Payshanba, 24.07.2025, 07:09
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 12
Mehmonlar: 12
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Avgust » 2 » Имтиҳон натижалари қачон эълон қилиниши маълум
23:41
Имтиҳон натижалари қачон эълон қилиниши маълум
1 август куни бўлиб ўтган тест имтиҳонлари натижалари 17 август куни эълон қилинади. Бу ҳақда Давлат тест маркази матбуот хизмати хабар берган.

«2 август куни тест материалларини қайта ишлаш бошланади ва жараён 17 августда якунига етади. Тест материалларини қайта ишлаш натижаси тўғрисида қўшимча равишда ахборот берилади», дейилган хабарда.

1 август куни 59та олий таълим муассасалари ва уларнинг 12та филиалида қабул тест синовлари ўтказилди.

Жорий йилда олий таълим муассасаларига 729 950 (2016 йилда – 663 304) нафар абитуриент ҳужжат топширган, шулардан 7 725 (2016 йилда – 7 521) нафари муддатли ҳарбий хизматни тугатган ҳарбий имтиёзга эга абитуриентлардир.

Ўртача танлов 1 ўринга 11,0 (2016 йилда – 11,05) тани ташкил этди.

Тест синовларини ўтказиш мақсадида 744 минг 271 (2016 йилда – 676 минг) дона индивидуал тест саволлари комплекти тайёрланди.

Тест синовлари 1 080 (2016 йилда – 889) та бинода жойлашган махсус 21 765 (2016 йилда – 19 830) та аудиторияда ўтказилди. Давлат тест маркази ва тегишли хизмат органлари билан ҳамкорликда тест синови ўтказиш тартибига сўзсиз амал қилиш бўйича зарур чоралар қабул қилинди.

Жамоатчилик хавфсизлигини таъминлаш учун 17 317 (2016 йилда – 16 060) нафар ички ишлар ходимлари, 1 848 (2016 йилда – 1 276) та автотранспорт воситалари (жумладан, 84 (2016 йилда – 33) та ёнғинга қарши экипаж, 362 (2016 йилда – 326) дона тез тиббий ёрдам автомашиналари).

Тест синовларига 11 698 (1,6 wacko (2016 йилда – 5 163 (0,8 фоиз) нафар абитуриент қатнашмади, 2 764 (0,38 фоиз) (2016 йилда – 714 (0,1 фоиз) нафари тест синови топшириш тартибини бузганлиги сабабли жараёндан четлаштирилди.

Тест синовлари жараёнида натижага таъсир этувчи қоидабузарлик ҳолатлари қайд этилмаган, тест материаллари шу куннинг ўзида Давлат тест марказига етказилган.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилги тест имтиҳонларининг жавоблари 20 август куни эълон қилинган эди.
Категория: Махаллий янгиликлари | Просмотров: 105 | Добавил: OtasH | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Avgust 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |