Juma, 25.07.2025, 06:03
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 16
Mehmonlar: 16
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Iyul » 16 » Эрдўған мамлакатда ўлим жазоси тикланишига умид билдирди
12:15
Эрдўған мамлакатда ўлим жазоси тикланишига умид билдирди
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған парламент мамлакатда ўлим жазосини тиклаш бўйича қонун лойиҳасини маъқуллашига умид билдирди.

«Агар ўлим жазосини қайтариш ҳақидаги қонун парламентдан ўтса, мен уни тасдиқлайман. Ишонаманки, шундай бўлади», деган у Анқарадаги 15 июль воқеаларига бир йил тўлиши муносабати билан ўтказилган митинг вақтида.

У биринчи навбатда «хоинларнинг боши олиниши» ҳақида гапирган.

Бундан ташқари, душанба куни Туркия парламенти мамлакатдаги фавқулодда ҳолатни узайтириш масаласини кўриб чиқади.

15 йилдан 16 июлга ўтар кечаси Туркиянинг қатор шаҳарларида давлат тўнтаришига уринишга бир йил тўлгани муносабати билан тадбирлар ўтказилди. Истанбулда ҳам митинг бўлиб, унда президент Эрдўған чиқиш қилган. Намойишчилар 1 йил олдин исёнчи ҳарбийлар ва намойишчилар ўртасидаги тўқнашув рўй берган Босфор бўғози устидаги кўприкка томон марш ўтказишди.

Туркияда 2016 йилнинг 15 июли оқшомида ҳарбийлар давлат тўнтариши амалга оширмоқчи бўлишганди. Исён вақтида тўқнашувлар вақтида камида 265 киши ҳалок бўлган, 1500 киши жароҳатланган. Исёндан кейин 6 минг киши — зобитлар, журналистлар ва судьялар қамоққа ташланган, ҳукумат мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этган.
Категория: Жахон янгиликлари | Просмотров: 95 | Добавил: OtasH | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyul 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |