Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Мини-чат |
|
 |
Статистика |
Hozirda Saytda: 1 Mehmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
 |
|
Главная » Futbol yangiliklari
Бугун, 19 июнь куни УЕФА штаб-квартираси жойлашган Швейцариянинг Ньон шаҳрида Чемпионлар лигаси янги мавсумининг дастлабки саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. ЕЧЛ-2017/2018 дастлабки саралаш босқичи: 1. «Викингур» (Фарер ороллари) – «Трепча 89» (Косово) 2. «Хибернианс» (Мальта) – «Таллинн» (Эстония) 3. «Алашкерт» (Арманистон) – «Санта-Колома» (Андорра) 4. «Нью Сэйнтс» (Уэльс) – «Европа» (Гибралтар) 5. «Линфилд» (Шимолий Ирландия) – «Ла Фиорита» (Сан–Марино) ЕЧЛ-2017/18 иккинчи саралаш босқичи: АПОЭЛ (Кипр) – «Дюделанж» (Люксембург) «Жальгирис» (Литва) – «Лудогорец» (Болгария) «Қорабоғ» (Озарбойжон) – «Самтредиа» (Грузия) «Партизан» (Сербия) – «Будучность» (Черногория) «Хибернианс»/«Таллинн» жуфтлиги ғолиби – «Зальцбург» (Австрия) «Шериф» (Молдова) – «Кукеси» (Албания) «Астана» (Қозоғистон) – «Спартакс» (Латвия) БАТЭ (Беларусь) – «Алашкерт»/«Санта–Колома» жуфтлиги ғолиби «Жилина» (Словакия) – «Копенҳаген» (Дания) «Ҳапоэль Беер-Шева» (Исроил) – «Гонвед» (Венгрия) «Риека» (Хорватия) – «Нью Сейнтс»/«Европа» жуфтлиги ғолиби «Мальмё» (Швеция) – «Вардар» (Македония) «Зрински» (Босния ва Герцеговина) – «Марибор» (Словения) «Дандолк» (Ирландия) – «Русенборг» (Норвегия) «Хафнафйордур» (Исландия) – Викингур»/«Трепча 89» жуфтлиги ғолиби «Линфилд»/«Ла Фиорита» жуфтлиги
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 126
Xorvatiya prokuraturasi «Real» yarim himoyachisi Luka Modrichga qarshi ish ochdi. AFP xabariga ko'ra, futbolchi Xorvatiya futbolidagi yirik aksilkorruptsion tekshiruvlar vaqtida yolg'on ko'rsatma berganlikda gumon qilinmoqda.
Manba ma`lumotiga ko'ra, Modrich «Dinamo»ning sobiq prezidenti, pul yuvish jinoyatida ayblangan Zdravko Mamich ishi bo'yicha tergov vaqtida yolg'on ishlatgan. Ushbu xavbek o'zining Zagrebning «Dinamo» klubidan «Tottenhem» klubiga transfer bo'lishi jarayoniga oid ma`lumotni yashirgan bo'lishi mumkin.
Mish-mishlarga ko'ra, Modrich «Tottenhem»ga transfer qilinganida ma`lum miqdordagi mablag'ni olgan va buni deklaratsiyaga kiritmagan.
Agar Modrichning aybi isbotlansa, unga 5 yilgacha qamoq jazosi tahdid soladi.
Xorvatiyada Modrichni «Bankomat» deya atay boshladi. Muxlislar u terma jamoa sardorligidan ketishini istashmoqda.
Qayd etish kerakki, Modrich 5 marta qatorasiga Xorvatiyaning eng yaxshi futbolchisi deb topilgan.
Коментариев: 0
Просмотров: 78
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Испанияда унга бўлаётган муносабатдан норози. Португалиялик футболчи бу ҳақда мадридликлар бош мураббийи Зинедин Зидан билан телефон орқали мулоқотида маълум қилган.
«Испанияда менга худди жиноятчиларга қилгандек муомала қилишмоқда. Биринчи навбатда матбуотда», — дея Роналдунинг сўзларини келтиради Cope радиоси.
