Juma, 25.07.2025, 05:59
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 18
Mehmonlar: 18
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » May » 29 » Yotal sizga yetolmasin
21:14
Yotal sizga yetolmasin
«Суюқлик борасида чекловлар борми?»

Ангина билан оғриган беморларга кўпроқ суюқлик ичиш тавсия этилади. Бу қандай ичимликлар бўлиши мумкин? Масалан, мева шарбатларидан ҳам фойдаланса бўладими?

— Нафақат ангина, балки бошқа томоқ оғриқлари ҳамда грипп аломатларида кўпроқ суюқлик ичиш тавсия этилиши рост. Аммо барча турдаги суюқлик ҳам қўлланилавермайди. Масалан, қайноқ сут, танани қиздиргани билан томоқнинг шиллиқ қаватини зарарлантиради. Бу эса томоқдаги оғриқни янада кучайтириши мумкин. Шунингдек, газли ичимликлар, нордон таъмли шарбат ва дамламалар ҳам ангина билан касалланган беморлар учун ман этилади. Айримлар ангина ҳолатида саримсоқ қўшилган сут ёки лимонли чойни тавсия этишади. Тўғри, иккиси ҳам инфекция билан курашувчи маҳсулот. Аммо томоқнинг бодомча безлари яллиғланишида акс таъсир кўрсатиши мумкин. Ангинада ҳар қандай суюқлик илиқ ҳолатда бўлиши керак.

«Трахеит қандай касаллик?»

— Бир неча кундан бери қуруқ йўтал безовта қилаётганди. Аммо нафас йўлларида яллиғланиш борлигини хаёлимга ҳам келтирмагандим. Йўтал хуружлари кучайиб, камига кўкрак қафасида оғриқ пайдо бўлгач, шифокорга мурожаат қилдим. Менга трахеит ташҳисини қўйишди. Ҳозир даволанаяпман. Илгари бу касаллик ҳақида эшитмагандим.

— Трахеит – трахея ва унинг шиллиқ қаватида яллиғланиш жараёнининг содир бўлиши билан изоҳланади. Хасталик нафас йўлларининг инфекцион касалликлари, стрептококк, стафилакокк, вируслар таъсирида юзага келади. Шу билан бирга трахеит, ринит, фарингит ва ларингит асоратида ҳам пайдо бўлиши мумкин. Ушбу касалликда йўтал кучли, қуруқ ва қувватсизлантирувчи бўлади. Йўтал хуружларида бемор ўзини бўғилиб қолаётгандек сезиши, кўкрак қафасида оғриқ бўлиши мумкин. Трахеит албатта, шифокор назоратида даволаниши керак. Мазкур касалликда ичимлик ва егуликларни қайноқ ҳолда истеъмол қилиш ман этилади. Мутахассис тавсияси билан ингаляция (буғ ёрдамидаги муолажа) усулларига ҳам мурожаат қилиш мумкин.

Оғриқли йўталда ингаляция усули ёрдам беради деб эшитгандим. Чиндан ҳам шундайми?

— Ингаляция муолажаси ларингит, ринит, фарингит, трахеит касалликларида қўлланилади. Аммо муолажа ўтказилиши ва такрорийлиги шифокор кўригидан сўнг беморнинг умумий аҳволи ва хасталик даражасига кўра белгиланади. Қолаверса, муолажа стационар шароитда ингалятор аппарати ёрдамида бажарилиши лозим. Сизни безова қилаётган оғриқли йўтал сабабини аниқлаб, лозим топилса ингаляцияга мурожаат қилиш мумкин. Уй шароитида эфир мойлари, қайнатилган картошка суви, истеъмол содаси аралашмасида ҳосил бўлган буғда ҳам ингаляция ўтказиш мумкин. Бироқ бунинг ҳам ўз тартиб-қоидалари бор. Масалан, агар томоқ оғриғи тумов билан бирга кечаётган бўлса, буғли муолажа бурун орқали нафас олиш билан бажарилади. Агар муаммо фақат томоқда бўлса, оғиз орқали нафас олиш кифоя. Ингаляциядан сўнг ярим соат тановул қилмаслик, 15-20 дақиқа ташқарига чиқмаслик ва томоқ соҳасини иссиқ тутиш лозим. Тана ҳароратининг кўтарилиши, бурун қонаши ёки бодомча безларининг йирингли яллиғланишида ингаляция тавсия этилмайди.
Категория: Sog'liq (Salomatlik Haqida) | Просмотров: 90 | Добавил: OtasH | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  May 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |