05) ва бир марта Туркия кубогини (1994-95) қўлга киритган. Айни вақтда 44 ёшда бўлган Арвеладзе уч марта Грузиянинг энг яхши футболчиси, бўлган терма жамоа сафида гол уриш бўйича энг яхши натижани қайд этган — 26 гол. У
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 138
Конфедерациялар кубоги 2-турида Германия ҳамда Чили терма жамоалар ўзаро куч синашди. "Казань Арена" ўйингоҳида кечган ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Ўйиннинг 6-дақиқасида Алексис Санчес чилиликларни олдинга олиб чиққан бўлса, Германиянинг голига 42-дақиқада Ларс Штиндль муаллифлик қилди.
Германия – Чили 1:1 Голлар: 0:1 – 6 Санчес, 1:1 – 41 Штиндль. Германия – тер Стеген, Мустафи, Хектор, Зюле, Гинтер, Дракслер, Киммих, Жан, Горетцка, Руди, Штиндль. Чили – Эррера, Исла, Босежур, Хара, Видаль, Эрнандес, Варгас (Родригес, 82), Арангис (Сильва, 90), Санчес, Диас, Медель (Диас, 71). Огоҳлантиришлар: Штиндль (20), Руди (60), Санчес (64), Босежур (79).
Коментариев: 0
Просмотров: 83
«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзини айбсиз ҳисобламоқда ва солиқ органларига 14,7 млн евро тўлаб бермоқчи эмас. Бу ҳақда Marca хабар тарқатди.
Бундан аввалги хабарларда футболчи қамалмаслик учун Испания солиқ идоралари талаб қилаётган маблағни ихтиёрий равишда тўлаб беришга тайёрлиги айтилганди.
31 июль куни Роналдунинг суди бўлади, унда 32 ёшли футболчининг ўзи ҳам қатнашади. Португалиялик футболчи бу иш учун икки адвокат ёллаган.
Роналду Испания прокуратурасининг айбловидан кейин «Реал»ни тарк этиши ҳақида маълум қилган.
Коментариев: 0
Просмотров: 90
Мадриднинг «Реал» клуби «Монако» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ва «Милан» дарвозабони Жанлуижи Доннарумма билан келишувга эришган. Бу ҳақда Мarca хабар тарқатди.
Ҳозирда «Қироллик клуби» президенти Флорентино Перес жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан таътилдан қайтишини кутмоқда, шундан сўнг бу ёш футболчиларнинг трансфери масаласи узил-кесил ҳал бўлади.
Доннарумма испан гранди таркибига бу мавсумда келиб қўшила олмайди, «Милан» раҳбарияти уни 2018 йилгача, унинг шартномаси муддати якунланмагунча келиб қўшила олмайди. Воқеаларнинг бундай ривожига «Реал» қаршилик қилмайди, Мадрид Доннарумма бошқа клубга ўтиб кетмаслик бўйича ваъдасида туришига ишонч билдирмоқда.
Мбаппе масаласи ҳал этиб бўлинган, у «Реал»да ўйнашга қарор қилган, бу трансфер қиймати 130 млн еврони ташкил этиши мумкин.
Коментариев: 0
Просмотров: 122
Испания солиқ идоралари «Реал» ярим ҳимоячиси Хамес Родригесга расман айблов қўйиши мумкин.
OK Diario тарқатган хабарга кўра, солиқчилар ушбу колумбиялик футболчи ва унинг агентининг молиявий ҳужжатларини текшириш ишларини бошлаган. 2014 йилда «Монако»дан «Реал»га ўтган Хамес солиқлардан қочиш мақсадида оффшор компания хизматидан фойдаланган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Бунгача худди шундай текширув ишлари «Реал»нинг бошқа футболчилари, ҳозирда ҳам жамоа аъзоси ҳисобланадиган Криштиану Роналду ҳамда жамоанинг собиқ футболчиси Анхель Ди Марияга нисбатан ўтказилганди. Шунингдек, Лука Модрич Хорватияда терговга чақирилган.
Коментариев: 0
Просмотров: 80
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду келажаги бўйича бир тўхтамга келган, деб ёзмоқда Marca нашри.
Манба берган хабарга кўра, португалиялик футболчи Франциянинг «ПСЖ» клубига ўтишни истамоқда.
32 ёшли футболчи Конфедерациялар кубогидан кейин «қаймоқранглилар» президенти Флорентино Перес билан учрашиб, Париж клубидан тушаётган таклиф масаласида гаплашиб олмоқчи. Қайд қилинишича, Роналду Европа футболида қолишни истайди. Шу сабабдан у Хитойдан тушаётган таклифларни кўриб чиқишни ҳам режалаштирмаган.
Бундан олдинроқ, «ПСЖ» Роналду учун 100-150 млн. евро атрофида тўлашга тайёрлигини маълум қилганди. Бундан ташқари парижликлар Криштиануга «Реал»да оладиган маошидан кўпроқ тўламоқчи.
Коментариев: 0
Просмотров: 127
Футбол бўйича Мексика терма жамоаси Конфедерациялар кубоги – 2017 гуруҳ босқичининг иккинчи турида Янги Зеландия термасини мағлуб этди. Сочидаги «Фишт» стадионида кечган баҳс мексикаликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. Янги зеландияликлар футболчиси Крис Вуд биринчи бўлим охирларида дарвозабон билан яккама-якка ҳолатга чиқди ҳамда учрашувда ҳисобни очди. Рауль Хименес 55-дақиқада жуда кучли зарба бериб, тўпни дарвозанинг юқори бурчагига аниқ жойлади. Хавьер Акино 73-дақиқада ажойиб тўп узатишини амалга оширди ва Орибе Перальта яқин бурчакка аниқ ва кучли зарба йўллаб, Мексикани ҳисобда олдинга олиб чиқди. Россия термаси А гуруҳида 3-поғонага тушиб кетди, Янги Зеландия эса Конфедерациялар кубоги-2017даги иштирокчилар орасида биринчи бўлиб плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди. Россия термаси 24 июнь куни Мексика билан учрашса, Португалия Янги Зеландия билан куч синашади. А гуруҳидаги турнир жадвали: 1. Мексика — 4 очко; 2. Португалия — 4; 3. Россия — 3; 4. Янги Зеландия — 0. Мексика – Янги Зеландия 2:1 (0:1, 2:0) Голлар: 0:1 – 42 Вуд, 1:1 – 54 Хименес, 2:1 – 72 Перальта. Мексика – Талавера, Сальседо (Морено, 33; Маркес, 68), Араухо, Аланис (Эррера, 46), Рейес, Фабиан, Акино, Дамм, Перальта, Хименес, дос Сантос. Янги Зеландия – Маринович, Дюрэнт, Смит, Уинн, Бокселл, Рохас (Барбарусес, 73), Льюис (Туилома, 58), Томас, Вуд, Ингэм (Пэттерсон, 82), Макглинчи. <
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 79
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Конфедерациялар кубоги гуруҳ босқичида Россияга қарши учрашувга саломатлиги бўйича имконияти чекланган қиз – 10 ёшли Полина Хаерединова билан майдонга чиқди. Шу тариқа ФИФА тарихида илк бор футболчи имконияти чекланган бола билан учрашувга чиқди. Мусобақа ҳомийси McDonald's компанияси туфайли рўёбга чиққан бу воқеа дунё футболи имконияти чекланган болалар учун ҳам очиқлигини кўрсатди. Бундай болалар халқаро миқёсдаги спорт мусобақаларига жалб қилинганликларини ҳис қилишлари мумкин бўлди. Мусобақа ўтадиган шаҳарлардан ҳар бирида учрашув олдидан бирор терма жамоа сардори имконияти чекланган бола ҳамроҳлигида майдонга чиқади. Мусобақа Москва, Санкт- Петербург, Қозон ва Сочида бўлиб ўтмоқда. Португалия ва Россия ўртасидаги учрашув Москвадаги "Спартак" стадионида бўлиб ўтди ва португалияликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Учрашувдаги ягона голни 8-дақиқада Криштиану Роналду киритди. Мусобақада McDonald's’нинг болалар дастурида Москва, Санкт- Петербург, Қозон ва Сочидан ҳаммаси бўлиб 6 ёшдан 10 ёшгача бўлган 350 дан кўпроқ ёш футбол мухлиси иштирок этмоқда. Улардан ярми болалар уйи тарбияланувчилари, кам таъминланган кўп фарзандли оилалар фарзанд
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 79
Конфедерациялар кубоги А гуруҳи доирасида Россия ва Португалия учрашуви бўлиб ўтди. Москва шаҳридаги «Открытие Арена» стадионида кечган учрашув португалларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйиннинг 8-дақиқасида Рафаэль Геррейронинг жарима майдонига йўллаган тўпи Криштиану Роналдуга келиб тушди ва у боши билан тўпни Игорь Акинфеев қўриқлаётган дарвозага йўллади. Ушбу гол ўйинда ягоналигини сақлаб қолди.
24 июнь куни Россия терма жамоаси учинчи тур доирасида Мексика билан ўйнайди, Португалия Янги Зеландияга қарши баҳсда майдонга тушади.
Ҳозирга келиб Португалия гуруҳда 4 очко билан пешқадамга айланган, Россия икки ўйиндан кейин 3 очко билан ҳозирча иккинчи ўринда. Мексика ва Янги Зеландия иккинчи турни энди ўтказишади.
Конфедерациялар кубоги А гуруҳи, 2-тур Россия – Португалия 0:1 (0:1, 0:0) Гол: 0:1 – 8 Роналду. Россия – Акинфеев, Шишкин (Ерохин, 46), Джикия, Васин, Комбаров (Полоз, 68), Глушаков, Самедов, Головин, Жирков, Кудряшов (Бухаров, 83), Смолов. Португалия – Руй Патрисиу, Пепе, Геррейру (Элизеу, 66), Соареш, Алвеш, Бернарду Силва, Вильям Карвалью, Адриен Силва (Данилу Перейра, 82), Андре Гомеш, Роналду, Андре Силва (Желсон Мартинш, 78). Огоҳлантиришлар: Глушаков (26), Пепе (57), Бернарду Силва (71), Жикия (72), Самедов (76).
Коментариев: 0
Просмотров: 65
«Пахтакор» клуби ёздаги илк трансферини амалга оширди. Тошкент жамоаси матбуот хизмати маълум қилишича, черногориялик ҳимоячи Марко Симич таркибга қўшиб олинган.
Ушбу легионер ва жамоанинг янги бош мураббийи Шота Арвеладзенинг тақдимот маросими 23 июнь куни ўтказилади.
Марко Симич 30 ёшда бўлиб, Черногория терма жамоа футболчиси ҳисобланади. «Партизан» клуби тарбияланувчиси бўлмиш Симич турли йилларда «Раднички», «Младеновац», «Гонвед», «Бежания», «Ягодина», БАТЭ, «Кайсериспор», «Хапоэль» клубларида тўп сурган.
Коментариев: 0
Просмотров: 81
Қўнғироқ чалинди. Тўққиз йил олдин мактабга қадам қўйган болакай бу йил тугатди. Лицей ё коллежга тараддуд кўрмоқда. 2008 йили илк бора Олтин тўпни олган Криштиану 2009 йили Мадридга келди ва ҳаммаси шундан бошланди. Месси ҳам тинчгина ўтирганди, “Барселона” ўз қасрини бировларни аралаштирмасдан қурмоққа киришган паллалар эди. Испания осмонида бирдан момақалдироқ гулдиради. МЮда қип-қизариб пишган Роналдуга оқ либос кийдирилаётган лаҳзалар... Ҳали у қандай курашга, қандай жанг майдонига кириб келганини ўша пайтда билмасди. Ҳеч ким билмасди. Ҳаш-паш дегунча, тўққиз йил ўтибди шу ҳодисага. Ҳозир мен икки юлдузнинг ўзига хос жиҳатларини санаб ўтирмоқчи эмасман. Менсиз ҳам барча билади бу гапларни. Олтин тўпни тўққиз йилдан бери бўлишиб келаётгани эса, футболга қизиқмайдиганларга ҳам маълум. Ҳозир гап умуман бошқа масалада. Роналду “Реал”дан кетмоқда деган хабарнинг қандай қарши олинганида. Бошида ҳазил маъносида, сўнг жиддий оҳангда тарқалган хабарлар борган сари одамни ўйлантириб қўймоқда. Криш “Реал”дан кетиш - кетмаслиги номаълум. Бироқ шу қисқа вақт ичида бизга бошқа нарса маълум бўлиб қолди – футбол ҳали тайёр эмас экан бу айрилиққа. Ҳатто Месси азалий рақобатчисининг Мадриддан кетишига хайрих
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 122
Ўзбекистон футбол федерацияси Келишилган ўйинларга қарши кураш бўлими бошлиғи Аҳрол Иноятов Халқаро пресс клубда ташкил этилган матбуот анжуманида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаянни қўллаб-қувватлашга чақирди.
"Ўзбекистон терма жамоасининг натижалари яхши бўлиб турганида ҳеч ким индамаганди. Натижалар ёмонлашган заҳоти, ҳамма танқид қилишга ўтди. Бунақа қилиш ярамайди.
Терма жамоани қийин вақтларда қўллаб-қувватлаш керак. Бабаянни ҳам. У ҳозир умуман ўзида эмас. Ўзини йўқотиб қўйган. Ҳаттоки қочиб юрибди. Шунга мажбур бўляпти. Стадионларга кела олмаяпти", дея гапирди Иноятов.
Коментариев: 0
Просмотров: 73
«Реал» ҳужумчиси Испания солиқ органларига 14,8 миллион евро миқдоридаги маблағни тўлашга қарор қилган. Cope тарқатган хабарга кўра, ушбу футболчи қамалмаслик учун шунча маблағни тўлаб беради.
Ўтган ҳафтада Испания прокуратураси ушбу португалиялик футболчини 2011-2014 йиллар мобайнида 14,7 миллион евро миқдоридаги маблағни солиқ сифатида тўламаганликда айблаганди. Натижада футболчи 28 миллион евро миқдорида жаримага тортилиши ва 7 йилга қамалиши мумкин бўлиб қолди.
Шундан кейин Роналду «Реал» ўзини етарли даражада ҳимоя қилмаяпти деб ҳисоблади ва клубдан кетиши ҳақида маълум қилди.
Ушбу футболчи Конфедерациялар кубоги якунлангач, 31 июнь куни Мадрид судига боради.
Воқеаларнинг кейинги ривожи Роналдунинг адвокатлари ҳаракатларига боғлиқ. Футболчи қамалмаслик учун тергов билан ҳамкорлик қилиши кутилмоқда.
Қайд этиш керакки, шунга ўхшаш ҳолат «Барселона» футболчилари Лионель Месси ҳамда Хавьер Маскерано билан ҳам содир бўлганди. Испания суди уларни солиқлардан бўйин товлашда айблаган, Месси 21 ойга қамалиши ва 2 миллион евро миқдорида жарима тўлаши керак бўлганди. Маскеранога эса 1 йиллик қамоқ жазоси ҳамда 1 миллион еврога яқин жарима тўлаш хавфи таҳдид қилганди. Икки футболчи ҳам Испания қонунчилиги билан келишди ва уларга шартли қамоқ жазоси тайинланди.
Коментариев: 0
Просмотров: 84
«ПСЖ» «Реал»дан Криштиану Роналдуни сотиб олиш учун ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар тарқатди.
Бундан аввалроқ «қаймоқранглилар» жамоаси ҳимоячиси Пепе ўз ватандоши Роналдуни ўзи билан бирга Парижга йўл олишга чақиргани ҳақида хабар берилганди.
Португалиялик футболчининг «Реал»даги келажаги айни вақтда аниқ эмас. У Испания прокуратураси томонидан 2011 йилдан 2014 йилгача бўлган муддатда жами 14,7 миллион евро миқдоридаги солиқни тўламаганликда айбланмоқда. Матбуотда Роналду бу маблағларни ўзи томонидан 2010 йилда ташкил этилган фирма орқали яширгани ҳақида ёзилди. Роналду ўз имиж ҳуқуқи орқали топилган пулларни давлатдан яширган бўлиши мумкин. У жами 4та жиноятни содир этишда айбланмоқда ва унга 5 йиллик қамоқ жазоси таҳдид қилади.
Ушбу хабарлардан кейин Роналду «Реал»ни тарк этишга қарор қилгани ҳақида хабар пайдо бўлди.
Аввалига унга асосий даъвогар сифатида «Манчестер Юнайтед» жамоаси тилга олинаётганди, аммо манчестерликларнинг ҳозирги мураббийи Жозе Моуриньо ва футболчи ўртасидаги муносабатлар бу трансфер эҳтимолини йўққа чиқарди.
«ПСЖ» эса бу вақтда футболчи трансфери учун 140 миллион евро сарфлашга тайёрлигини билдирган.
31 июнь куни, Конфедерациялар кубогидан қайтгач, Криштиану Роналду судга боради.
Коментариев: 0
Просмотров: 73
ФИФА 2016 йил ёзида Пол Погбанинг «Манчестер Юнайтед»га трансфер қилиниши юзасидан «Ювентус»га нисбатан интизомий иш очди.
ESPN тарқатган хабарга кўра, «Манчестер Юнайтед» франциялик ушбу футболчи трансфери учун 89,3 миллион фунт тўлаган. ФИФА эса ушбу трансфер доирасида футболчининг агенти Мино Райола 41 миллион фунт олгани ҳақидаги хабарга ўз эътиборини қаратмоқда.
Манчестерликлар томонидан ФИФАга тақдим этилган ҳужжатларда ҳеч қандай шубҳага ўрин йўқ. Аммо «Ювентус» ва Райола ўртасидаги муносабатларда ФИФА қоидалари бузилган бўлиши мумкин.
Агар «Ювентус»нинг айби исботланса, туринликлар жамоасига жазо белгиланади: ёки жарима солинади, ёки трансфер бўйича тақиқ ўрнатилади.
«Биз «Ювентус»га нисбатан интизомий иш очганимизни тасдиқлашимиз мумкин, «Манчестер Юнайтед»га нисбатан эса – йўқ. Ҳозирда суриштирув ишлари кетаётгани боис, вазиятни изоҳлай олмаймиз», – деган ФИФА вакили.
Коментариев: 0
Просмотров: 78
« 1 2 ... 16 17 18 19 20 ... 29 30 » |
|
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
« Iyul 2025 » |
Пн |
Вт |
Ср |
Чт |
Пт |
Сб |
Вс |
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 | 30 | 31 | |
 |
Архив записей |
|
 |
|