Испания терма жамоаси ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатида биринчи учрашувни Македония вакилларига қарши ўтказди.
Польшадаги Гдине шаҳрида жойлашган «ГОСиР» стадионида кечган учрашув испанларнинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ғолиблар сафида Марко Асенсио ҳет-трик расмийлаштирди, Сауль ва Херард Деулофеу ҳам ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди.
Гуруҳнинг иккинчи учрашувида Португалия ёшлари сербиялик рақибларини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Эндиликда В гуруҳида Испания ва Португалия 3тадан очко жамғарган ҳолда биринчи ва иккинчи ўринларда жойлашган, Сербия ва Македонияда очко йўқ.
16 июнь куни А гуруҳи баҳслари ўтказилганди. Турнир мезбонлари бўлмиш Польша терма жамоаси Словакияга ютқазган (1:2), Швеция ва Англия ёшлари учрашувида ҳисоб очилмаган.
С гуруҳида баҳслар энди бўлиб ўтади, Германия Чехия билан, Дания эса Италия билан ўйнайди.
Евро-2017 U21 Гуруҳ босқичи, В гуруҳи, 1-тур Испания U-21 – Македония U-21 5:0 (3:0, 2:0) Голлар: 1:0 – 10 Сауль, 2:0 – 16 Асенсио, 3:0 – 35, пенальти Деулофеу, 4:0 – 54 Асенсио, 5:0 – 72 Асенсио. Испания U-21 – Аррисабалага, Вальехо, Хорхе Мере, Гайя, Бельерин, Маркос Льоренте, Сауль, Асенсио (Ойарсабаль, 81), Денис Суарес, Деулофеу (Себальос, 63), Сандро Рамирес (Иньяки Уильямс, 74). Македония U-21 – Алексовски, Демири, Зайков, Бейтулаи, Барди, Бабунски (Костадинов, 76), Маркоски (Джорджев, 46), Велкоски, Ангелов (Элмаз, 46), Николов, Радески. Огоҳлантириш: Хорхе Мере (2).
|