Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Мини-чат |
|
 |
Статистика |
Hozirda Saytda: 8 Mehmonlar: 8 Foydalanuvchilar: 0 |
 |
|
Главная » Sog'liq (Salomatlik Haqida)
Taom, dori, ro`zg`or uchun idish va musiqa asbobi... Agar buni dam olishga otlanayotganda tuziladigan ro`yxat deb o`ylasangiz, adashasiz. Bularning hammasi o`zingiz bilgan qovoq! Ha, ha u hayotning turli jabhalarida doim yordamga shay ko`makchi. Ayniqsa, salomatlikni asrash borasida uning oldiga tushadigan sabzavot kam topiladi. Bugun siz bilan qovoqning foydali xususiyatlari haqida gaplashamiz. Mutaxassis — Nodira HAMROEVA. Hamma meva va sabzavotlar vaqt o`tgani sari tarkibidagi foydali moddalarni yo`qota boshlaydi. Faqat qovoqqina bundan mustasno. Uni +8...+12 daraja harorat ostida 30-40 kun saqlaganingizdan keyin ham tarkibi yaxshilansa yaxshilanadiki, foydali moddalarini yo`qotmaydi. Shuning uchun ham uni qish bo`yi saqlash imkoniyati mavjud. Shamollashdan himoyalaydi Bejizga kuz keldi deguncha momolarimiz oshqovoqdan mantiyu somsalarni ko`p-ko`p qilib pishirib berishmas ekan-da. Axir qovoq tarkibida kuzgi shamollashlardan asraydigan S darmondorisi bisyor. Bundan tashqari, barcha sabzirang sabzavotlar tarkibida temir moddasi mavjud bo`lib, bu modda kamqonlikni bartaraf etadi. Shuning uchun qovoq tanlayotganda imkon qadar qizg`ishrog`iga ixtiyor beravering. Uyqingiz qochdimi? Yotish oldidan yarim piyola qovoq sharbatiga bir osh qoshiq asal solib ichsangiz, surunkali uyqusizlikdan xalos bo`lasiz. Chunki bunday sharbat asab tizimini tinchlantirib, organizmga huddi uyqudoridek ta`sir ko`rsatadi. Sis
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 96
Parhezshunos shifokor Nazokat Tojieva maslahatlari:
— Ko`pchilik yoshlar (ayniqsa qizlar) ovqatdan voz kechishgina semirib ketishning oldini oladi, deb o`ylashadi. Aslida semirish faqatgina shunga bog`liq bo`lmay, balki markaziy nerv faoliyati yoki endokrin tizimidagi buzilishlar oqibatida ham kelib chiqadi. Avvalo vazn ortishining sabablarini aniqlash muhim. Buning uchun shifokor bilan maslahatlashgan holda konservativ (dori-darmonlar qo`llash) chora-tadbirlari belgilash, zarur hollarda psixoterapiya yoki fizioterapiya muolajalari qo`llash lozim.
“ALBATTA OZIShIM KERAK!”
(Lekin ozg`inlik siz o`ylaganchalik quvonch keltirmaydi!) Semirib ketishdan “qo`rqadigan” qizning hatti-harakatlariga razm solsangiz ochig`i, ba`zan kulgingiz qistaydi. Masalan, u har kuni oynadan o`z qomatiga sinchiklab tikiladi, bundan ko`ngli to`lmasa, darrov bel aylanasini o`lchaydi. So`ngra daftariga qayd etilgan kechagi raqamlar bilan solishtiradi. O`zgarish kam... “Nahot haligacha ozmadim?” deya o`ylaydi. Shu fikr miyasiga qattiq o`rnashib qoladi. Ertalabki nonushtada yoki tushlik va kechlik uchun tayyorlangan taomlarni ko`rishi bilanoq o`sha fikr uni ta`qib etaveradi. Darrov dasturxondan qo`lini tortadi. Choynakda damlangan choy ham, katta-kichik idishlardagi quyuq-suyuq ovqatlaru shirinliklar ham unga “semirtiruvchi” bo`lib tuyuladi. Ozdiruvchi parhezlar yoki «ochlik kunlari» faqat shifokor maslahati bilan amalga os
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 90
