Juma, 25.07.2025, 06:07
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 17
Mehmonlar: 17
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Iyul » 16 » Энди хонандалар лицензия олиш учун жонли ижро имтиҳонидан ўтадилар
12:44
Энди хонандалар лицензия олиш учун жонли ижро имтиҳонидан ўтадилар
Санъаткорларга лицензия бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон қарори билан тасдиқланган Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомга мувофиқ, Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши ҳузуридаги Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳининг хулосалари асосида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига лицензия олиш тартиби юзасидан турли савол ва таклифлар келиб тушмоқда. Шу муносабат билан илк маратоба ошкора тартибда, шафофлик тамойили асосида очиқ Бадиий Кенгаш ташкил этилмоқда.



Бундан кўзланган асосий мақсад 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастури ҳамда “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг ижросини таъминлаш, шунингдек, лицензия талабгорларига Ижодий вакиллар гуруҳи томонидан қўйиладиган талаб ва шартларга амал қилиш борасида ошкоралик тамойилларига эришиш, халқимиз, айниқса, ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган саёз, савияси паст, миллий маънавиятимизга зид бўлган қўшиқлар пайдо бўлишини бартараф этишдан иборат.

Авваллари хонандалар ўз қўшиқларини дискка ёздириб, қўшиқ матнларини илова қилган бўлсалар, эндиликда хонандалар “Ўзбекконцерт” давлат муассасасига келиб ўз репертуарларидаги қўшиқларни ижодий кўмаклашувчи вакиллар (шоир, бастакор ҳамда устоз хонандалар) таркибидан иборат гуруҳга жонли ижрода куйлаш орқали тақдим этадилар. Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи хулосасидан келиб чиқиб, бадиий жиҳатдан пухта қўшиқлар ижрочиларига лицензия берилади.

“Туркистон” саройининг кичик мажлислар залида Ижодий вакиллар гуруҳининг навбатдаги Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 32 нафар лицензиатнинг қўшиқлари Кенгаш аъзолари олдида жонли равишда тингланди.

Лицензия олмоқчи бўлган ёш ижрочи ижодкорларга ҳамда кенг оммага лицензия бериш, Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи олдида жонли ижрода ўз ижодий салоҳиятини намойиш этишни очиқ намойиш этиш мақсадида оммавий ахборот воситалари жалб этилди. Бу эса лицензия олмоқчи бўлган талабгорларга нафақат жонли ижродаги имтиҳон, балки етук мутахассислар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар маҳорат дарсларига айланмоқда.
Категория: Шоу безнис янгиликлари | Просмотров: 126 | Добавил: OtasH | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyul 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |