Payshanba, 24.07.2025, 06:44
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 2
Mehmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Avgust » 02
Ўзбекистон кубоги ярим финалидан ўрин олган иккинчи жуфтликда Тошкентнинг «Локомотив» клуби Қаршининг «Насаф»ини қабул қилди.

Учрашувнинг 15-дақиқасида Марат Бикмаев жарима зарбасидан аниқ тарзда амалга ошириб, ҳисобни очган бўлса, 46-дақиқада Мурод Бобожонов орадаги фарқни яна биттага оширди. 87-дақиқа келиб Бикмаев дубль қайд этиб, ҳисобни йирик кўринишга келтирган бўлса, асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда Драган Черан меҳмонларнинг ўйиндаги ягона голига муаллифлик қилди ва «Насаф»ни йирик ҳисобдаги мағлубиятдан қутқариб қолди. Шунингдек бу гол қаршиликларга жавоб учрашуви олдидан кичик бўлсада имкониятини сақлаб қолишига ёрдам берди.

Эслатиб ўтамиз, кеча ярим финалнинг дастлабки жуфтлигида «Бунёдкор» ва «Динамо» Тошкентда синашган ва унда ҳисоб очилмай қолганди.

Ўзбекистон кубоги, 1/2 финал
Дастлабки учрашув

«Локомотив»–«Насаф»-3:1 (1:0)

Голлар: Марат Бикмаев (15, 87), Мурод Бобожонов (46) - Драган Черан (90+1).

«Локомотив»: Игнатий Нестеров, Ислом Тўхтахўжаев, Муҳаммад Коне, Икром Алибоев, Мурод Бобожонов (Жалолиддин Машарипов, 61) Шерзод Файзиев (Олег Зотеев, 88), Кахи Махарадзе, Марат Бикмаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Сардор Мирзаев, Садриддин Абдуллаев (Тимур Кападзе, 62).

«Насаф»: Санжар Қувватов, Акмал Шораҳмедов, Азизжон Ғаниев, Одилжон Ҳамробеков, Баҳром Абдураҳимов, Игорь Голбан (Дилшод Раҳматуллаев, 83), Фаррух Сайфиев, Дониёр Нарзуллаев, Драган Черан, Жасур Ҳасанов ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 55
«Барселона» ҳужумчиси Неймар «ПСЖ» билан тузадиган шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, парижликлар Бразилия терма жамоаси футболчиси билан 5 йилга мўлжалланган шартнома тузади. Неймарнинг ойлиги барча солиқларни чиқариб ташлаганда 575 минг евродан бироз кўпроқ (роппа роса 30 миллион евро йиллик) бўлади.

Умуман олганда Неймарнинг «Пари Сен-Жермен»га ўтиши учун жамоа жами бўлиб 500 миллион евро маблағ сарфлайди. Бу сумма футболчининг товон пули, солиқлар, унинг ойлиги, агентлар учун тўланадиган бонуслар ва бошқа тўловларни ўз ичига олади.

Бразилиялик футболчи мавсумолди тайёргарлигидан бироз олдинроқ «Барселона»ни тарк этишга қарор қилиб қўйганди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «ПСЖ» футболчи учун тўланадиган 222 миллион евро товон пулини молиявий фейр-плейни четлаб ўтиш мақсадида клуб хўжайинига тегишли Қатардаги фонд орқали тўлашни режалаштирмоқда. Шунингдек, қатарликлар Неймарни ЖЧ-2022 элчиси қилиб, унга ўз шартномасини сотиб олиши учун катта пул бериши мумкинлиги ҳам ошкор бўлганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 102
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Инстаграмдаги саҳифасида Неймар билан таъсирчан хайрлашди.

Бразилиялик футболчи тез орада «ПСЖ» аъзосига айланиши кутилмоқда.

«Дўстим, шунча йиллар давомида сен билан бирга тўп суриш ёқимли эди. Фаолиятингнинг янги босқичида сенга омад тилайман» - деб ёзган Месси.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли ҳужумчи «Барселона» таркибига 2013 йилда қўшилган эди. У жами 186 ўйинда майдонга тушиб, 105та гол урган ва 80та голга ҳаммуаллифлик қилган.
Коментариев: 0
Просмотров: 60
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 3 август куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-24, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-27, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-25, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-27, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 97
1 август куни бўлиб ўтган тест имтиҳонлари натижалари 17 август куни эълон қилинади. Бу ҳақда Давлат тест маркази матбуот хизмати хабар берган.

«2 август куни тест материалларини қайта ишлаш бошланади ва жараён 17 августда якунига етади. Тест материалларини қайта ишлаш натижаси тўғрисида қўшимча равишда ахборот берилади», дейилган хабарда.

1 август куни 59та олий таълим муассасалари ва уларнинг 12та филиалида қабул тест синовлари ўтказилди.

Жорий йилда олий таълим муассасаларига 729 950 (2016 йилда – 663 304) нафар абитуриент ҳужжат топширган, шулардан 7 725 (2016 йилда – 7 521) нафари муддатли ҳарбий хизматни тугатган ҳарбий имтиёзга эга абитуриентлардир.

Ўртача танлов 1 ўринга 11,0 (2016 йилда – 11,05) тани ташкил этди.

Тест синовларини ўтказиш мақсадида 744 минг 271 (2016 йилда – 676 минг) дона индивидуал тест саволлари комплекти тайёрланди.

Тест синовлари 1 080 (2016 йилда – 889) та бинода жойлашган махсус 21 765 (2016 йилда – 19 830) та аудиторияда ўтказилди. Давлат тест маркази ва тегишли хизмат органлари билан ҳамкорликда тест синови ўтказиш тартибига сўзсиз амал қилиш бўйича зарур чоралар қабул қилинди.

Жамоатчилик хавфсизлигини таъминлаш учун 17 317 (2016 йилда – 16 060) нафар ички ишлар ходимлари, 1 848 (2016 йилда – 1 276) та автотранспорт воситалари (жумладан, 84 (2016 йилда – 33) та ёнғинга қарши экипаж, 362 (2016 йилда – 326) дона тез тиббий ёрдам автомашиналари).
... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 104
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Avgust 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |