Главная » 2017»Iyul»8 » Латвия чемпиони таркибида ўзбекистонлик футболчи пайдо бўлди
15:44
Латвия чемпиони таркибида ўзбекистонлик футболчи пайдо бўлди
2017 йилги мавсумни Эроннинг «Машинасози» жамоасида ўтказган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Азиз Ибрагимов ўз фаолиятини Латвияда давом эттиради. 30 ёшли футболчи Юрмала шаҳри шарафини ҳимоя қилаётган «Спартак» клуби билан шартнома имзолади.
2007 йилда ташкил этилган «Спартак» клуби ўтган мавсумда ўз тарихида биринчи марта Латвия чемпиони бўлди ва Европа Чемпионлар Лигаси саралаш босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Юрмалаликлар ЕЧЛдаги иштирокини 2-саралаш босқичидан бошлайди.