Конфедерациялар Кубогининг А гуруҳидаги иккинчи учрашув Қозон шаҳридаги «Казань Арена» стадионида Португалия ва Мексика терма жамоалари ўртасида ўтказилди ва 2:2 ҳисобида якунланди.
Ўйиннинг 22-дақиқасида мексикаликлар дарвозаси ишғол этилганди, аммо ҳакам видеоарбитр бу вазиятда офсайд қайд этгани туфайли голни бекор қилди.
Бўлимнинг иккинчи қисмида португаллари барибир ўз мақсадларига эришди, 34-дақиқада Роналду Рикарду Куарежмани дарвозабон билан яккама-якка ҳолатга чиқарди - 1:0.
Лекин бўлим якунланишига бир неча дақиқа қолганда мексикаликлар ҳисобни тенглаштиришди, гол муаллифи — Ҳавьер Эрнандес.