Ошқозон ости бези танамизда кечадиган алмашинув жараёнларида муҳим аҳамиятга эга. У қонга глюкагон гормони ва инсулинни ажратади ҳамда овқат ҳазм қилишда зарур бўлган панкреатит ширасини ишлаб чиқаради.
Агар сўнгги пайтларда ошқозон ости безингиз безовта қилаётган бўлса, унга доривор ўсимликлар билан ёрдам беришга урининг. Фитотерапиянинг фойдали томони шундаки, у нафақат муайян аъзо, балки бутун организмга таъсир кўрсатади. Шу тариқа сиз даволамоқчи бўлган касалликдан ташқари ҳали бўй кўрсатмаган хасталиклар ва бошқа нуқсонлар ҳам барҳам топади. Муолажани бошлашдан олдин албатта ташхис аниқ қўйилган бўлиши керак ва шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг.
Панкреатит сурункали турга ўтган бўлса, касалликни даволаш ва тўқималарнинг тикланишини қўллаб-қувватлаш учун далачой, момақаймоқ илдизидан; яллиғланишга қарши курашишда мойчечак, далачой, бўймодарондан; ҳазм жараёнини яхшилаш мақсадида баргизуб, алой, қора андиздан фойдаланиш мумкин. @SALOMATLIK_SIRLARI