Иккинчи бўлим бошида эса мексикаликлар Нетунинг автоголи туфайли ҳисобни очишди - 1:0. Бу вазиятда Чичаритонинг майдон чизиғида туриб жарима майдончасига йўллаган тўпи ҳимоячига тегиб, дарвозадан жой олди.
Ўйиннинг асосий вақти якуни драматик кўриниш олди - португаллар ҳимоячиси Пепе ҳисобни тенглаштириб, жамоаларни қўшимча бўлимларга олиб ўтди.
Қўшимча бўлимлар вақтида эса Адриен Силва пенальтини аниқ амалга ошириб, португалларни олдинга олиб чиқди. Бу пенальти мексикаликлар ҳимоячиси Мигел Лаюн тўпни жарима майдони ҳудудида қўли билан ўйнагач, белгиланганди.
Кўп ўтмасдан португаллар ҳимоячиси Нелсон Самеду қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. 6 дақиқа ўтиб, 112 дақиқада мексикаликлар вакили Раул Хименес иккинчи сариқ карточкани олиб, майдлндан четлатилди. Ўйиннинг қолган қисмида Португалия ғалабани сақлаб қолди ва турнирнинг учинчи ўрнини қўлга киритди.