Главная » 2017»Iyul»8 » “Пахтакор” бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади
17:05
“Пахтакор” бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади
Тошкентнинг “Пахтакор” футбол клубига янги бош мураббий Шота Арвеладзе тайинланиб, янги легионер ҳимоячи Марко Симич футбол ишқибозларига таништирилгани ҳақида хабар бергандик.
Эндиликда “пахтакорчилар” 11 июль, сешанба куни барча ОАВ вакилларини матбуот анжуманига таклиф қилиш билан бирга шу анжуманда жамоага таклиф этилган янги футболчиларни ҳам таништириб ўтади.
Жумладан, Шота Арвеладзе бошқарувидаги “Пахтакор” бразилиялик Тиаго Безерра, исроиллик Гиди Канюк ва “Насаф”нинг икки футболчиси Шерзод Аъзамов ва Элдор Суюнов билан шартнома имзолайди.
Шунингдек, янги футболчилар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Тадбирда “Пахтакор” футбол клуби раҳбарияти ва бош мураббий Шота Арвеладзе иштирок этиши режалаштирилган.
Таништирув маросими 11 июль “Пахтакор” стадиони анжуманлар залида соат 11:00 да бошланади.