300-400 грамм саримсоқни тозаланг. Уни қиймалагичдан ўтказинг ва бир литрлик банкага қайта ишланмаган ўсимлик ёғи билан аралаштириб қўйинг. Ана ундан сўнг банкаларни 2 ҳафта мобайнида қоронғи жойда сақлаб, ҳар куни уларни аралаштириб туриш керак бўлади. Бу ишларнинг самараси ўлароқ саримсоқ ёғи оласиз. Сўнгра уни 3-4 қаватли докадан ўтказинг. Қўллаш усули: олинган ёғ тананинг оғриётган қисмига сурилади (масалан, остеохондроз ёки артроз ҳолатларида). Бу иш кечаси ётишдан олдин амалга оширилгани дуруст. Сурилган жойни полиэтилен пакет билан ўраб, унинг усти ҳам иссиқ шарф билан ўраб қўйилади. Биринчи кундан оғриқлар камайиб, ўзингизни енгил ҳис қилишни бошлайсиз. Даволаш амалиётини икки ой давомида қўлланг. Саримсоқ қон айланишини яхшилаб, бўғимлар ҳаракатчанлигини ошириб, уларнинг фаолиятини меъёрлаштиради.