Главная » 2017»Iyul»16 » Миллий байрамини нишонлаган францияликлар 900га яқин автомобилни ёқиб юборишди
12:10
Миллий байрамини нишонлаган францияликлар 900га яқин автомобилни ёқиб юборишди
Францияда Миллий кун байрамини нишонлаш вақтида безорилар 897та автомобилни ёқиб юборди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, 13 ва 14 июль кунлари полиция ходимлари томонидан 368 нафар шахс қўлга олинди. Ушбу кунларда мамлакатни 86 минг нафар полиция ходимлари ва жандармлар, шунингдек, 7 минг нафар ҳарбийлар қўриқлашган.