Главная » 2017»Iyun»11 » Ўзбекистон терма жамоасининг Эронга йўл олган таркиби маълум бўлди
13:04
Ўзбекистон терма жамоасининг Эронга йўл олган таркиби маълум бўлди
Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи «А» гуруҳи 8-туридан ўрин олган Эронга қарши учрашувда иштирок этиш учун Теҳронга йўл олди.
Tribuna.Uz манбаси берган хабарга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Теҳронга 23 нафар футболчи билан йўл олган. Эронга қарши учрашувда майдонга тушиши мумкин бўлган таркиб қўйидагича кўриниш олган:
Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов («Бунёдкор»), Жалолиддин Машарипов («Локомотив»), Игорь Сергеев («Пахтакор»), Темурхўжа Абдухолиқов («Ас-Сайлия», Қатар), Александр Гейнрих («Ўрдабаси», Қозоғистон).
Ўзбекистон терма жамоаси таркибида жароҳати сабаб «Локомотив» футболчилари Ислом Тўхтахўжаев ва Марат Бикмаев Эрон терма жамоасига қарши учрашувда иштирок эта олмайди.
Эслатиб ўтамиз, Эронга қарши учрашув 12 июнь куни, Теҳрондаги «Озоди» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:45 да бошланиши кўзда тутилган