Главная » 2017»May»30 » Петрушка теридаги қора доғларни тозалайди..
12:14
Петрушка теридаги қора доғларни тозалайди..
БИЛАСИЗМИ?
· Петрушка баргларини шамоллаган, лат еган этга босиб, компресс қўйилса, яхши самара беради. Юздаги сепкилларни эса унинг суви билан артиб кетказиш мумкин.
· Саримсоқ истеъмолидан сўнг оғиздаги нохуш ҳиддан халос бўлиш учун 10-15 дона петрушкани хомлигича чайнаб юбориш керак.
· Петрушка илдизи дамламасини доимий истеъмол қилиш билан қаттиқ терлашдан қутулишингиз мумкин ва у ортиқча вазндан ҳам халос этади.
· Петрушканинг суви буйраклар ва эндокрин тизими фаолиятини яхшилайди. Капилляр томирларни бақувватлаштиради.
· Петрушка илдизи қайнатмасига 1:1 миқдорда лимон суви қўшиб, у билан юздаги қора пигмент доғларни кетказиш мумкин.
· Соч тўкилишида ва ёш каттариши билан юзага келган калликда петрушка уруғи ҳовончада туйилиб суртилса (техник воситаларда майдалангани ярамайди), яхши самара беради.
· Унинг қайнатмаси офтобдан куйганда ҳам фойда беради.
· Юрак муаммолари оқибатида юзага келган шишда ва қабзият ҳамда ичак шамоллашида петрушка илдизи дамламасини ичиш тавсия этилади.
· Ҳашаротлар (чивин, асалари ва қовоғари) чаққанда петрушка баргларидан компресс боғлаш мумкин.