Бугун кўпчиликни қондаги қанд миқдори ташвишга солмоқда. Айниқса қандли диабет билан оғрийдиган беморлар бу муаммога ҳар куни дуч келадилар.
Беҳоллик, оғиз қуриши, майда яраларнинг қийин битиши, иштаҳанинг ошиши, кўз нурининг пасайиши — буларнинг бари қондаги юқори миқдордаги глюкозадан далолат беради.
Қондаги қанд миқдорини пасайтирувчи маҳсулотлардан бири — қовоқ данакчаларидир. Улар катта миқдорда фойдали элементлар манбаи бўлиб, қовоқ данакчалари — қон таркибини яхшиловчи темир моддасига ҳам бой.Уни истеъмол қилганда — юрак тўғри ишлаши учун барча керакли озуқаларни олади. Шу билан бирга қовоқ данакчалари ҳуснбузарларга қарши ажойиб восита бўлиб, терининг умумий ҳолатини яхшилайди. Қовоқ данакчаларини ҳар куни истеъмол қилиш қондаги қанд миқдорини ҳам пасайтирар экан.