Главная » 2017»Sentabr»5 » Миссия уддаланмади. Ўзбекистон Тошкентда Кореяни жаҳон чемпионатига кузатди
22:59
Миссия уддаланмади. Ўзбекистон Тошкентда Кореяни жаҳон чемпионатига кузатди
ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи сўнгги – 10-турида Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяни енга олмади.
Учрашувда ҳисоб очилмади. Бу дуранг эса жанубий кореяликларга жаҳон чемпионати учун тўғридан-тўғри йўлланмани тақдим этди.
Параллел кечган учрашувда Эрон Сурия билан дуранг ўйнади - 2:2.
Натижада гуруҳда Жанубий Корея очколари сонини 15тага етказиб, иккинчи ўринни эгаллади.
Бу дуранглардан кейин Сурия ва Ўзбекистон ҳисобидаги очколар сони 13тадан. Аммо тўплар нисбатига кўра Сурия учинчи ўринда ва бу жамоа плей-офф босқичида қатнашади.
Жанубий Корея: Ким Сёнг Гю, Ким Мин Жаэ, Сон Хён Мин, Хванг Хи Чан, Ли Кун Ху (Ли Донг Кук, 78), Ким Мин Ву, Го Йо Хан, Жанг Хюн Су (Ку Жа Чол, 43), Жунг Ву Юнг, Ким Ёнг Гвон, Квон Чанг Хун (Ём Ки Хун, 64).