Главная » 2017»Iyun»30 » Месси тўйига «Реал»нинг собиқ юлдузини таклиф қилди
14:03
Месси тўйига «Реал»нинг собиқ юлдузини таклиф қилди
Бугун, 30 июнь куни Лионель Месси Аргентинада Антонелла Роккуццо билан турмуш қуради. Йилнинг энг шов-шувли тўйи бўлиши кутилаётган бу маросимга юзлаб меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда. Никоҳ оқшоми Росариодаги шаҳар маркази мажмуасида бўлиб ўтади.
Жуфтлик 5 ёшидан бери бир-бирини танийди. Антонелла ва Мессининг Тьяго ва Матео исмли фарзандлари бор.
Тўйга таклиф қилинганлар орасида Мессининг ҳозирги ва собиқ жамоадошлари - Неймар, Луис Суарес, Фабрегас, Дани Алвес каби таниқли футбол юлдузлари ҳам мавжуд. Маросим меҳмонлари орасида «Реал»нинг собиқ юлдузи, аргентиналик футболчи Анхель Ди Марияни ҳам учратиш мумкин.
Бундан аввалги хабарларда у «Барселона»нинг собиқ мураббийи Луис Энрике, жамоа раҳбари Бартомеу ҳамда Аргентина терма жамоасининг собиқ юлдузи ва мураббийи Диего Армандо Марадонани никоҳ маросимига айтмагани айтилганди.