Агар сизда эндикринологик ҳасталик бўлса доимо ўзингизни қаттиқ чарчагандек ҳис қиласиз. Бу бизда қалқонсимон безни катталашишига сабаб бўлади. Йод моддаси етишмаслигини билиш учун сонингизга йод билан чизиқчалар чизинг, 2 соатга қолмай йод ўз рангини йўқотса демак сизда ўта жиддий йод танқислиги мавжуд, 4-5 соатда ўчиб кетса албатта гормонларга анализ топшириб текшириб кўришингиз керак. Агар узоқ турса демак сизда йод танқислиги йўқ. Йод моддасини ўзида кўп миқдорда сақловчи маҳсулотлар денгиз карами, денгиз маҳсулотлари, спаржа, шавел, олма узум, ёнғоқ ва албатта қизил пиёз. Бугунги сизларга берадиган тавсиямиз ҳам айнан қизил пиёз ҳақида бўлади. 2 дона қизил пиёзни олиб блендр ёки мясорубкадан ўтказинг. Бўйнингизга ушбу массани қўйиб устидан кленка ўранг ва устидан марли билан боғланг. Кейин шарф ураб 15-20 дақиқа ушланг. Бу усул билан сиз бир мунча даволаниб енгиллик ҳис қилишингиз мумкин. Бир хафтада икки маротаба ушбу даволаш усулидан фойдаланинг. Шунингдек врач билан гаплашиб ўзида йод моддаси сақловчи махсулотларни истеъмол қилинг, дориларни ўз вақтида қабул қилинг.
Коментариев: 0
Просмотров: 87
Халқ табобатида олча суви бронхит, трахеит ва шамоллашларда балғам кўчирувчи, иситмани туширувчи восита сифатида тавсия этилади. Шунингдек, олча иштаҳани очади.
Олча меваларида глюкоза, фруктоза, сахароза, клетчатка, пектин, оқсил моддалари ва ёғлар бор. Шунингдек, унда кўпгина витамин А, В1, С, РР ҳамда калий, кальций, магний, натрий, темир, йод, марганец сингари қатор микроунсурлар мавжуд.
Замонавий тиббиётда олчадан турли яллиғланишларга қарши таъсир кўрсатадиган антисептик, анемия ва склерозга қарши восита тариқасида фойдаланилади. Бу мева таркибидаги кумаринлар ва оксикумаринлар қон ивувчанлиги кўпайиб кетганда ажойиб самара беради. Шу жиҳатдан олча миокард инфарктини бошдан кечирган одамларга фойдали. Меваларида буриштирувчи таъсир кўрсатадиган ва ичакдан заҳарли моддалар сўрилишини камайтирадиган пектин моддаси бор. Олча меваси чанқоқни босади, овқат ҳазмини яхшилайди, ични юмшатади. Уруғидан тайёрланган эмульсия сийдик-тош касаллиги, сурункали колит, ичак атониясини даволашда ишлатилади.
Коментариев: 0
Просмотров: 76
Орамизда шундай эркаклар борки, доим семириш орзуси билан юришади. Бироқ буни оддий шароитда қандай амалга оширишни билишмайди. Ана шундай йигитлар учун мутахассислар семиришнинг маълум қоидаларини тавсия қилади. Хўш, вазн йиғиш учун эркак киши қандай аниқ амалларни бажариши керак? Биринчидан, ҳис-хаяжоннинг тўлиқ назорати ва тўйиб ухлаш, иккинчидан, доимий ва профессионал даражадаги жисмоний машғулот олиб бориш, учинчидан, тўғри овқатланиш тартибига амал қилиш. Овқатланишнинг янги тартиби аниқ ташкил этилиши ва қатъий назорат қилиниши керак. Биринчи нонушта тонгги соат 4-5 ларда бошланиб, кун давомида 6 маротабагача оз-оздан овқатланишни йўлга қўйиш керак. Яъни ҳар икки ярим, уч соатда таом истеъмол қилиниши талаб этилади. Рационга кўпроқ мева ҳамда маҳсулотларни киритиш керак. Кун давомида ичиладиган сув миқдори 1,5-2 литрни ташкил этади. Тунга оқсилларга бой коктейлнинг бўлиши шарт. Шунингдек, спортчилар учун махсус қўшимчалар, аминокислота, Л-глютаминлар ҳам истеъмол қилиб туриш керак. Спорт машғулотлари ҳафтасига 3 мартадан кўп бўлмасин ва унинг вақти 40–45 дақиқа. Машғулотлар 5-7 та асосий машқлар, жумладан, тош билан ўтириб-туриш, даст кўтариш, ётган ҳолда кўтариш ва ҳаказо. Биринчи босқичда аэроб машқлар ва мушаклар гуруҳига йўналтириладиган машқларни бажармай туринг. Айтганча, жисмоний машқларнинг тартиби, уни тўғри бажариш бўйича мутахассисдан маълумот олишни унутманг. Хулоса қилиб айтганда, семириш уч
