Главная » 2017 » Iyun » 30 » КК-2017. Германия Мексикани йирик ҳисобда енгиб, финалга чиқди
14:01 КК-2017. Германия Мексикани йирик ҳисобда енгиб, финалга чиқди |
Конфедерациялар кубогининг ярим финал иккинчи жуфтлик баҳсларида Германия ва Мексика терма жамоалари финал йўлланмасини қўлга киритиш учун курашди. Сочидаги "Фишт" стадионида кечган ўйин Германиянинг йирик ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб 6- ва 8-дақиқаларда Горетцка икки гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, 59-дақиқада Вернер орадаги фарқни йирик кўринишга олиб келди. Ўйин тугашига бир дақиқа қолганида Фабиан мексикаликларнинг ягона голи киритди. Учрашувга қўшиб берилган вақтда Юнес гол киритиб, якуний 4:1 ҳисобни ўрнатди.
Германия терма жамоаси финалда Чилига қарши майдонга тушади. Ўйин 2 июль куни бўлиб ўтади.
Германия – Мексика 4:1 Голлар: 1:0 – 6 Горетцка, 2:0 – 8 Горетцка, 3:0 – 59 Вернер, 3:1 – 89 Фабиан, 4:1 – 90+1 Юнес. Германия – тер Стеген, Хектор, Гинтер, Рюдигер, Хенрихс, Горетцка (Жан, 67), Киммих, Руди, Дракслер (Юнес, 81), Вернер, Штиндль (Брандт, 79). Мексика – Очоа, Морено, Лайюн, Араухо, Аланис, Акино (Лосано, 46), Дос Сантос (Маркес, 67), Эррера, Хименес, Эрнандес, дос Сантос (Фабиан, 63). Огоҳлантиришлар: Хименес (55), Жан (72).
|
Категория: Futbol yangiliklari |
Просмотров: 89 |
Добавил: OtasH
| Рейтинг: 0.0/0 |
|