Juma, 25.07.2025, 05:52
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 18
Mehmonlar: 18
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Iyul » 5 » Хосеп Гвардиола: «Месси «Барселона»да экан, улар енгилмас жамоа бўлиб қолаверади»
15:00
Хосеп Гвардиола: «Месси «Барселона»да экан, улар енгилмас жамоа бўлиб қолаверади»
Ҳозирда «Манчестер Сити»га устозлик қилаётган «Барселона» собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиола L'Esportiu нашрига берган интервьюсида нима сабабдан «Барселона» енгилмас жамоа бўлиб қолавериши сабабини айтди.

«Менга «Барселона» ҳар доимгидек кучли кўринмоқда. Луис Энрикенинг жамоадаги фаолияти ёрқин кечди. Агар у бошчилигидаги жамоа яхши спорт формасида бўлганида, «Барселона»ни енгишнинг деярли иложиси йўқ эди. Жамоа ажойиб футбол намойиш этди.

Месси жамоада экан бундан кейин ҳам ҳаммаси шу тарзда давом этаверади. Аммо бу билан «Барса»нинг янги футболчилари ёмон деган фикрдан йироқман. Месси мен кўрган футболчилар ичидаги энг кучлиси. У уч-тўрт рақибни алдаб ўтгани учунмас, балки шу ишни дунёда ҳаммадан яхши бажаргани учун ҳам тенгсиз футболчи.

Ўйлашимча, «Барселона»га айнан Вальверде каби мураббий керак эди. Барча совринларни ютган жамоага, айнан янги совринлар ютишга иштиёқи баланд бўлган Эрнесто каби мураббий зарур бўларди. Жамоанинг анъаналарини биладиган яхши тушунадиган мураббий критерияларига ҳам айнан Вальверде мос келарди. Бундан ташқари унда катта тажриба мавжуд. У жамоада яхши ишлаб кета олади. Луис Энрикенинг муваффақиятига ишонганим каби, унинг ҳам натижалари ўхшашига ишонаман», деган Гвардиола.
Категория: Futbol yangiliklari | Просмотров: 69 | Добавил: OtasH | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyul 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |