Агар оёқ кўп терласа, ҳар куни калий перманганат (сув пушти рангга киргунча) қўшилган иссиқ сувга солиб ўтириш тавсия этилади (оёқ ванналари). Ваннадан кейин оёқ бармоқлари ораси ва кафт терисини қуритиб, порошок сепиб қўйилади. Эрталаб тоза пайпоққа буриштирувчи ва дезинфекцияловчи моддалар, масалан, тенг миқдордаги уротропин билан тальк аралашмасидан сепиш тавсия этилади. Оёқ териси қуруқшаб кетмаслиги учун унга озиқлантирувчи кремлардан ҳафтасига 1-2 марта суртиб туриш лозим. Шунингдек, пайпоқларни ҳар куни алмаштириб туриш керак. Баданнинг кўп терлайдиган жойлари (оёқлар, қўлтиқ ости, чов бурмалари, оралиқ, тўлароқ аёлларда сут безларининг таги)ни ҳар куни совун билан иссиқ сувда ювиб туриш зарур. Акс ҳолда, тер чиқиб, терининг бичилиши, экзема, терининг замбуруғли ёки йирингли касалликларига олиб келади. Баданнинг кўп терлайдиган жойларини ювиб, тоза сочиқ билан қуригунча артгандан кейин намини яхши тортадиган порошоклар (ёғли упа, таль, рух оксид)дан кўп сепиб қўйиш зарур.