Баъзи йигитларда, катта бўлишига қарамай юзида соқол ўсмаслик аломатлари кузатилади. Бунинг натижасида кўпчилик қандай қилиб соқолни ўстириш мумкин, ахир соқол улғайганлик белгиси эркаклик аломати эмасми деган ўйларга ҳам бориб қолади.
Соқол ўсмасликнинг сабаблари эса турлича. Соқолшунчаки ўсмай қолмаслиги мумкин эмас, демак бунинг қандайдир сабаби мавжуд.Лекин айнан шу хақида ўйлаб, тушкунликка тушиш ёки шу соқол ўстиришни мақсад қилиб, қандайдир ечим излаб вахимага тушиш ҳам шарт эмас.
Соқол ўсмасликнинг сабаблари:
Соқол ҳам худди соч каби,витаминлар, фойдали микроэлементлар ва бошқа компонентларнинг етишмаслиги, ундан ташқари соч қатламламларинин зарарлангани, эркак жинсий гармони тестостерон етишмаслиги, жинсий ривожланишнинг кечикиши ҳам сабаб бўлиши мумкин. Айтганча тестостерон эркак организмда катта аҳамиятга эга, тестостерон етишмаслаги нафақат соқол ўсмаслигига балки бошқа жиддий касалликларни келтириб чиқаришига ҳам хизмат қилади.