Меню сайта
Категории раздела
Наш опрос
Мини-чат
Статистика
Hozirda Saytda: 16
Mehmonlar: 16
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » May » 29 » "Грижа" Qanday paydo bo'ladi
20:42
"Грижа" Qanday paydo bo'ladi
— Умуртқа чурраларининг юзага келиш сабаблари ҳақида турли фаразлар мавжуд. Келинг, уларга аниқлик киритсак. Демак, умуртқа поғонасидаги ўзгаришлар сабаблари қуйидагича бўлиши мумкин: • кун давомида бир хил ҳолатда букчайиб иш бажариш; • қомат ҳолатининг бузилиши; • жисмоний зўриқиш, мунтазам оғир юк кўтариш; • умуртқа поғонасининг туғма нозиклиги; • тана вазнининг меъёрдан ортиқлиги; • кексайиш туфайли умуртқада содир бўладиган ўзгаришлар; • моддалар алмашинувининг бузилиши; • камҳаракатлилик; • вирусли касалликлар асорати; • умуртқа соҳасидаги жароҳат, лат ейиш, шикастланишлар. Мазкур омиллар туфайли умуртқа таналари орасидаги дисклар эзилиб, устида майда ёриқлар пайдо бўлади. Аста-секин умуртқани ушлаб турувчи ва ҳаракатлантирувчи фиброз ҳалқалар ёрилиб, ичидаги тоғайсимон жисм орқа мия каналига ўтади ва бунинг натижасида канал торайиб орқа мия сиқилади. Шу тариқа умуртқа чурраси юзага келади. Кимлар хавфда? Мутахассислар хулосасига кўра, ушбу касаллик: • автомобиль ҳайдовчилари; • компьютер олдида 4 соатдан кўп ўтирадиганлар; • оғир меҳнат тури билан боғлиқ кишилар; • тана вазни меъёридан 15-20 килограмм ортиқ бўлганлар; • спортнинг оғир турлари билан шуғулланувчиларда кўпроқ кузатилади.
Категория: Sog'liq (Salomatlik Haqida) |
Просмотров: 139 |
Добавил: OtasH
| Рейтинг: 0.0 /0
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей