Унинг такибидаги эфир ёғлари, витаминлар ва антиоксидантлар юрак-қон-томир тизими фаолиятини яхшилайди. Кашнич ўзида кўп миқдорда калий ва натрий ёғларини сақлайди. Бу ўз ўрнида гипертония, артериал қон босими ва юрак қисқаришини назорат қилади. Калий ва натрийнинг зиммасидаги яна бир вазифа қондаги қанд миқдорини меъёрлаштиришдир.
Кашнич кўнгил айнишини колдириб, ошқозон ва ичакдаги ферментларни фаоллаштиришга ёрдам беради. Қорин дам бўлишини камайтиради. У организмдаги ҳар хил токсинлар ва оғир металларни қувишга қодир.
Кашничдан микробларга қарши курашда, бундан ташқари, оғиз бўшлиғи гигиенаси, милклар яллиғланишида самарали фойдаланиш мумкин. Кашнич эркин радикаллар даражасини туширади, сурункали яллиғланиш ва саратон хавфини камайтиради, қариш жараёнини секинлаштиради.
Мушакларни ва асаб тизимини бўшаштириб, тинчлантиради. Таркибидаги магний ва В витаминининг кўплиги сабаб стресснинг олдини олади.