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 172
1. Миямиз толиқиб қолади Инсон мияси узоғибилан кечки соат 23:00 гача бедор бўлиши мумкин. Агар соат 23:00 дан сўнг ухлашга одатланган бўлсангиз, вақт ўтгани сайин ақлий фаолиятингиз сустлашиб боради. Баъзилар тунги соат 23:00 дан соат 2:00 гача мизғиб олишадию, сўнг ёзув-чизув ишларини бажаришади. Бу ҳам соғлиққа зарар. Айниқса, асаб тизими зарарланади. Ҳолсизлик, жиззакилик, кайфият ўзгариши кузатилиши мумкин. 2. Ташқи кўринишингиз ўзгаради Тунда организмдаги ҳужайралар янгиланади. Бунинг учун эса уларга дам бериш керак. Организм уйғоқ ҳолатда бўлганида янгиланиш жараёнлари содир бўлмайди. Қарабсизки, юз терисига ажин тушиши, рангпарлик кабилар юзага келади. 3. Сурункали чарчоқ Аввалига кундузи уйқунгиз келаётгандек туюлади. Бора-бора меҳнат лаёқати камайиб, хотира сустлашади, диққатни жамлашга қийналасиз. Чунки организм жуда ҳам толиққан. Уйқусизлик эса заҳира қувватини ҳам тортиб олаяпти. 4. Тана вазнининг ортиши АҚШлик олимларнинг олиб борган тадқиқот натижасига кўра, етарлича ухламайдиган аёлларда тана вазни тез ортиб боради. Кам ухлаш моддалар алмашинувига таъсир этиб, турли ўзгаришларга олиб келади. 5. Иммунитет заифлашади Ҳаммаси кундек равшан. Уйқунинг етарли бўлмаётгани иммун тизимини ишдан чиқаради. Организмдаги алмашинув жараёнлари бузилиб, иммунитет заифлашиб боради. Бу ҳолат тез-теш шамоллаш ва тумов билан кузатилиши мумкин. 6. Эрта
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 80
Маълумки, ёнғоқ меваси ўзининг тўйимлилиги, қувватбахшлиги, шу билан бирга ёд моддасига бойлиги билан машҳур. Ушбу мевани шунингдек, хотираси мустаҳкам бўлишини истаган кишилар ҳам севиб истеъмол қилишади. Аммо ёнғоқ дарахтининг турган-битгани дармондари эканини ҳар ким ҳам билавермайди. Қуйида биз сизга ёнғоқнинг сиз билмаган хусусиятларини ошкор этамиз. Ёнғоқнинг пўчоғи ҳам кони фойда! Шиша идиш ёнғоқнинг юпқа пўчоғи билан тўлдирилади ва устига 1/2 л сув қуйиб, 7 кундан 21 кунгача тиндириб қўйилади. Дамлама тайёр бўлгач, 1 стакандан овқатдан олдин ичилади. Бу дамлама қандли диабет, ошқозон-ичак хасталиклари, қалқонсимон бездаги йод етишмаслиги, гипертония ва юрак-қон томирлари касалликларига ҳам даво бўлади. Агар қонда қанд миқдори ошса, қуйидаги рецепт орқали тайёрланган қайнатма тавсия этилади: 1-усул. 1 стакан майдаланган ёнғоқ барги 1 литр қайноқ сувга солиб қўйилади ва яхши тин олгач, 20-30 дақиқа давомида паст оловда қайнатилади. Тайёр қайнатмани кунига 2 маҳал бир ош қошиқдан қабул қилиш самарали натижа беради. 2-усул. Ёнғоқни майдалаб, гречка ёрмаси ва озроқ ун билан аралаштириб, устига 2 см қалинликда қатиқ қуйиб қўйсангиз, қандли диабетга қарши ажойиб дармондори ҳосил бўлади. Бу дармондорини кун давомида 1 стакандан, овқатдан 30 дақиқа олдин 1 дона қирғичдан ўтказилган олма билан истеъмол қилиш жуда фойдали. Мазкур муолажа 5 ой давом эттирилиши шарт. Шунингдек, ёнғоқдан шифо топиш мумкин бўлган қуйидаги касалликлар сизни б
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 90
Биринчидан, тўғри овқатланиш керак. Кўз учун сабзи ва черника фойдали. Кун давомида 3-4 дона сабзи ейиш ва 1 литрга яқин чернига шарбати ичиб туриш керак.