Француз мутахассиси Португалия терма жамоаси сардорига телефон қилиб, уни ўз қарорини қайта кўриб чиқишга ва «Қироллик клуби»да олиб қолиш учун кўндиришга уриниб кўрган, бироқ Роналду «Реал»ни тарк этиш фикридан қайтмаган.
Эслатиб ўтамиз, Роналду 2011-2014 йиллар давомида 14,7 миллион евро миқдорида солиқларни тўлашдан бўйин товлашда айбланмоқда. Шу боис ҳужумчи «Реал»ни тарк этиш пайига тушиб қолган. Португалиялик футболчининг фикрича, Мадрид клуби уни ҳимоя қилмаяпти.
Коментариев: 0
Просмотров: 90
«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиларидан бири Фил Невилл Англияга қайтиши кутилаётган «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни қутлади. Матбуотда португалиялик футболчи «МЮ»га қайтишга ҳозирланаётгани ҳақида ёзилмоқда.
«Уйга хуш келибсан», — дейилади Невиллнинг твиттерида.
Роналду солиқлар билан боғлиқ можаролар туфайли «Реал»ни тарк этмоқда. Португалиялик футболчи қарор қабул қилиб бўлган. Роналду 2011-2014 йиллар давомида жами 14,7 млн евро миқдоридаги солиқни тўламаганликда айбланмоқда.
Криштиану Роналду 2003-09 йилларда «МЮ» сафида ўйнаганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 91
Айни вақтда Хитойнинг «Шангҳай СИПГ» жамоасида тўп сураётган «Челси»нинг собиқ футболчиси Оскар ва «Зенит»нинг собиқ ҳужумчиси Ҳалк маҳаллий чемпионат доирасида «Гуанчжоу Фули»га қарши кечган учрашув (1:1) вақтида келиб чиққан жанжалда иштирок этишди.
Жанжални Оскар бошлаган, икки марта тўпни атайлаб рақибга қарата жаҳл билан тепган ва уларнинг жиғига теккан, натижада оммавий муштлашув бошланган. Бразилиялик футболчининг ўзи деярли оёқ остида қолиб кетган.
Ҳалк аввалига вазиятга аралашмай турган, кейинроқ куч билан футболчиларни ажрата бошлаган. Жанжал тинчигач, ҳакам икки томондан биттадан футболчига қизил карточка кўрсатган.
«Шангҳай СИПГ» аъзоси ҳисобланган Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ушбу учрашувда майдонга туширилмаганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 88
«Манчестер Юнайтед» «Реал»дан Криштиану Роналдуни сотиб олиши ҳақиқатга яқин.
Машҳур италиялик журналист Жанлука Ди Марцио Sky Sport Italia нашри орқали хабар беришича, 32 ёшли португалиялик футболчи ўз агенти Жорже Мендешдан «МЮ»га ўтиши учун бор чораларни кўришни сўраган.
«ПСЖ» Роналду учун исталган маблағни беришга тайёр бўлиб турибди, аммо бу вазиятда футболчининг истаги биринчи ўринда туради.
Sky Sports нашри манбаси ҳам Роналду Англияга қайтишни истаётгани ҳақида хабар берган. Аммо «Манчестер Юнайтед»дагилар бу вазиятда хотиржамлик сақлашга ҳаракат қилишмоқда, клубдагилар Серхио Рамос воқеаси такрорланишидан хавотирда.
Роналду «Манчестер Юнайтед» сафида 2003 йилдан 2009 йилгача тўп сурган, клуб билан 9 соврин қўлга киритган, жумладан Чемпионлар лигаси ғолиблиги ва 3 марта Англия чемпионлиги. Бундан ташқари у илк «Олтин тўп»ни шу жамоада олганди.
«Реал» ҳужумчиси Испания прокуратураси уни 14,7 миллион евро миқдоридаги солиқни тўламасликда айблагач, жамоадан кетишга қарор қилди. Роналдунинг фикрича, Мадрид клуби уни етарлича қўллаб-қувватламади ва ҳимоя қилмади.
Коментариев: 0
Просмотров: 84
Россияда бўлиб ўтаётган Конфедерациялар кубогининг В гуруҳидаги 1-учрашувда Москвадаги "Открытие Арена" стадионида Чили ва Камерун ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашув чилиликлар фойдасига 2:0 ҳисобида якунланди.
Дастлабки гол 81-дақиқадагина киритилди: Чили ярим ҳимоячиси Артуро Видаль ён қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага бехато йўллади. Қўшиб берилган вақтнинг 2-дақиқасида эса Эдуардо Варгас Чилининг устунлигини 2 тўп фарқига келтирди.
Эътиборлиси, Варгаснинг голи видеотакрордан кейингина ҳисобга олинди. Гол киритилган вазиятда ён қанотдаги ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд қилган. Учрашувнинг бош ҳаками словениялик Дамир Скомина видеоҳакамларга мурожаат қилган ва улар гол қоидага мувофиқ киритилганини қайд қилишган.
В гуруҳининг яна бир учрашувида Германия Австралия билан беллашади. Учрашув Сочидаги "Фишт" стадионида 19 июнда бўлиб ўтади.
Конфедерациялар кубоги. B гуруҳи. 1-тур
Камерун – Чили – 0 : 2
Голлар: 0:1, Видаль (81); 0:2, Варгас (90+1). Камерун – Ондоа, Нгаде-Нгаджуи, Фэ, Мабука, Тейку, Сутчин-Джум, Замбо (Манджек, 89), Бассогог, Муканджо, Абубакар, Сиани (Нгамале, 86). Чили – Эррера, Исла, Босежур, Хара, Диас, Медель, Видаль, Арангис (Сильва, 71), Варгас, Фуэнсалида (Валенсия, 64), Пуч (Санчес, 58). Огоҳлантириш: Хара (66).
Коментариев: 0
Просмотров: 62
"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду 2003-2009 йиллар давомида тўп сурган "Манчестер Юнайтед"га қайтишга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар бермоқда Sky Sports нашри.
Европа ОАВ "МЮ" томондан ўйинчига қизиқиш борлигини маълум қилишган. Нашр маълумотларига кўра, португалиялик ҳам манкунианликлар сафига қўшилишдан манфаатдор. Таъкидланишича, айни вақтда "МЮ" Роналду келажаги ҳақида турли трансфер миш-мишлари пайдо бўлишидан хавотир билдирмоқда. Бироқ клубда Роналду "Реал"да қолади, деб ҳисобланмоқда. Шунга қарамай, "Олтин тўп"нинг амалдаги эгаси Мадрид клубидан кетишни истаса, "МЮ" у ўз фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган саноқли клублардан бири ҳисобланади.
Аввалроқ Роналду унга Испания прокуратураси томондан қўйилган айбловлар билан боғлиқ охирги воқеалар сабабли "Реал"ни тарк этмоқчилиги маълум қилинганди. Португалиялик кетишга қатъий қарор қилган. Роналду 2011 йилдан 2014 йилгача 14,7 млн евро миқдорида солиқ тўламасликда айбланмоқда.
Коментариев: 0
Просмотров: 75
Ўзбекистон терма жамоаси яримҳимоячиси, Қатарнинг «Ал-Жайиш» клубида тўп суриб юрган Сардор Рашидов жамоасини ўзгартирди.
Ҳамюртимиз 15 июнь куни БААнинг «Ал-Жазийра» клубига трансфер қилинди. Сардор Рашидов «Ал-Жазийра» билан 2 йиллик шартномага имзо чекди.
Эслатиб ўтамиз, «Ал-Жазийра» декабрь ойида БААда ўтказиладиган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қатнашади. Энди Сардор Рашидов ҳам бу мусобақада иштирок этиши мумкин.
2017 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳозирча УЕФАдан «Реал» Мадрид, Океаниядан Янги Зеландиянинг «Оклэнд Сити», КОНКАКАФдан Мексиканинг «Пачука» ва мезбон сифатида БААнинг 2016-17 йилги мавсумдаги чемпиони «Ал Жазийра» қатнашади.
Қайд этиш лозимки, ОЧЛнинг чорак финалида иштирок этаётган БААнинг бошқа бир жамоаси «Ал-Айн»да ҳам Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этиш имконияти бор. Шунингдек, ОЧЛ чорак финали иштирокчиси, ҳамюритимиз Одил Аҳмедовнинг жамоаси — «Шанхай СИПГ» ҳам ушбу турнирда иштиок этиш учун имкониятлари юқори.
Коментариев: 0
Просмотров: 90
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду солиқ билан боғлиқ муаммолардан аввалроқ клубни тарк этиш ҳақида қарор қабул қилиб бўлганди. Бу ҳақда Британиядаги нашрлар хабар ёзмоқда.
Mirror нашри маълумот беришича, Фергюсон ва Роналду футболчи «Манчестер Юнайтед»ни тарк этганидан кейин ҳам дўстона муносабатларни сақлаб қолишган, Роналду икки ой муқаддам собиқ мураббийи Фергюсон билан учрашганида унга Мадриддан кетмоқчилиги ҳақида айтган. Бунга у «Реал» мухлислари томонидан доимий ҳуштакбозликларга дуч келаётгани сабаб бўлган, у энди Испания пойтахтида ўзини кўнгилдагидек ҳис қилмай қўйган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалги хабарларда португалиялик 32 ёшли футболчи Испания прокуратураси ўзини безовта қилаётгани туфайли жамоадан кетишга қарор қилгани айтилганди. Прокуратура Роналду 2011-2014 йиллар давомида жами 14,7 миллион евро миқдоридаги маблағни солиқ сифатида тўламаганини билдирмоқда. Футболчининг ўзи эса қонунни бузмаганини таъкидламоқда.
KUN.UZ НИНГ FACEBOOK САҲИФАСИДА ДУНЁДАГИ ЖАРАЁНЛАР БИЛАН ҲАМНАФАС БЎЛИНГ!
Коментариев: 0
Просмотров: 74
Конфедерациялар Кубогининг А гуруҳидаги иккинчи учрашув Қозон шаҳридаги «Казань Арена» стадионида Португалия ва Мексика терма жамоалари ўртасида ўтказилди ва 2:2 ҳисобида якунланди. Ўйиннинг 22-дақиқасида мексикаликлар дарвозаси ишғол этилганди, аммо ҳакам видеоарбитр бу вазиятда офсайд қайд этгани туфайли голни бекор қилди. Бўлимнинг иккинчи қисмида португаллари барибир ўз мақсадларига эришди, 34-дақиқада Роналду Рикарду Куарежмани дарвозабон билан яккама-якка ҳолатга чиқарди - 1:0. Лекин бўлим якунланишига бир неча дақиқа қолганда мексикаликлар ҳисобни тенглаштиришди, гол муаллифи — Ҳавьер Эрнандес. 86-дақиқада португаллар яна олдинга чиқишди — жарима майдонига ёриб кирган ҳимоячи Седрик Очоани доғда қолдирди. Лекин ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Эктор Морено мексикаликларга дуранг натижа келтирган голни урди. 21 июнь куни Португалия «Открытие Арена» стадионида Россия билан ўйнайди, Мексика шу куни Сочида Янги Зеландия билан баҳслашади. Эндиликда A гуруҳида вазият қуйидагича: 1. Россия — 3 очко; 2. Португалия — 1; 3. Мексика — 1; 4. Янги Зеландия — 0. Конфедерациялар Кубоги—2017 А гуруҳи Португалия – Мексика 2:2 (1:1, 1:1) Голлар: 1:0 – 34 Куарежма, 1:1 – 42 Эрнандес, 2:1 – 86 Соареш, 2:2 – 90+2 Морено. Португалия – Руй Патрисиу, Пепе, Геррейру, Соареш, Фонте, Андре Гомеш, Вильям Карвалью, Куарежма (Андре Силва, 82), Моутинью (Адриен Силва, 58), Нани (Же
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 67
Испания Ла Лигаси президенти Ҳавьер Тебас «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду солиқлар туфайли Испания чемпионатини тарк этаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдириб ўтди.
«Роналдунинг атрофидаги кишилар профессионлларча ишлашади. Ишончим комилки, у буткул беайб. Биз шундай даврда яшамоқдамизки, солиқ билан боғлиқ ҳар қандай хабарда фирибгарлик кўрадилар. Ишонаманки, Роналду айбсиз. Мен ўзим ўқиганларимга асосланадиган бўлсак, у ҳеч қандай жиноят содир этмаган.
Роналдунинг кетиши Испания чемпионатига қандай таъсир кўрсатадими? Буни ҳисоблаб бўлмайди, шуниси аниқки, оқибати ёмон. Айниқса, Ла Лиганинг халқаро майдондаги нуфузи ҳақида гап кетганда. Бу тўлдириб бўлмайдиган йўқотиш бўлади», – дея Тебаснинг сўзларини келтирган AS.
15 июль куни Роналду охирги воқеалар туфайли «Реал»дан кетмоқчилиги ҳақида хабар тарқалди. Испания прокуратураси унга қарши иш очган. Португалиялик футболчи ўз нияти ҳақида Мадрид жамоаси президенти Флорентино Пересга ҳам маълум қилган.
Роналду 2011 йилдан 2014 йилга қадар муддат ичида жами 14,7 млн еврони солиқ сифатида тўламаганликда айбланмоқда.
Коментариев: 0
Просмотров: 79
Конфедерациялар кубоги доирасидаги Португалия – Мексика учрашуви бош ҳаками Нестор Питан португаллар футболчиси Пепенинг голини бекор қилди.
Ўйиннинг 21-дақиқасида урилган гол видеоёрдамчи офсайд қайд этиши туфайли бекор қилинган.
ФИФА илк марта халқаро турнирда, Россия мезбонлигида ўтаётган Конфедерациялар кубогида видеотакрорлардан фойдаланмоқда.
Коментариев: 0
Просмотров: 68
«Реал» Криштиану Роналду билан хайрлашса, унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзодларни кўриб чиқмоқда.
101greatgoals.com портали хабарига кўра, Мадрид клуби учун биринчи навбатдаги нишон - «Монако» ҳужумчиси Килиан Мбаппе, унинг трансфери учун испанцлар 135 миллион евро таклиф қилиши мумкин.
Иккинчи рақамли номзод эса Пауло Дибала, у икки ой муқаддам «Ювентус» билан шартномасини 2022 йилгач узайтирганди.
Агар икки вариант ҳам амалга ошмаса, «Реал»«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовскийга юзланади.
Бундан аввалроқ Мадрид жамоаси 32 ёшли португалиялик ҳужумчисини камида 400 миллион еврога сотмоқчи экани ҳақида хабар тарқалганди.
Роналдуга айни вақтда асосий даъвогар «Манчестер Юнайтед» бўлиб турибди. Бу жамоа Роналду ва Мората учун дарвозабони Давид де Хеага қўшиб, 210 миллион евро бермоқчи.
«ПСЖ» эса футболчи учун клубга 140 миллион евро тўлаб, унинг ўзига 30 миллион евролик йиллик маош тайинлашга тайёр.
Шунингдек, «Манчестер Сити», «Монако» ва Хитойдаги клублардан таклифлар бор.
Коментариев: 0
Просмотров: 69
«Реал» ўз ҳужумчиси Криштиану Роналдуни 400 млн евродан камига сотмоқчи эмас. Бу ҳақда Daily Mail нашри Marca манбасига асосланиб хабар тарқатди.
Мадрид клуби бу нарх «Манчестер Юнайтед» ва «ПСЖ» томонидан қизиқишлар йўқолишига умид қилмоқда.
Шунингдек, «Реал» клуб президенти Флорентино Перес, бош директор Хосе Анхель Санчес ва Криштиану Роналду иштирокида ушбу масала юзасидан учрашув ўтказмоқчи. Бу учрашув эса Португалия терма жамоаси Конфедерациялар кубогини якунлаганидан кейин ўтказилади.
Роналду «Реал» билан шартномани 2016 йил ноябрида янгилаганди, 2021 йилгача тузилган янги шартномага кўра футболчининг маоши миқдори ҳафтасига 400 минг фунтни ташкил қилади. Шартномада Роналду учун 995 млн евро миқдорида бадал пули белгиланганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 81
« 1 2 ... 18 19 20 21 22 ... 29 30 » |
|
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
« Iyul 2025 » |
Пн |
Вт |
Ср |
Чт |
Пт |
Сб |
Вс |
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 | 30 | 31 | |
 |
Архив записей |
|
 |
|