Главная » 2017»Iyul»16 » «Челси» «Фулҳэм»ни 8:2 ҳисобида тор-мор этди
12:30
«Челси» «Фулҳэм»ни 8:2 ҳисобида тор-мор этди
Лондоннинг «Челси» жамоаси янги мавсумга тайёргарлик доирасида ўзининг илк назорат учрашувини ўтказди. Антонио Конте шогирдлари Лондондаги қўшнилари, Чемпионшипда иштирок этувчи «Фулҳэм»ни 8:2 ҳисобида мағлуб этди.
Кўклар таркибида «Анжи»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Виллиан ҳет-рикка эришган бўлса, ҳужумчилар Лоик Реми ва Миши Батшуайи иккитадан гол киритишган. Ҳимоячи Сесар Аспиликуэта эса икки томонга ҳам гол урди. «Фулҳэм» таркибида Стефан Йохансен мақсадига эришди.