Ёзувчи Жоан Роулингнинг машҳур “Гарри Поттер” асарининг илк қисми (“Гарри Поттер ва афсунлар тоши”) чоп этилганига 20 йил бўлгани муносабати билан Twitter’да кенг миқёсда нишонланди.
Ҳаттоки, Twitter ижтимоий тармоғида #HarryPotter20 хэштэгини ҳам оммалашди. Бундан ташқари, Twitter Гарри Поттер ҳақида ижтимоий тармоқдаги қизиқарли статистик маълумотларни ҳам тақдим этди.
Қолаверса, Twitter’да Гарри Поттер китобининг рейтинг ўринлари маълум бўлди:
1-ўрин – “Ўлим туҳфаси” қисми
2-ўрин – “Гарри Поттер ва сирли хона” қисми
3-ўрин – “Гарри Поттер ва афсунлар тоши” қисми. Рейтинг сўнгини эса “Гарри Поттер ва Азкабан маҳбуси” цикли эгаллади.
Хогвартснинг энг кўп муҳокама қилинган факультетлар рейтинги:
1-ўрин - “Слизерн” 4,9 млн твит
2- ўрин - “Гриффиндор” 4,6 млн твит
3-ўрин - “Пуффендуй” 2,8 млн твит
4-ўрин - “Когтевран” 2,4 млн твит
Энг кўп муҳокама қилинган персонажлар:
Гарри Поттер Северус Снегг Волан-де-Морт Гермиона Профессор Дамблдор Добби Драко Малфой Рон Уизли