Иккинчидан, кўзни машқ қилдириш зарур. Энг осон машқ: узоққа тикилиб туриб, кўзни яқиндаги буюмга қаратиш керак.
Учинчидан, иш вақтида кўзларга 5 дақиқа дам бериб туриш керак. Бир нуқтага кўп вақт тикилиб туриш кўзни тез чарчатади.
Тўртинчи қоида эса соғлом уйқудир. Уйқунинг бузилиши иммун тизимини заифлаштириб, бошқа аъзоларнинг, шу билан бирга кўзнинг ҳам иш фаолиятига салбий таъсир кўрсатади.
Коментариев: 0
Просмотров: 107
Ўзим ҳамшираман. Қизим ҳам ҳамшира. Ўтган йил кузда қизим шамоллаб, иситмалаб ётиб қолди. Уйга шифокор чақирдик. Ёзилган рецепт бўйича дори-дармон олдик. Қизим тузалиб, ишга чиқди. Аммо ҳадеганда йўтали кетавермади. Шундай кунларнинг бирида ишдан қайтаётиб, қизимни яна йўтал тутиб қолди. Унинг тинимсиз йўталишини кўрган бир танишим йўтални кетказиш йўлини айтди. Унинг маслаҳати билан карам сотиб олдим. Кейин карамнинг бир бўлагини тўғраб, озроқ асал билан бирга яхшилаб қайнатдим. Тайёр бўлган қайнатмани бир идишга солиб, ҳар куни уч маҳал бир чой қошиқдан бера бошладим. Буни қарангки, қизимнинг йўтали бир ҳафтада таққа тўхтади.
Коментариев: 0
Просмотров: 108
Ўзида витамин, минераллар, айниқса, темир, йод, магний, фосфор, руҳни сақлаган бу жонзот гўштини кўп ва хўб енг, сабаби балиқ одамни семиртирмай, организмга керакли қувватни бера олади. Балиқни болаларга ҳафтада 2 марта тайёрлаб берсангиз, рахит, кариес, соч тўкилиши, буқоқ дардларидан асрайсиз. Шўрвага солиб, буви-буваларнинг олдига қўйсангиз, дуо олишингиз аниқ: балиқ юракни созлаб, қон босимини меъёрда ушлайди, қарабсизки, кексаларнинг хотираси панд бермайди, кайфияти чоғ юради. Балиқни турмуш ўртоғингизга “тоблама” шаклида ялтироқ қоғозга ўраб, газ печида пишириб беришдан эринманг. Қалбида хушнудлик пайдо бўлади, соғлиғи тикланади. Нега дейсизми, ахир унда эркаклар саломатлиги учун ниҳоятда зарур омега оқсиллари мужассам. Ўзингиз ҳам онда-сонда эмас, ҳар ҳафта балиқ есангиз, юқоридаги хизмат, катталарга кўрсатган ҳимматингиз учун умрингиз узоқ бўлади. ҚАНДАЙ ТАЙЁРЛАГАН МАЪҚУЛ? Одатда, дарё балиғини қовуриб истеъмол қиламиз. Аммо бунда юрак ва томирларга қанча зарар боришини биласизми? Бу кўринишда балиқ нафсни сийлагани қолади. Организмга фойда бериши учун бугундан бошлаб балиқни зираворлар қўшиб қайнатма шўрвага солиб, ёки газ печида пишириб, котлет тайёрлаб ейишга ўрганинг. Аммо қовурма балиққа кўнгил кетаверса, зайтун мойида енгил қовуриб, димлаб қўйган маъқул, витамин-минераллари сақланиб, танга дармон бўлади. МОЙИ-ЧИ?! Куз-қиш мавсумида бу дармондорини овқат пайти ёки ундан кейин, бир ёшли болага 1 чой қошиқдан, мактаб ёшидаги
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 114
Нима учун қонни фақат номсиз бармоқдан олишади? Унинг қандайдир ўзига хослиги борми? Қон ҳамма ёқда бир хил. Лекин таҳлил учун айнан номсиз, ўрта ёки кўрсаткич бармоқлардан қон олиш тавсия этилади. Гап шундаки, тешилиш (тери бутунлигининг бузилиши) касал юқиши хавфини туғдиради. Бош бармоқ ва жимжилоқнинг ички қаватлари бевосита қўл панжаси қобиғи билан бириккан — агар уларга инфекция тушса, у тезда бутун қўлга тарқалиши мумкин. Бошқа бармоқларнинг қобиқлари эса ажралган, тешилган пайтда инфекция тушса ҳам, маълум вақт ўша жойнинг ўзида бўлади, бу эса уни бартараф қилишга имкон беради. Номсиз бармоқнинг яна бошқа афзалликлари бор — у энг "ишсиз” бармоқ. Шунинг учун ундаги тери юпқароқ (демак, тешилиш оғриқсизроқ бўлади). Бу бармоқ кам ҳаракат қилгани учун ундаги жароҳат тезроқ битади, бу ҳам инфекция тушиши хавфини камайтиради.
Коментариев: 0
Просмотров: 74
Кивининг соғлик ва гўзаллик учун фойдали хусусиятлари Биласизми? Киви меваси ўзининг витаминларга бойлиги билан машҳур. У ўзининг турига қараб 50 граммдан 150 граммгача оғирликда бўлиши мумкин. Унинг катта қисмини сув ташкил қилади (84 %). Сувдан ташқари, унинг таркибида оқсил (1%), ёғлар (1 фоиздан камроқ) ва углеводлар (10  мавжуд. 100 грамм маҳсулот 48 килокалорияга тенг. Киви таркибидаги витаминлар Киви С витаминига бой. (100 грамм маҳсулотда 92 мг). Ундаги ушбу витамин цитрус мевалар ва булғор қалампирига қараганда кўпроқ. Унинг таркибида Е витамини мавжуд. Бу витамин одатда ёғлилик даражаси юқори маҳсулотларда бўлганлиги учун ортиқча вазнга қарши курашаётганлар бундай маҳсулотларни истеъмол қилишни одатда чеклайди. Кивини эса ҳар қандай парҳез билан уйғунлаштириш мумкин. Жуда кам маҳсулотларда учрайдиган Б9 витамини (фолий кислотаси) ва Б6 (пиридоксин) мавжуд. Ҳомиладор ва эмизикли аёллар, болалар ва кексалар учун айниқса фойдали бўлган Б6 витаминининг битта кивидаги миқдори кунлик норманинг 4 фоизини ташкил этади. Кивининг фойдали хусусиятлари Мазкур мева С витаминига бойлиги туфайли шамоллаш билан боғлиқ хасталиклар, юқумли инфекцияларнинг олдини олади ва иммун тизимини мустаҳкамлайди. Уни мунтазам истеъмол қилиш организмдан холестеринни чиқариб юборади, юрак-қон томир ва саратон хасталикларининг юзага келиш хавфини к
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 85
БИЛАСИЗМИ?
· Петрушка баргларини шамоллаган, лат еган этга босиб, компресс қўйилса, яхши самара беради. Юздаги сепкилларни эса унинг суви билан артиб кетказиш мумкин.
· Саримсоқ истеъмолидан сўнг оғиздаги нохуш ҳиддан халос бўлиш учун 10-15 дона петрушкани хомлигича чайнаб юбориш керак.
· Петрушка илдизи дамламасини доимий истеъмол қилиш билан қаттиқ терлашдан қутулишингиз мумкин ва у ортиқча вазндан ҳам халос этади.
· Петрушканинг суви буйраклар ва эндокрин тизими фаолиятини яхшилайди. Капилляр томирларни бақувватлаштиради.
· Тадқиқотларда петрушка қайнатмаси ва хом баргларининг истеъмоли ошқозон ости шираси ажралмасини кўпайтириши исботланган.
