Главная » 2017»Iyun»18 » Конфедерациялар кубоги. Россия ғалаба билан бошлади
11:59
Конфедерациялар кубоги. Россия ғалаба билан бошлади
Россия терма жамоаси Янги Зеландия терма жамоасини Конфедерациялар кубоги доирасидаги биринчи учрашувда мағлубиятга учратди.
Санкт-Петербургда бўлиб ўтган учрашув мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиннинг 31-дақиқасида янги зеландияликлар сардори Майкл Боксолл ўз жамоаси дарвозасига гол йўллаб қўйди. 69-дақиқада Федор Смолов россияликларнинг ҳисобдаги устунлиги таъминлади.
Эндиликда россияликлар А гуруҳида 3 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Станислав Черчесов шогирдлари кейинги турларда португалияликлар ва мексикаликларга қарши учрашувларда майдонга тушади.
Россия ва Янги Зеландия турнирни очиб берди. 18 июнь куни гуруҳларда яна икки учрашув ўтказилади — Қозонда Португалия Мексика билан ўйнайди, Москвада эса Камерун ва Чили учрашади.
Конфедерациялар кубоги Москва, Санкт-Петербург, Қозон ва Сочи шаҳарларида 2 июлга қадар ўтказилади.