· Петрушка илдизи қайнатмасига 1:1 миқдорда лимон суви қўшиб, у билан юздаги қора пигмент доғларни кетказиш мумкин.
· Соч тўкилишида ва ёш каттариши билан юзага келган калликда петрушка уруғи ҳовончада туйилиб суртилса (техник воситаларда майдалангани ярамайди), яхши самара беради.
· Унинг қайнатмаси офтобдан куйганда ҳам фойда беради.
· Юрак муаммолари оқибатида юзага келган шишда ва қабзият ҳамда ичак шамоллашида петрушка илдизи дамламасини ичиш тавсия этилади.
· Ҳашаротлар (чивин, асалари ва қовоғари) чаққанда петрушка баргларидан компресс боғлаш мумкин.
Коментариев: 0
Просмотров: 99
Баъзи йигитларда, катта бўлишига қарамай юзида соқол ўсмаслик аломатлари кузатилади. Бунинг натижасида кўпчилик қандай қилиб соқолни ўстириш мумкин, ахир соқол улғайганлик белгиси эркаклик аломати эмасми деган ўйларга ҳам бориб қолади.
Соқол ўсмасликнинг сабаблари эса турлича. Соқолшунчаки ўсмай қолмаслиги мумкин эмас, демак бунинг қандайдир сабаби мавжуд.Лекин айнан шу хақида ўйлаб, тушкунликка тушиш ёки шу соқол ўстиришни мақсад қилиб, қандайдир ечим излаб вахимага тушиш ҳам шарт эмас.
Соқол ўсмасликнинг сабаблари:
Соқол ҳам худди соч каби,витаминлар, фойдали микроэлементлар ва бошқа компонентларнинг етишмаслиги, ундан ташқари соч қатламламларинин зарарлангани, эркак жинсий гармони тестостерон етишмаслиги, жинсий ривожланишнинг кечикиши ҳам сабаб бўлиши мумкин. Айтганча тестостерон эркак организмда катта аҳамиятга эга, тестостерон етишмаслаги нафақат соқол ўсмаслигига балки бошқа жиддий касалликларни келтириб чиқаришига ҳам хизмат қилади.
Коментариев: 0
Просмотров: 124
Нафасимиз – бу шунчаки нафас олиб-чиқариш эмас. У ҳаётий қувват билан тўғридан-тўғри боғлиқ. Бу қувват яхшилик йўлида ишлаши учун нафас олишнинг бир нечта усулларини ўзлаштириб олиш лозим. Тўлиқ нафас олиш организмни кўп миқдорда қувват билан тўлдиришга ёрдам беради, ўпканинг фойдали ҳажмини катталаштиради. Хоҳлаган ҳолатни танланг: ётинг, ўтиринг ёки туринг. Нафасни тўлиқ чиқариб юборинг. Сўнг оғиздан умуман фойдаланмаган ҳолда бурун билан нафас олинг.
Диафрагмани туширинг.
Бунда қорин сал олдинга чиқади, қовурғалар силжийди, ўмров ва елкалар кўтарилади. Ҳар 8 марта томир урганда нафас олиш керак: нафас олиш – ушлаб туриш – нафас чиқариш 2:1:2 пропорциясига тўғри келиши лозим. Бундай ҳолатда нафасни 4 та томир уришигача ушлаб туринг. Сўнг нафасни секин чиқра бошланг.
Чуқур нафас олиш моддалар алмашинувини рағбатлантиради: бу организмни ёшартиришга олиб келади. Натижада фикрлаш ва реакция тезлиги ошиши, диққат-эътиборни жамлай олиш каби қобилиятлар ривожланади.
Туришингиз, ўтиришингиз ёки ётишингиз мумкин. Ҳар 8 марта томир урганда бир марта бурун орқали тўлиқ нафас олинг. Нафасни худди шунча ушлаб туринг. Сўнг ҳавони оғиз орқали бутунлай чиқариб юборинг. Бунда лабларни юмиб, ҳавони шипиллаб чиқариш керак. Нафас чиқариш вақти икки баравар кўпроқ бўлади. 5 марта такрорланг.
Коментариев: 0
Просмотров: 89
|
|
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
« Iyul 2025 » |
Пн |
Вт |
Ср |
Чт |
Пт |
Сб |
Вс |
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 | 30 | 31 | |
 |
Архив записей |
|
 |
|